Асосий мавзулар
9 декабр 2023

Жиззахда «кўчинский»ларга қарши «маски-шоу» ўтказилди

Жиззах вилоятида ҳам «Долзарб – 40 кунлик» махсус профилактик тадбирлари доирасида жиноий гуруҳларга аъзо бўлган, ижтимоий муҳитга салбий таъсирини ўтказишга уринаётган шахсларни қўлга олиш ва уларнинг жиноят содир этишининг олдини олиш мақсадида бир қатор тезкор тадбирлар ўтказилмоқда. 

Хусусан, махсус хизмат ва ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан ўтказилган рейдлар давомида ижтимоий муҳитга салбий таъсирини ўтказишга уринаётган шахсларга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, жиноят иши доирасида 3 нафар шахслар қўлга олиниб, 12 нафар шахсларга жиноят ишлари бўйича Жиззах шаҳар суди томонидан 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.

Шунингдек, жиноят содир этиб, тергов ва суд органларидан яширинган 17 нафар шахслар ушланди.
Худди шундай, вилоят ҳудудида тезкор вазиятга салбий таъсир кўрсатувчи, жиноят содир этишга мойил 20 нафар шахсларнинг яшаш манзилларида махсус профилактик тадбирлар ўтказилди. Натижада ноқонуний буюм ва ашёларни сақлаб келган 10 нафар шахслар аниқланди.

Қиссадан ҳисса шуки, давлат қилич билан бу Робин Гудларни йўқ қилиши мумкин. Аммо фақат қилични устида узоқ ўтириб бўлмайди. ИИВ ва суд тизими мазлумни ҳимоя қилсагина кўча ўз ўзидан йўқолади. Элтуз эса воқеалар ривожини ёритишда давом этади. Каналимизга обуна бўлинг, видеоларимизга лайк босинг.

Тағин ўқинг
17 январ 2017
Ўзбекистонда Ватан ҳимоячилари куни байрами халқ орасида тантана қилинмаган бўлса-да, расмий доиралар томонидан анча дабдабали кутиб олинди. Мамлакат нашрларда ...
18 ноябр 2016
Ўзини аввалига Сабрина деб таништирган 22 яшар Ўзбекистон ватандоши Муштарий. С дугонаси асли озарбайжонлик 23 яшар Латифа Мамедова билан ...
26 июн 2019
Ниҳоят 23 июнь куни Истанбул шаҳри ҳокимлиги учун қайта сайлов бўлиб ўтди. Истанбул шаҳри ҳокимлиги учун 21 март куни ...
31 март 2021
27-28 март кунлари тинимсиз ёмғир ёғиши оқибатида Ўзбекистоннинг тоғли ҳудудларида одамларнинг уйлари, машиналари ва чорвасини сел оқизиб кетди. Бу ...
Блоглар
21 апрел 2024
Картинани кеча уйимга олиб келдим. Бир кеча термилиб ётмоқчи эдим. Лекин имкон бўлмади. Доимгидек ҳаёт ...
6 апрел 2024
Бугунги кунда рус пропагандаси фақат рус телеканаллари орқали бериляпти деган одам қаттиқ янглишади, чунки пропаганда ...
28 март 2024
Россия гумондорларини қийнагани ИШИД версиясини йўққа чиқармайди.  Бу ерда бир эски сийқа трюк ишлатилади. Спецслужбада бу ...