Асосий мавзулар
11 август 2023

Генерал сургундан қайтди – РТдан ваъз

Рассом Туз: Азизлар мана зувв этип хафта айланиб яна сиз билан юзма-юзман.

Матчон Суқулиш: Ничиксизлар хўжик бирри, ҳам мўччи ойбикала. Тўй сезон бошланиб дийралишмая старт барилдими, Мўлло буволани бити дўкилибди. (видео)

МС: Эшикингни алди ўй акан. Ичи дўли қўй экан. дўққиз ойдан кейин галсам, бир улли бешик тўй акан. Оғо гўрдигизми инстада. Одамла бешикни мусора ташапти.

РТ: Эскирган бешикни мусорга ташаш жоизми? Бешик ëғочдан қилинадиган ва баъзи врачлар бола зиндони деб атайдиган мебель. Агар бешикни ëғочи қуртлаган бўлса мусорга ташамай, ëқиб юборган маъқул. Синган бўлса, мусорга ташаса ҳеч нарса қилмайди. Эски диван, кресло, кровать, болалар ëтоғи  қоторида буниям ташавориш жоиз. Агар бешик 18 асрда нақшин қилиб ясалган бўлса, у халқ хунармандлиги намунаси сифатида сақланиши керак. Эски туски тужжорлари,  осори атиқачилар сотиб олади эълон берсангиз. «Бешикни ташаса охир замон бўлади» деб додлаганлар хотиржам бўвурсин. Ҳеч нарса бўлмайди. Бешик бу оддий ва бахсли мебель. Икона, бут, санам ëки сиғиниладиган муқаддасот эмас. Уни усталар болта, теша, арра ëрдамида арзон тол ëғочи ëки соснадан ясайди. (Шунга қурт тушади) «Бешик – бу ўзбекчилик» деган гап ҳам янглиш. Тожикларда ҳам бешик бор. Бешик Марказий Осиёдан ташқари Грузия ва Туркиянинг баъзи бўлгаларида мавжуд.

МС: Оғо, сиз бешикда ëтмоғонмисиз? Ҳокимларам бешикда ëтқон. Мирзиëпам ëтқон бешикда.

РТ: Мендан ëш оналар маслаҳат сўраса, «зинҳор болани бешикка ëтқизманг» деб маслаҳат бераман. Бешик бола учун қаттиқ стресс. Бойлаб қўйиш асносида қуллик зеҳнияти шаклланади. Бешикда ëтган боланинг боши ясси бўлиб қолади.

МС: Яхши, бешик масаласини тушундик. Инди мактаб болло группа бўлиб хажа борсо ничик бўлади?

2023 йил 8 августдаги 345-сонли ҳукумат қарори билан 18 ëшга тўлмаганларнинг умрага бориши тақиқланди.

(Видео қўлда байроқ билан рақс тушаëтган болалар)

МС: Оғо, Урганчда сургунда юрган генерал Тошкента қойтди ишитдингизми.

Генерал сургундан қайтди

Генерал-майор Назармуҳамедов Даврон Абитович ички ишлар вазири ўринбосари — Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш департаменти бошлиғи лавозимига тайинланди. Бунга қадар Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи лавозимида хизмат қилган. Назармухамедов 2017-2019 йилларда ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари бўлган.

МС: Оғо иношу хатни налоқни министрина бариб қўяр акансиз.  Иноби расмни иярипти қўшиб

Узун туманидан министрга  қисқа мактуб

Ҳурматли министр. Мен Узун туман налогда ишлайдиган бола билан юргич эдим. У болани ширин гапларига чидолмай бериб қўйдим. Қизлигимни олди, яшшамагур. Энди уйланмайман деп ëтибди. «Оëқ юзинг ëрошмади, сонингни силайман деб мошинди теракка урдим» деб бахона қилди ит. Ҳурматли министр, шу болага ойтинг, менга уйлансин.

MS: Психолог новви дийди бу гапа?

Эшак ва унинг эгари

МС: Оғо шу ҳокимлани сайлаб қўйсак бўлмийдими? Ҳеч бўлмаганда сайлов вақтинда эла ун, ëғ тарақатар ади.

РТ: Деҳқонободлик зиëли олим «ҳокимларни сайлаш керак» деган фикрни айтди. Қулоққа яхши эшитилади, аммо қорамолга айлантирилган тўданинг танлови давлатни таназзулга олиб боради.  Наманганда бир орқасевар педофил муллани сайлашади, Қашқадарëда куф-суфчи эшонбовони, Тошкентда эса салим ўғри ëки бахтий ўғрини. Қолган ерларда ун, калиш тарқатганга ўз ўйини беришади. Қирғизистонда бундай бадбахатликни кўрдик. Деярли ҳаммаси путинқул ва арабқул бўлган тўдани сайлов қутисига яқинлаштириш гранатани гулханга ташаш билан тенг. Халқ бу эшшак устидаги эгар. Эшшак билан эшакнинг эгаси ўртасида эзилибгина туради. Эшшак қаерга юрса, эгар ҳам ўша тарафга юради. Олдин буни сал бошқачароқ ҳам айтгандим. Халқ бу ҳукмдор, билганини ëзадиган оппоқ қоғоз. Чао биротлар. Помпиду. Чарс ва нашанинг тозаси. Қатортолдаги курвалар ва Учкўприкдаги кокаин.

МС: Учкўприкда кокаин борми? Ëнқи Умида маллимни иши ничик бўлди?

Овсар ҳоким ва муаллим жанжали

«Уч йил бурун жуда дағал¸

Бир иш қилиб эдинг менга!

Кўрсатаман энди сенга!!!»

Криловнинг «Бўри билан  қўзичоқ» масалининг Чўлпон таржима қилган бу равон сатрларни катта авлод ëд билади. Мавзуга сакрасам. Шу кунда Сурхоннинг туғма овсар  ҳокимини «дунëга машхур қилган» мактаб директори Умида Турсуновани ëмонотлиқ қилмоқчи бўлганлар «бир йил олдин мактабга бостириб кирган блогерларни ҳайдаб чиғорди» дейишмоқда. Германия, Франция ëки Чехиядаги мактабга блогер ëки журналист ашқол дашқолини кўтариб кира олмайди.  Рухсат олиши керак. Агар АҚШда шунақа кириб борса, кираверишдаги қоровул бақлажон тоға пистолетини чиғориб «мактаб ҳудудига бостириб кирганларни» отиб ташаган бўларди. Сўт қоровулни оқларди. Тушунарлими? Ëки яна ëзайми. Ўзбек мактаби деган худо қарғаган жойда кир босган товус жемпирди кийиб юрган кўти тоғорадай семиз ва саводсиз маллим хотинлар бўлади. Иншо ëзса элликта хато қиладиган, болаларни уриб, жонини суғуриб олган алвастилар. Бир вақтлар педучилишини битириб, кейин бир амаллаб сиртдан диплом олган уродлар. Шулар дарс талашиб, доимий ҳужумга ўтиш учун мактабларда фронт чизиқлари яратишган. Улар болларни ўқитишни ўйламайди. Дарс соати олиб, бекарчи, дангаса эри ва бир дунë паразит бола бақрасига пул обориб берсам деб ўйлайди. Бу паразит синфдан мактабни тозалаб ташаш керак. Айнан ўшалар мактаб директори Умида Турсуновага қарши бирлашиб, пул тўлаб, балогир ëллаб, ҳужумга ўтиб ëтишибди. Ҳа, товус жемперингга куя тушсин десам шундоғам адо бўлган устивоши. Умуман барча мактаблар бу шумғия, алвасти ва қоринбой маллимлардан тозаланиши керак. Нима девдилар Крылов бобомиз? Тарихда мисоллар жуда кўп бунга дегандилар.

МС: Тарихни қўйинг оғо хозирдан сўлланг. Кўчада хотинло уруш бошлоғон. Дўртинчи жахон уруши!

«Бер порани – ўлдир фуқарони!»

РТ: Мен ëш бола пайтимда пора олиш-бериш жараëнида қатнашганман. Яна ҳам тўғриси, 4000 совет сўми солинган дермантин (ўша пайт учун катта сумма) сўмкани кўтариб турганман. Битта крутой қариндош, яна битта крутой қариндошнинг ўғлини Тош ДУ хозирги Миллий Универга киритиб берди. Юр, Тошкентни кўриб қайтасан  деб мени ҳам обкетишди. Августда бўладиган кириш имтиҳони январда «хал бўлди». Порахўр Тош Дунинг инглиз тили дўмласи. Уйи Рашидовнинг  анҳорбўйи резиденциясига яқин махаллада. (Рашидов аши даврда мўҳтарам бўлиб ишларди) Бешëғочдан икки останопка узоқда. Театралний институтга яқин жой. Олдинига қариндошим мени кўчада пул солинган сўмка билан қолдириб, ичкари кириб кетди. Кейин ичкаридан чиқиб, менга анҳор бўйидаги тротуар бўйлаб юр, ондатра телпакли кўзойнакли амакига сўмкани бер, деди. Мен сўмкани бердим. Ондатра телпакли кўзойнак, рангини калтакесакдай қилиб, сўмкани олиб бадар кетди. Қариндошимиз аши йилди сентябрь ойида Тош Ду студенти бўлди. Орадан анча вақт ўтиб ўша маҳалладан таксида ўтиб бораëтирсам бир хотин қўл кўтарди. Ëнида тўридан гўри яқин кўзойнакли бобой турибди. «Хожи отани ҳастимомга ташаб қўйинг. Жумага шошвотти» деди. Мен уни танидим. Ëш болларда феноменал память бўлади. «Хожота сиз Тош Ду инглиз тили кафедрасида мудир бўп ишлагансиза палончи йили» дедим. Бобойнинг кўзи ëшланди. Мени қучоқлаб «сени ўқитганмидим ховорю май студент» деди. Мен унга «умра қиганмисиз ë ҳажми» деб сўрадим. Уч бармоғини кўрсатиб. «Икки марта умра, бир марта ҳаж қилдим».  Ўғри қариса сўпи бўлади, деган мақолни айтмадим. Сал ўтмай, у домла ўлди. Аммо Ўзбекистонда порага ўқишга киритиш деган тизими ўлмади. Свежий мисоллардан келтирай. Андижон давлат университети ходими юқори лавозимларда ишловчи танишлари орқали битта ғирт овсарни  мазкур олий ўқув юртининг “Биология” йўналиши бўйича сиртқи бўлимга ўқишга киритиб қўйиш эвазига 4 минг АҚШ доллари олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

МС: Порахўр нерда ?

РТ: Ҳа, ўлма! Қамағда!!!

Қарши шаҳрида яшовчи, 31 яшар аперист ўзганинг ишончига кириб, мансабдор танишлари ёрдамида уни Қарши давлат университетининг “Спорт” факультетига ўқишга киритиб қўйиш эвазига 3 минг АҚШ доллари олган вақтида ушланди. Ашнақа Қаршиликдан чиқмас яхшилик. Порахўр қаерда? Ҳа ўлманг! Қамағда!!!

Чирчиқ давлат педагогика университетининг бўлим бошлиғи 2 нафар ўзбек қашшоғининг Россия Федерацияси олий ўқув юртидаги ўқишини ўзи фаолият юритаётган университетга кўчириб бериш ва 2 нафар фуқарога инглиз тилини билиш бўйича халқаро сертификат олиб бериш эвазига 10.100 АҚШ доллари олган вақтида ушланди.

Бошқа ҳолатда эса Чирчиқ давлат педагогика университети ўқитувчиси қашшоқни  ушбу олий ўқув юртининг мактабгача ва бошланғич таълим жисмоний тарбия йўналишига ўқишга киритиб қўйиш эвазига 3 минг АҚШ доллари олган вақтида ушланди.

Яна бир ҳолатда Қибрай туманида яшовчи эр-хотин ўзларининг танишлари ёрдамида фуқарони Чирчиқ давлат педагогика университетига ўқишга киритиб қўйиш эвазига 3500 АҚШ доллари олган вақтларида ушланди.

Хўш тошоблдаги порахўрлар қаерда? Ҳа ўлманг! Қамағда!!!

Ҳозирда барча ҳолатлар юзасидан мазкур шахсларга нисбатан Жиноят Кодексининг 168- (фирибгарлик) ва 28,211- (пора бериш) моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Пост Скриптум: Сурхондарëнинг жорий ҳокими ҳам пора билан ўқишга кирган. Аммо ушланмаган. Мен ушланганлари ҳақида ëздим. Ушланмагани сон минг. Янги Ўзбекистондаги барча порахўр.

МС: Лекин оғо, поро олами, бошқа атами. Топқони тўйо бийирсин. Самарқандда қизишиб гетиб ëш боллони ўйлантириб бошлодила.

(Видео)

Бундан икки ойча олдин бир собиқ ҳоким билан гаплашувдим. Бу ҳоким лавозимда экан «қонун бу менман» деган абсолют тушунча билан яшаганини айтади. Мажлисда милисани туризиб «палончини ўнбеш сутка қама» деса, оғзидан гап тушмасдан ўша одамнинг қўлига кишан солинган. Судялар кечаги число билан маҳкама қарори чиғориб беришган. Кўчада икки қаватли уйни кўриб, «буз» деса шартта бульдозер олиб келиб бузишган. Любой одамга «тур ўрнингдан, ма сенга ручка, палончининг устидан ариза ëз» деса, ўша одам югуриб бориб дарров отасининг устидан бўлса ҳам жалоба ëзган. Бу ҳоким мажлисда ҳар куни барча қўл остидагиларни онасидан сўккан. Онаси ўлган бўлса «онангни гўрига сикай»  деб сўккан. Ҳеч ким ғирринг ҳам демаган. Музейга бориб республика аҳамиятидаги ва қонунга кўра Маданият вазирига бўйсунадиган музей директорига «Давай оч шиша қутингни» деб 18 асрда қозикалон кийган ноëб экспонат, усти араб ëзувли зарбоб тўнни ўғли ўқийдиган юрфак домласига кийгизиб расмга олган. Яхшиям чопонни олиб кетмаган. Музей директорига «ўраб бер  чопонни» деса¸ дарров ўраб бериб, таъзим қиларди.  Ўзбекистонда нотавон, муте, қўрқоқларнинг сон саноқсиз армияси бор. (санаса бирор 36 миллион чиқади плюс, минус)  Пора бериб юрфакни тугатиб, пора бериб судя бўлган чаласавод албатта ҳокимдан қўрқади. Барча майда мулозимлар қўрқоқ ва инсонга ярашмайдиган даражада тубан. Агар ходимни уриб келтаклаб, устидан сийсанг ҳам лавозими катта одамга худога сиғингандек сиғинаверади. Сурхон ҳокими Улуғбек Қосимов ëшлигида супадан йиқилиб мияси лат егани учун туғма овсар.  Боз устига икки ойлигида қизамиққа чалиниб, яхши тузалмай қолиб кетган. Миясига билим юқмайди. Ота онаси пора билан ўқишга киритиб, пора билан ишга жойлаган. Бу туғма овсар «давлатчилик принциплари» ва «инсонларнинг конституцион ҳуқуқи» деган нарсани умуман билмайди. Мияси амëбаники каби кичик бўлгани учун билимни ҳазм қила олмайди. Ўз фикрини бемалол билдирган ўқитувчини «жиноятчи» дея қамаган Узун туман судяси Жуманов ëшлигида  меҳмондан қолган тандир гўштини ейман деб, томоғига суяк тиқилган. Эмчига оборишганда унинг бошига уриб уриб суякни чиқариб олган. Ëшлигида еган зарбалар оқибатида мияси ишламайдиган бўп қоган. Ҳамма бачалар олти ой бешикда ëтса, Жуманов икки йил ëтиб орқа мияси сабзи тўғрайдиган тахтадай теп теккис бўлиб қолган. Оқибатда миянинг  фикрлаш деган функцияси деформация бўлган. Ота энаси қўй, молини сотиб бу овсар тентакни юрфакда ўқитишган. Поранинг каттасини бериб, судга ишга киритишган. Узун туманининг калтафахм ақли кўтох судяси Жумановни даволабам бўлмайди. Уни қайта ўқитиб ақлини ҳам киритиб бўлмайди. Узун туманида гаврон билан савалаб ўқиб қўядиган домулло бор дейишади. Балки ëтқизиб уч кун саваланса ақли ишлаб кетиши мумкин. Шокотерапия дейди буни. Аммо шахсан мен бунинг ҳам фойда беришига ишонмайман. Бошлар оëқ¸ оëқлар бош бўлиб ит изи от изига қўшилиб кетган алғов далғов замонларга қолдик.

МС: Оғо, шўрда дуриб ални очип, уринг потяни!

РТ: Ассалом Ўзбекистон жума муборак!

Тағин ўқинг
5 май 2020
Халқ артисти Юлдуз Усмонованинг хатти-ҳаракатлари ва ички ишлар ходимларини ҳақоратлагани юзасидан маъмурий ишлар бўйича Мирзо Улуғбек тумани суди шуғулланмоқда. ...
17 март 2016
Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги – ЎзАнинг ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Турсунпўлат Тошпўлатовга асосланиб ёзишича, Наврўз байрами арафасида хавфсизликни ...
4 июл 2019
Шифокорлар далаларда ишлашга мажбур этиларкан, шифохоналарда беморлар ҳаёти учун таҳликали вазият юзага келади. 2018 йилнинг 28 июнь куни Брюссель ...
30 сентябр 2019
Тошкентнинг “Малика” маиший техника бозорида соқоллиларнинг қиртишланишидан кишти келган Фарғона вилояти ҳокими Шуҳрат Ғаниев соқол ва ҳижобга қарши “уруш” ...
Блоглар
21 апрел 2024
Картинани кеча уйимга олиб келдим. Бир кеча термилиб ётмоқчи эдим. Лекин имкон бўлмади. Доимгидек ҳаёт ...
6 апрел 2024
Бугунги кунда рус пропагандаси фақат рус телеканаллари орқали бериляпти деган одам қаттиқ янглишади, чунки пропаганда ...
28 март 2024
Россия гумондорларини қийнагани ИШИД версиясини йўққа чиқармайди.  Бу ерда бир эски сийқа трюк ишлатилади. Спецслужбада бу ...