Асосий мавзулар
14 август 2023

Прокуратура кимларни қамаганини Элтуз аниқлади

Транспорт прокуратураси Тошкент халқаро аэропорти яқинида қурилаётган йўл ўтказгичнинг 5 та тўсини қулаб тушгани ҳолати юзасидан тергов иши очиб, 3 нафар мансабдор шахсни гумонланувчи сифатида қамоққа олди.

Транспорт прокуратураси Тошкент халқаро аэропорти яқинида қурилаётган йўл ўтказгичнинг 5 та тўсини қулаб тушгани ҳолати юзасидан тергов иши очиб, 3 нафар мансабдор шахсни гумонланувчи сифатида қамоққа олди.
Тошкент прокуратураси мулозимлар шахсини эълон қилгани йўқ, бироқ Элтуз уларни аниқлашга муваффақ бўлди.
Ҳукуматдаги манбаларнинг Элтузга маълум қилишларича, қуйидаги шахслар қамоққа олинган: “Ўзбекистон Темир Йўллари” АЖ бош менежери – бош муҳандиси З. Э. Махаматов; “Ўзбекистон Темир Йўллари” АЖ “Кўприкқурилиш трести” УК, 67-Кўприкқурилиш отряди иш юритувчиси Э. Ю. Муҳитдинов; Ўзбекистон Темир Йўллари” АЖ “Кўприкқурилиш трести” УК, 67-Кўприкқурилиш отряди бошлиғи Р.К. Ахмедов.
Прокуратурага кўра, йўл ўтказгич қурилишидан 2 млрд 760 млн. сўмлик зарар кўрган.
Ҳозирда жиноят иши юзасидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Бундан олдинроқ ижтимоий тармоқларда Тошкентда аэропорт яқинида қурилаётган йўл ўтказгичнинг бешта тўсини бир вақтнинг ўзида қулаб тушгани акс этган видеолар тарқалганди. “Ўзбекистон темир йўллари” бунга эҳтиётсизлик сабаб бўлганини маълум қилганди. Коррупционер мулозимлар қамоқда.

Тағин ўқинг
8 январ 2018
7 январ куни президент Мирзиёев Тошкентнинг Зангиота туманидаги чиқишида «Абу Саҳий» МЧЖ «Тошкент Ипак йўли»га ўзгаритирилгач, давлатга 15 кунлик ...
21 июн 2019
Хушхабардан бошласам гапимни. Россиялик олигарх Усмонов Тошкентдаги мактаб деворини оқлаб берадиган бўлди. Малладес, брат. Ашнақа бўсин! Хонқа дон комбинати ...
17 апрел 2019
Рассом Кирпи Eltuz.com
14 май 2018
Ўзбекистонда «Мардикорлар касаба уюшмаси»ни тузгани учун 10 йилу 8 ойга озодликдан маҳрум этилган Фахриддин Тиллаев 12 май куни озод ...
Блоглар
8 феврал 2025
Шу пайтгача «Анора» деган икки фильм олинди. Биттаси етим қизнинг ашлачи бўгани ҳақида¸ яна биттаси ...
23 январ 2025
Ўзбекистон мудофаа вазири Холмухаммедов босқинчи газанда Россия билан 2026-2030 йилларда ҳарбий соҳада стратегик ҳамкорлик дастури ...
20 январ 2025
Ўзбекистон президенти уйида йиртқич ҳайвон¸ илон ва хашаротларни боқадиганлар жазоланиши ҳақидаги қарорни 16 январь куни ...