Асосий мавзулар
24 март 2023

РТдан ваъз: Рус қандай арқонланди

Мана хафта чархпалаги айланиб яна сиз қора кўзлар билан биргаман. Тоғ тоғ билан учрашмайди.  

МС: Одом одом билан учрашади. Лекин ҳамма одамгарчиликдан чиқиб ит ашака ойлониб гетган юртда ким билан учрашасиз. Ойноғо қороб жук дисизми ëшулли.  

РТ: Матчонбой, сен билан рўза ойида ўтирибмиз. Рамазон ойининг биринчи жумаси бугун. Бу ой шайтонлар арқонланадиган, одамлар нафсини тиясидан ой.   

МС: Оғо, иношу ойда монглойи қоро ўрисни орқонлаш гарак. Ҳаддиннан ошди, Хонасинда оқсин.   

РТ: Матчонбой, 15 асрда яшаган Туркистон рассоми “Руснинг арқонланиши” деган расмни чизган. Бу миниатюра расмда соч соқоли ўсиб атроф жонибга хатар солаëтган ўрисни жумбул жамоат бир бўлиб арқонлаб тургани акс этган.

Россиянинг Украинага босқинчилик уруши очганига ҳам мана бир йил ошди. 2022 йил 24 феврали кўпчилик учун унутилмас кун бўлиб қолди.  

Бир йил ўтди, аммо уруш тугашини кўрсатадиган бирор нишон йўқ. Шу боис бутун дунë рус қабоҳатини арқонлаши лозим. Худди қутурган итни зарарсизлантирган каби.  

МС: Овонг оғо. Ўрисни минг мохтосангом гўззи гўк.

Қоқилиш

РТ: Хоразмда бир мақол бор «қоқилишда қозоқ ўлибди» деган. «Қоқилиш» бу бозордаги тиқилинч тўполон. Одатда Хива бозорида қозоқ деярли бўлмайди. Адашиб битта қозоқ адашиб келиб қолган бўлса, айнан у бозордаги тўполонда оëқ тагида қолиб ўлгани ҳақидаги ривоят бу. Бу ривоятдан келиб чиқадиган хулоса ўрисда  ишлаб юрган ўзбек юртдошларига асқотади. 

Ўрис ТBни кўриб зомбига айланган ўзбеклар военкоматларга ариза ëзиб бориб «Украинада одам ўлдирсак, бир икки тангалик бўламиз» деб хомтама бўлиб юришибди. 

Уруш Россия мағлубияти томон давом этмоқда. Ғарб давлатлари кейинги даврда Украинани қўллашга бел боғлаган. Украина яқин 12 ой ичида тағин 1 миллион снаряд олади. Бу дегани Россия Украинага бир миллион аскар жўнатган тақдирда ҳам жон бошига биттадан снаряд ёғилади деганидир. Бу ҳақда Европа дипломатияси ташкилоти раҳбари Хосеп Боррел томонидан билдирди. Тегишли режа Европа Иттифоқи мамлакатлари томонидан тасдиқланган. 

Шунингдек, АҚШ Украинага HIMARS аслаҳалари, HARM ракеталари, танкка қарши қурол аслаҳалар ва ўқ-дорилар ҳамда дарё катерларини ўз ичига олган янги 350 миллион долларлик ҳарбий ёрдам пакетини берди. Швеция Украинага яна саккизта Archer артиллерия мосламаларини жўнатади, – Бу ҳақда Швеция мудофаа вазири баёнот берди. Швеция Арчер яъни номи камончи дея таржима қилинадиган энг мукаммал артиллерия тизимини илгари ҳам Украинага етказиб берган.

Шимолий Македония эса Украинага тўртта Су-25 ҳужумчи учоғини беришга қарор қилди. Бундан ташқари, Киевга 12 та Ми-24 вертолётини тақдим этиш масаласи ҳам кўрилмоқда. Бу ҳақда  Defence Express нашри хабар бермоқда.

Шунингдек ленд лиз асосидан Американинг Абрамс, Германиянинг Леопард танклари колоннаси йўлга чиқди.

Бу ёқда эса юзлаб орсиз ўзбеклар Россиядан Украинага босқинчилар сафида бориб ит ўлимида ўлди. Тирик қолганлари эса шармандаларча асир олинди.

Юртдошлар сизлар қизишиб разборкага аралашиб кетманг. Эрта индин  Путин онтарилиб уруш жиноятчилари сўт қилиниб харбий жиноятчи сифатида оëғидан дорга осилиб тагидан ўт қўйилади  Сизлар билиб билмай бирор тарафда бўлиб қолсангиз оëқ тагида қолиб ўлманг дейманда. 

МС: Ўзбекни жони қотти бўлади. Ина амдолливилон хотинларимиз учдан дўртдан дўғиб дурибди. Бир иккиси ўлгани билан камалиб қолмийди халқимиз.

РТ: Тўғри кўп сонли элмиз. Яқинда 40 миллион бўламиз. Лекин барибир жигаримсиз. Ўлмай туринг. Болларингиз етим, хотинингиз тул қолмасин. Азиз мамлакатнинг азиз фарзанди билиб қўйки сени ватан кутади!!! 

Бу гапларни ëзиб турсам хабар келди. Россиянинг Саратов  вилоятида  мошинлар қоқилишганда ҳамма ярадор бўлган, аммо битта ўзбек тил тортмай ўлган. Расмда эса Украинага ëлланиб бориб ит ўлимида ўлган самарқандлик Бобур ва Шахриëр. 

Хиссиётларни жиловлаш

Рамазон ойининг жума куни паспортига қашшоқ дея ëзилган улус олдига чиқиб гапираркан, айнан рўза ойи бўлгани учун ҳам ҳиссиëтларимни жиловлашга уринаман. Бу ҳиссиëтлар миллионлаган ўзбекларнинг ўрисқулга айланиб, мустамлакачи Россия ва босқинчи Путинни олқишлаганидан келиб чиқди.

Иккинчидан эса, рус пропагандонлари Тошкентда ўзларининг орқа ховлисида юрган каби иштонсиз сайр қилмоқда.

Матчон Суқилиш: Туз оға, сиз доим негатив кўрасиз. Ёқаси гулли гўйнак гиядон украинло тарафиндасиз. Мўҳтарам президентимизам топ сиздин Украина тарафинда.

РТ: Хўш, Ўзбекистон президенти томонидан Украинадаги вазият юзасидан бирор ижобий иш қилиндими?

Матчон Суқилиш: Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов тили билан, Украинанинг ҳудудий яхлитлиги тан олинди ва бўлгинчи республикалар – ДПР ва ЛПР тан олинмаслиги ҳақида айтилди.

РТ: Аммо Матчонбой, Ўзбекистон БМТ Бош Ассамблеясининг Украинага Россиянинг бостириб кириши тўғрисидаги резолюциясига овоз бермади. Ўзбекистон Россиянинг БМТ инсон ҳуқуқлари Кенгашидан четлатилишига қарши овоз берди.

Матчон Суқилиш: Мана Мирзиёв ҳалқ тарафиндаман деб айтди. Лекин у Ўзбекистон рус қўшинлари томонидан босиб олинишидан чўчийди ва инсон ҳуқуқлари бузилиши факти юзасидан тергов ўтказиш, Путин галса қамаш гараклигини ҳам ичинда ўйлаётир Туз оға.

РТ: Ичида ўйлаганидан нефойда бўтам. Мана бир қадам олдинга, икки қадам ортга.

Минус ва плюс охир-оқибат нолга бўлади.  Тошкент ташқи сиёсатида ноль натижа. Шуни ҳам қўшимча қилиш мумкинки, маҳаллий аҳоли онгига ёт ғоялар суқилган ва бошқа давлатларга нисбатан салбий муносабат шаклланаётган Россия тарғибот каналларининг Ўзбекистонга ретрансляцияси бекор қилинмаган. Шунинг учун ҳам айрим ўзбеклар Украинага қарши урушни қўллаб-қувватлаб, Совет замонига қайтишни истайди. Масалан, ФБ даги муҳокамаларда, Агар Ўзбекистонни руслар эгалласа  ўзбеклар уларни қутлашдан хурсанд бўлишади, деган гапларни тез-тез учратаман.

Матчон Суқилиш: Мен Шавкат Мирзиёевни новвидан қўрқишини биламан: уч миллион ўзбекистонли мигрант ишчи Россияда ишлийди. Ой сайин Ўзбекистона 3-5 миллиард доллар пул ўтказади. Агар Миромонич Москвага қарши гапирадиган бўлса, Путлер тоға уларни ҳаммасини бола чоғаси билан Россия Федерацияси ҳудудинна чиқарипаради. 

Бу шуни англатадики, Росспропаганда миясини ювғон ва бошқариш осон бўлған миллион одам юртина қайтади. Улани осонликча дўғри йўло бошлаш қийин бўлади. Бир гунда ҳам иш, ҳам даромад манбалариннан маҳрум бўлган оломон, инқилоб қилиб  ҳўкўматни онтариши мумкин. Онтармаса ҳам  кўп муаммоларни бошлашади, қон оқади, мамлакатда тартибсизликлар юзага галади.

РТ: Эҳ, Матчонбой вазият мураккаб. Аммо барибир энг  тўғриси,  Москвадан узоқлашиш ва Ўзбекистон ўз йўлидан бориши керак. Ғарб ва НАТО билан яқинлашиш лозим. Босқинчи  давлат  бўлган Россия билан «стратегик шериклик» дан воз кечиш керак, бу давлат Украина мисолида кўрилгандек ўз мажбуриятларини осонликча бузади, ҳудудларни босиб олади ва урушларни бошлайди.

АҚШ президенти Жо Байден Россия қўшинлари томонидан Украинада тинч аҳолига қарши амалга оширилган жиноятларни геноцид дея атади.

“Мен буни геноцид деб атадим, чунки Путин украин бўлиш имкониятининг ўзини йўқ қилишга уринаётгани тобора аёну равшан бўлиб боряпти. Бунга далил-исбот тобора кўпаймоқда”, дея билдирди Байден.

Бугунга келиб, Путин ҳарбий жиноятчи, Россия эса босқинчи давлат сифатида халқаро ҳамжамият юз ўгирган давлат. Расмий Тошкентнинг Россия билан оғиз бурун ўпишиб ошиқ мошиқ бўлганидан туғиладиган бола эса Ўзбекистон келажагини йўқликка элтадиган дажжолдир.

Жадидларнинг 100 йил олдин орзу қилган тараққиëт ҳақидаги гаплар ошқозон инстинктидан нари ўтмайдиган қавм тарафидан четга суриб қўйилди.  

МС Шўрда тўхтоп қўлни очип уриг потяни. Кейин ëнққи гапни ойтинг  

Ассалом Ўзбеистон Жума муборак!

Рассом Туз

Тағин ўқинг
20 ноябр 2020
Ассалом алайкум, Eltuz! Биз Бухоро вилояти Шофиркон туманидан мурожаат қиляпмиз. Ҳаво ҳарорати тушиши билан қувурлардан келаётган газ босими кескин пасайиб кетди. ...
12 апрел 2023
Салом қадрли муҳлислар. Элтуз порталига келган навбатдаги 5 та шикоятни ўқиб эшиттирамиз. Мактублар Хоразм вилоятининг Шовот, Жиззах вилоятининг дўстлик, ...
11 феврал 2023
Ўзбекистонда пахта етиштирувчи фермерлар тузган мустақил кооперативлар фаолияти амалдорлар амри ва қонунни ўзбошимчалик билан қўллаш йўли билан тўхтатилмоқда. 2019 ...
3 июн 2016
30 май куни ёзувчи Мамадали Маҳмудовнинг уйига унинг руҳсатисиз, девор ошиб тушган шахсларнинг босими адибнинг кексайган 75 ёшида айни ...
Блоглар
11 май 2024
1944 йилнинг 11 майида Сталин барча қрим татарларини Қримдан сургун қилиш ҳақидаги машъум қарорни имзолади. ...
6 май 2024
Ҳайрли кун! Урганч шаҳрида яшайман. Бугун қуйидаги воқеа юз берди: мен автобусда телефонда гаплашиб тургандим. ...
30 апрел 2024
1990 йилнинг 30 апрелида мустақил Ўзбекистон тарихидаги илк демократик партия – «Эрк»нинг таъсис қурултойи бўлиб ...