Асосий мавзулар
31 май 2023

Бахти Ташкентский Мурод Билдингни огоҳлантирди: Сакрамай, жим юр!

29 май куни Тошкентдаги Grand Mir меҳмонхонасида Ўзбекистон “жиноят олами” вакилларининг “сходка”си бўлиб ўтди.

Ўзбекистондаги ягона “вор в законе” Бахтиёр Қудратуллаев (Бахти Ташкентский) ташаббуси билан ўтказилган бу “сходка” соат эрталабки 2 дан 4 гача давом этди ва унда Ўзбекистоннинг турли минтақаларидан келган 100 га яқин “жиноят олами” вакиллари иштирок этди.  

Элтузнинг Ички ишлар вазирлигидаги манбасига кўра, 60 нафарга яқин “авторитет” меҳмонхона ичкарисига кирган бўлса, 40 га яқин спортчи меҳмонхона атрофини ўраб туришди.

Меҳмонхона холида Бахти Ташкентский раислик қилган “сходка” меҳмонхона кузатув камераларига ёзиб олинган.

“Cходка”да Андижондан Ҳусан “Эпчил”, Марғилондан Мансур Маргиланский, Янгибозордан  Шукур Янгибазарскийлар ҳам қатнашган, унга онлайн тарзда Туркиядан Равшан Золотой ҳам қўшилган.

Икки соат давом этган “сходка” сўнгида “жиноят олами”га Бахти Ташкентский “прогон”и (жиноят олами вакиллари учун очиқ топшириқ) тарқалган.

Прогонда 51 яшар Бахти Ташкентский “ўғрилар учун муқаддас ҳисобланган илк қонун” – сиёсатга аралашмаслик эканини айтган ва жиноят олами вакилларидан ушбу қонунга риоя этишни талаб қилган. У  орган ходимлари билан ҳамкорлик қилаётган “блатнойларни”ни аниқлаб, жазолаши ҳақида огоҳлантирган. 

“Бизнинг қонунларимизда номер один – не лезть в политику –  сиёсатга аралашмасли, политика  – это гряз!” – деб айтган Бахти Ташкентский.

Бахти Ташкентский жиноят оламига алоқаси бўлмаган бизнесменларни, агар улар “жиноят олами қонунлари” билан иш тутишга уринса оқибатлари яхши бўлмаслигидан огоҳлантирган.

Бахти Ташкентский “кўча”да Мурод Билдинг (Мурод Назаров) Бахтидан рухсатсиз ўзидан “кўчинский” ясаб олган спортсменларга мурожаат қилгани, интернетда Бахти Ташкентскийнинг номини “обизличит” қилишга урингани, ва яна бизнесменлар орасида Мурод Билдингнинг партия очиш мақсади борасида гап сўзлар юрганига тўхталган.

Бахти Ташкентский жумладан шундай деган: “Ман Билдинг билан шахсан танишмасман, нима деб интерда мутить қилвотти?! Сакрамай, жим юрсин! Унга ва бошқа чала спортсменлар ва бошқа система кўрган бизнесменларга айтиб қўйларинг, мазасини қочираман, шахсан ўзим сўраб оламан”.

У бу топшириқни бажаришни Шукур Янгибазарский зиммасига юклаган.

“Сходка”да Туркиядан онлайн қатнашган Равшан Золотой Бахти Ташкентский “прогони”га икки кун ичида Туркия, Россия ва бошқа давлатдаги ўзбек авторететлари билан маслаҳатлашиб жавоб беришини айтган. 

Маълумот ўрнида: Тошкентлик «вор в законе» 51 яшар Бахтиёр Қудратуллаев  Бахти Ташкентский 26 ëшида “вор в законе” тожини кийган Ўзбекистондаги ягона криминал авторитет ҳисобланади.

40 яшар Мурод Назаров Ўзбекистондаги энг йирик қурилиш ширкатларидан бири – “Murad Building” асосчиси ва раҳбаридир. 

Азиз Элтуз обуначилари ва каналимиз меҳмонлари, эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон криминал олами ғоялари ва иддаолари айни пайтда Элтуз нуқтаи назарини асло ифодаламайди. Юқорида билдирилган фикрлар юзасидан сиз ҳам изоҳ қолдиришингиз мумкин. Каналимизга обуна бўлинг Лайк сиздан –  хизмат биздан!

Тағин ўқинг
29 март 2016
26 февраль куни қабул қилинган қарор ижроси шу кунларда вилоятдан Тошкентга келганлар учун жиддий муаммога айланиб улгурди. Гувоҳнома олиш ...
21 март 2023
Салом қадрли муҳлислар. Элтуз порталига келган навбатдаги 5 та шикоятни ўқиб эшиттирамиз. Мактублар Ўзбекистоннинг Фарғона, Наманган, Сурхондарё ва Самарқанд ...
8 июн 2024
Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар  Яшнобод тумани суди ҳукми билан блогер ва «Эзгулик» инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятининг фаоли ...
18 январ 2016
Тошкент ҳукумати АҚШ ва Европа ҳуқуқ тизимлари Гулнора Каримованинг коррупция ва пул ювиш жиноятларига алоқадорлик гумони билан музлатиб қўйилган ...
Блоглар
22 сентябр 2024
Вокаль ва визуал ундан олдинги жигули қўшиғининг сийқа такрори холос. Қўшиқ мелодияси кавказ дискотекалридаги «Шики ...
9 сентябр 2024
Яқинда мияни ўрганиш бўйича йирик мутахассис Татяна Черниговская маърузасида аёллар бир пайтнинг ўзида ҳамма нарсага ...
10 август 2024
Ўзбекистонда бир арвоҳ кезиб юрибди. Бу Каримов арвоҳи. Ўзбекистон Каримов давридаги паранояга қайтиб матбуотдаги «арвох» ...