Асосий мавзулар
27 октябр 2023

Cекс-тегажоқ ўзбекни японлар қамади – РТдан ваъз

Азизлар мана хафта айланиб яна сизни йўқлаб турибман.

Хабар олдингми бемордан,

қариндош, дўст, мусофирдан?

Бировни йўқласанг дилдан,

зиёрат ҳам ибодатдир.

МС: Овонг оғо. Уллини улли гунинда ўтирипмиз. Ничисизла хўжик брри, мўччи ойбикала. Дўртинжи гун гўммани уриб, ëнқи ишланам атипардингизлами?

РТ: Матчон Суқулиш худонинг куни кўп. Яхши ишни ҳар куни қилиш керак.

МС: Ховоротордан, ўлган қотқоннан сўлланг оғо. Ëмонлиқни ўйло. Ëхшилиқ галса бахтинг.

Мусаппо осмон нюс

Хонқадаги хусусий боғчада болаларни калтаклаган хотин ишдан хайдалди.

Бу юзадан расмий муносабат эса мана:

Жорий йилнинг 18-октябр куни ижтимоий тармоқларда Хонқа туманидаги хусусий боғчаларнинг бирида болаларнинг калтаклангани акс этган видеолавҳа тарқатилди.

Мазкур ҳолат Хоразм вилояти мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси ишчи гуруҳи ҳамда тегишли ваколатли ташкилот ходимлари ҳамкорлигида ўрганилди.

Ўрганиш давомида воқеа Хонқа туманидаги “Адолат Динора орзулари” нодавлат таълим муассасасида содир бўлганлиги аниқланди.

Табиячи Қ.З. тарбияланувчиларга қўпол муносабатда бўлганлиги ва ички меҳнат тартиб-қоидаларини қўпол равишда бузганлиги учун у билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинганлигини маълум қиламиз.

МС: Хонқали боғчо очсо болла монний коша ўннина калтак йиди. Бодни чуширманг оғо.

Тошкентнинг Ўртачирчиқ туманида олти машина бир бири билан сузишиб онтарилиб кетди.

МС: Ҳеч ким ўлмабди. Галган бало дамира урсин.

Туркияда 6 ёшли қизини муллага мажбурлаб эрга берган Юсуф Гумушел 20 йилга, хотини Фотима Гумушел 16 йил 8 ойга, «куёв» Кадир Истакли эса 30 йилга қамалди.

МС: Ҳа имонсиз. Ҳўкман – бу  жолотойни сиккини суғуриб итлара бармали оғо!

Ўлиб гетган диктатор Каримовни охтиқи Марям Тиллаева ажинала байраминда Мерлин Монро қиëфасина гиришини айтибди.

РТ: Бундан олдин у Женевадаги ўрта мактабда ўқиганида бобосининг ўз халқини ўлдирганидан хабар топган синфдошлари унинг бошини унитазга тиқиб жазолашганини айтиб берди. «Мен учун бобом икона эди. Синфдошларим мени бобом учун сазойи қилишганида шокка тушдим. Онамни ЮНЕСКО элчиси сифатида Женевага юборишганида мен ўша ердаги ўрта мактабга бордим. Бобом кимлигини билган синфдошларим мендан юз ўгиришди. Туғилган кунимда олиб борган шоколодли тортимни оқ курткамга суртиб ташаб, юзимга тупуришди. Қўлларим жундор бўлгани учун мени макака (Йунги кўп маймун) дейишарди. У пайтда жунимни қиришни ҳали билмасдим. Узоқ вақт иркит ўрдакча бўлиб яшадим» дея дардини достон қилган эди.

МС: Ина оғо. Илойим охирини баргий. Қури Мексикадайи бойламас, президентни охтиқларом йеғлайди.

РТ: Бизникилар Женевадаги ўрта мактаб ўқувчилари даражасида ҳам эмас. Каримов ота-боболарига азоб берган бўлса ҳам уни бошларига кўтаришиб юришибди. Бир сўз билан айтганда мазохизм.

Мазохизм

МС: Оғо, бизани элотдан бириси Японияга ўқиша бориб ўқишни ўннина аптобусдаги ëш қийзлони сотонини ғимжилағани учун қамалибди. Агар сотон ғимжилаған қамалса юртда одом қолмин қомоқло дўлиб дошиб гетаради. Японлани қортоси қисқа акан.

РТ: Ўзбекистонда вояга етмаган ëш қизларга жинсий зўравонлик эпидемия тусини олгани статистика рақамлари билан исботланган. Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги директори ўринбосари Шахноза Мирзиёева 2023 йилнинг тўққиз ойида вояга етмаганларга нисбатан 417 бор жинсий зўравонлик қилингани қайд этилгани ҳақида билдираркан, «Рўйхатга олинмагани қанча эканлигини тасаввур қилаверинг» деб қўшиб қўйди.

Рассом Туз суҳбатлашган ўнлаб ўзбек қизлари ҳали гўдак пайтидаёқ  жинсий зўравонлик нишони бўлишганини эътироф қилишган.

Яъни уларни автобусдаги рижоллар эзғилашган, амакиваччалари асбобини чиқариб кўрсатиб «сила буни» деган. Эмчагини ушаб мижиғлашган. Лекин жинсий алоқа қилишмаган.

Ҳуқуқий саводдан мосуво мардак назарида жинсий зўравонлик фақат эркак олати аëл қинига кирсагина юз бераркан.

Ундай эмас. Битта мисол келтирсам. Ўткан йили Прагадаги касалхонага онасини олиб келган афғонистонлик қочқин ҳамманинг кўзи ўнгида медсестра қизни қучоқлаб ерга оғанатиб чотига бармоқ тиқди.

Ўзбек мардак назарида бу жиноят эмас, чунки озабоченний афғоннинг  ҳам, чех қизнинг ҳам иштонбоғи жойида турибди.

Аммо чех маҳкамаси бу холатни номусга тегиш жинояти деб топиб, ўзидан секс маччо ясаган афғонни узоқ муддатга қамаб ташади.

Берлин ҳайвонот боғидаги эшак билан жинсий алоқа қилган суриялик қочқинга ҳам қаттиқ чора кўрилди.

Шу кунларда Японияда ўзбек эркак мактаб ўқувчисига тегажоғлик қилгани учун ҳибсга олинди.

«Ўзбек эркаги» деб аталадиган мавжудотнинг судда  айтиши бўйича «қиз у қилган ҳатти ҳаракатга норозилик билдирмаганмиш»

28 ёшли ўзбек Япониядаги автобусда ўрта мактаб ўқувчисининг сони ва чоти орасини 30 дақиқадан кўпроқ вақт давомида эзғилаган. Тергов давомида у, «Мен қиз бунга рози бўлган деб ўйлагандим, чунки у ўша пайтда эътироз билдирмади» — деб айтган.»

Ҳуқуқий саводсизликнинг чўққиси бу.

Вояга етган бола «эътироз билдирмади» деб уни шартта тагига босиш, сизни жиноий жавобгарликдан қутқармайди. Бўлибам Японияда.

Етимчаларни зўрлаган Хоразмдаги адлиячиларни оқлаган  ўзбек суди «ўзлари хохлаб чотини очиб берган» деган форточкадан фойдланувди. 

Аксар четга чиққан ўзбек студентлари ҳаëлида бутун дунëдаги қизлар «қани бу ўзбек мени эмчагимни эзғиласин» деб «кутиб ўтираркан».

Бу хомҳаëлни амалга ошириш учун улар автобусдаги ëш қизга хирс билан тикилишади.

Шу маънода бу ўзбекларнинг Прагадаги хамширани тагига босган афғон ëки зоопаркдаги эшак билан  ҳамманинг кўз олдида секс қилган сурияликдан ментал фарқи йўқ.

Умра ëки ҳаж ибодати учун Маккаий мукаррамани зиëрат қилаëтган қиз жувонларни «атай чотига қўл тиқаëтган» маҳаллий араб ҳам шу маржоннинг бир шодаси.

Турклар айтмоқчи «Айни бўқ».

Любой разолатни оқлаб мақол тўқиш бўйича ўзбекларга етадигани йўқ.

Эри бир қизалоқни зўрлаган хотин «ғунажин кўзини сузмаса ҳўкиз ипини узмайди» деб мақол айтади.

Япония автобусида кетаëтган қизалоқни эзғилаган ўзбек ҳимоясига ҳам лорсиллаган ўзбек хотинлари чиқди.

«Демак яйб японкада. Тегма манга, демаган» деб ëзаëтган сўқимга боқилган ғунажиндай ўзбек хотинлари ўз қизлари зўрланса бошқача сайраса керак.

Аммо ҳамма ҳам шундай ўйламайди.

Бу мактубни кеча олдим. Ўқиб кўрайликчи.

«Туз оға салом. Ман Тошкент шаҳрида яшайман. Бугун Японияда бир эркак автобусдаги қизга ярим соат тегажоғлиқ қилгани учун қамоққа ташалгани ҳақида ўқидим. Менда ҳам шундай воқеа бўлган. Баъзан кучада юрсам эринмай мошинадан бош чиқариб гап ташаб кетишади, Атрофдагилардан уяламан. Бу ўзбек эркаклари бунча аёл кишига гап отишдан тўймайди? Шу ҳақда бир эфир тайёрланг, ҳатто эрли аёлларга ёпишади бу ўзини мусулмон деб ҳисоблайдиган гўрсухталар»

Бу гўрсўталарни оқлайдиган жувон опалар «энди ўзбекнинг қони қайнаган бўлади» дейишади. Яъни «ўзбек сексуал бақувват» деган миф.

Аслида ўзбек йигитларининг 30 га кирмай импотент, ҳезалак бўлиб қолганини биласизми? Сиз билмасангиз доктор Дилмурод ака билади.

Бойотанинг ўғли

Бир хурматли шоира опа ўз қизини бой ота онанинг  ëшгина ўғлига узатди.

Ўғил ҳезалак бўлган. Қизга умуман қарамаган. Ота она буни билиб ўғлини эркак деб кўрсатиш учун бир қизнинг бахтини қора қилиб хўжа кўрсин келин қилишган.

Албатта қиз қайтиб она уйига келди.

МС: Дўғри атган қийз, Чуки турмийдон гияв кима гарак?

РТ: Кўпчиликнинг яхши овқатланмагани ва пала партиш (масалан эшак билан) секс қилгани ортидан турли жинсий касалликлар тўла саватчага айланиб қолгани ҳам бугуннинг ҳақиқати.

Самарқандлик ҳамширанинг айтишича, 19 яшар йигитларники ҳам турмайдиган бўлиб қолган:

«Урологияда ишлаганимда 2004 йил туғилган йигитчалар ҳам имотент бўлиб қолганини кўрганман. Бляя деб ҳайрон қолардим. Кунига уч ëки тўрт эркак асбоби турмагани учун анал тешигига эркак олатига ўхшаш аппарат тиқиб массаж қилдиришга келарди.»

Ҳамширанинг ишонишича, ўзбек ëшлари орасида ҳезалак кўпайгани «кўп порно кўрганлиги оқибати»

Психологлар эса, бунинг ечимини маърифатда деб билишади.

Ўзбеклар сексуал тарбияга мухтож. Тарбия бўлмагани учун улар дайди ит каби кўча кўйда қанжиқни кўрса, тилини осилтириб кетига тушади.

МС: Навоий бобомиз новви давади. «Кучукни минг тарбия қилсангам ит бўлади» давади.

Жохил Японияга борса ҳам жохил. Ҳас ҳасликча қолур агар уни шамол олиб чиқса ҳамки осмонга қадар. Паст пастликча қолур мабодо оëғи етса ҳам Япония қадар.

Мендан айтиш.

Ит юрак

Буюк ëзувчи Михаил Булгаковнинг «Ит юрак» романи қахрамони профессор Филипп Филиппович Преображенский итни одамга айлантиради. Аммо одамга айланган ит «атавизим» боис жохилликнинг ноëб намунасига айланади. Мана бу эса профессорнинг гапи:

«Сиз тараққиëт зинасининг энг паст қисмида турибсиз. Сиз эндигина шаклланяпсиз. Сиз ақли заиф жониворсиз. Шу боис гапларингиз ва қилиқларингиз ҳайвоний. Сиз универститетни тугатган олим одамлар билан бетингизни без қилиб мунозара юритишга чоғланасиз. Олим ва билгичларга космик масштабдаги чидаб бўлмас тубан ва космик қамровда ўта ахмоқ маслaҳатларни беришдан уялмайсиз»

Профессор Преображенскийнинг бу гапини яқиндагина одамга айланган кўппакка эмас, балки Элтуз мақолалари остига пост ëзаëтгтан ошқовоқ каллаларга аталган деб ўйладим.

Тарих дохил ҳеч бир илмни билмайдиган, 50 сатр ëзувда 100та хато қиладиган, ўз фикрини тузук ифода қила олмайдиган жохилларнинг пиэчди диплом билан студентларга дарс бераëтгани Янги Ўзбекистоннинг космик кўламдаги таназзулидан  дарак.

Бу қовоқ каллалар отаси ўзиники эканлигидан шубхаланиб, қўшни амакидан бўлганини ичида тан олса ҳам «Каримов мустақиллик курашчиси» деган ëлғонга абсолют ишонади. Бу аҳмоқлар билмайдики СССР дегани 15 республикадан иборат иттифоқ эди. Уни СССР президенти Горбачевнинг ўзи имзо қўйиб тугатди. Ундан олдин Беловеж ўтлоғида Елцин, Кравчук ва Шушкевичлар «тарқаламиз» деган қарорга келишганди. Қани бу ерда Каримов.

Охирги минутгача СССРга содиқ бўлиб тургандику. Хатто Горбачев Каримовни кўргазмали қурол сифатида еталаб Литвага олиб борганди. «Мана кўринглар СССРнинг энг содиқ қули» дея.

СССРни ўзи тугаган бўлса, Каримов қандай курашган, эй бақлажон миялар.

Олимларнинг аниқлашича, денгиз карамида ҳам мия элементи бўлар экан. Аксар афкор ўзбек оммасида ўша карамчалик мия йўқ.

Ақлли саккизоëқлар, маймун ва кўппаклар, хатто денгиз тошвақаси ҳам булардан миллион марта ақлли.

Бир нарса кўнгилга таскин беради. Булар ўз аҳмоқлиги боис узоқ умр кўрмай, тез ўлиб кетади. Ток уради, мошнда авария бўлади, СПИД юқтиради, эри ëки хотинининг йўбри уриб ўлдиради. Кўмир иси ëки ëнғиндан ўлиб кетади.

МС: Лекин жановор совуққа дим чидамли. Ўткан йили аномал совуққа чидаб бардила лекин. Оғо шумховор плани битди. Инди севги муҳаббатдан гапланг. Банда иши хотоли жонни жоно қотоли.

Россиядаги ўзбеклар севги учун муштлашди

Россия. Петрбург. 17 октябрга ўтар кечаси Достоевский кўчасидаги “Каттақўрғон” кафеси яқинида 11 ўзбек бир бирини тепкилаб ëтибди. Биттаси кафедан обчиққан стул билан бошқасининг бошига қарсиллатиб солди. Муштлашув пайтида янграган ва ўзбек тилига ўзлашиб сингиб кетган «далбаëп, пидаррас, ссука, каззел, йибан, хуй» каби калимаий мубораклар қадимий Питер осмонидаги қарғаларни ҳам чўчитиб юборди.

23 ёшдан 42 ёшгача бўлган 11 ўзбек бача 34 яшар сартарош хотинни талашиб, бир-бирини ярим соатча дўппослашди.

Севги ҳатто Россиядаги дангасаларга ҳам куч ато қилади. Полиция ва тақирбош ўрислар олдида майсадан паст, сувдан сокин юрадиган ҳокисор ўзбеклар бутун кучини бир-бирини уриб тепишга сарфлашди. Ўзбек тили байрами яқинлашаëтгани учун муштлашув пайтида ўзбекча сўкишлар ҳам ишлатилгани шоëн таҳсинга лойиқ. Жанжал қатнашчилари ўз сўкишларида бир-бирларининг оналари билан жинсий алоқа қилиш истагини очиқлашди.

Можаро  ҳақидаги хабар келиб тушганидан ярим соатча ўтиб кафени олдига «вий вий қилиб» полиция мошини етиб келди.

Полицияни кўрган ўзбек жанжалкашлар худди сехрлангандай шалпайиб қолишди. Бир иккитаси қочмоқчи бўлган эди. Полиция ишораси билан дарров қўлини кўтариб таслим бўлди.

Питер полицияси ходимлари томонидан ички ишлар бўлимига 23 ёшдан 42 ёшгача бўлган 12 нафар Ўзбекистон қашшоғи, жумладан жанжалга сабаб бўлган ғар ўзбек хотин ҳам олиб кетилди. Ўзбеклар талашган хотин 34 ëшда. Сартарош бўлиб ишлайди.

«Агар ошиқларинг минг битта бўлса, билгилки аларнинг ўн бири менман» деб юмуриқ тугганлардан икки киши ёпиқ бош жароҳати, мия чайқалиши ва кўплаб кўкаришлар билан шифохонага ётқизилган.

Ҳибсга олинганларга нисбатан миграция қонунчилигини бузганлик учун 6 та, майда безорилик учун 8 та баённома тузилган.

Бундан ташқари, текширув натижаларига кўра жиноят иши қўзғатилган.

Можаронинг тўрт иштирокчиси безориликда гумон қилинмоқда.

Ким айтади севги йўқ деб. Ишонмаса Питернинг Достоевский кўчасидаги Каттақўрғон кафесига борсин.

Севгимиз ўлдими? Либосингиз кўк,

Кўнглингиз – бегулхан, кўзингиз-бечўғ.

Биздан бориш йўқдир, сиздан келиш йўқ –

Келишсиз дунёда беғам, азизим,

Нега кўзларингиз бенам, азизим.

(У. Азим)

ФЛЕЙТА УЧУН УНУТИЛГАН КУЙ

Элдор Рязановнинг шу номли фильми бор. Фильмда маданият замминстри мақомидаги хотини бор мулозим шу вазирликдаги ҳамшира билан мошинада ўпишиб ўтирганида ўзларидан патрул ясаб олганлар келиб, «бу ишингиз иëт» деб, пул талаб қилиб олиб кетишади.

Совет давридаям икки катта ëшли одамнинг «ошиқ мошиқ» бўлиши жиноят эмас эди. Фақат коммунистик ахлоқ нуқтаи назаридан қораланар эди.

АҚШда ҳам президент Клинтонинг практикант қиз Моникани эмизгани одоб  ахлоқ жиҳатдан қораланди. Мабодо бу ҳолат Францияда бўлганида кулиб қўйиларди холос.

Хуллас, гапнинг кўтоҳи шу: Навоий вилояти Нурота туман Камбағалликни қисқартиш ва бандликка кўмаклашиш бўлими бошлиғининг ўринбосари ва Нурота тумани Соғлом озиш бўйича саломатлик маркази раҳбари нотаниш квартирада қип яланғоч ҳолда ўтирганида қўлларида фонарик ушлаган уч барзанги келиб «кайпди белига тепди».

Улар келганда «Камбағаллик» яланғоч бўлиб, потолокка қараб ëтган эди. «Соғлом озиш» эса унинг устига миниб, от қилиб чопаëтган эди.

Тўрт минутлик видео Элтузга келиб тушди.

Яна ўша дилемма. Бу ерда қонун бузилиш ҳолати битта: у ҳам бўлса ошиқ маъшуқ ëтган уйга бостириб кириб, мулозимни сазойи қилиб, унинг истагисиз видеога олиш. Ваколати бўлмаган ҳолда савол сўроққа тутиш.

Бошқа тарафдан самовий динлар (иудаизм, христианлик ва шариат) ахлоқига кўра, булар муқаррар дўзахга ўтин бўлиши керак.

Воқеа Навой вилоятида бўлган. Нима дегандилар Навоий бобомиз?

«Не бўлар келсанг қучоғимга кириб… Гулбадан ҳеей. Гулбадан.”

Айтмоқчи, видеога олганлар қамағда. Шифтга қараб ётган “Камбағаллик” ҳалиям ишлаб юрибди. Окахонлари бақувват экан.

МС: Шўрда дуриб очинг алингизни инди.

РТ: Ассалом Ўзбекистон, Жума муборак!

Рассом Туз

Тағин ўқинг
18 феврал 2019
Жиззахнинг Ғаллаорол туманида яшовчи 30 яшар Акмал Аблокимов Самарқанд вилояти Иштихон туманида ички ишлар ходимлари томонидан таҳқирлангани ва калтаклангани ...
27 ноябр 2018
Ўзбекистоннинг бош расмий ҳуқуқ ҳимоячиси Акмал Саидов ҳозир анча ўзгарган. Мамлакат Инсон ҳуқуқлари миллий марказий раҳбари соҳада кўтарилган оғриқли ...
4 март 2022
Баҳор келса, ўртоқлар, уйғонади ўтлоқлар. Мана ўлмаган қул баҳорга ҳам етдик. Оғзимиз кўкка тегадиган бўлди. Кўк барак, кўк сомса. ...
15 май 2023
Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги Германиядан келган халқаро ташкилот вакиллари билан учрашувни бекор қилди. Учрашув олдиндан белгиланган эди. Учрашувга ...
Блоглар
22 ноябр 2024
Қудратлар айрилган тузум, яъни демократия автократиядан яхшидир. Бу гапни айтавериб тилим қаварди. Демократик жамият бўлган ...
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...