Асосий мавзулар
26 декабр 2023

Танишини жалабликка ёллаган жиззахлик аёл 3 йилга қамалди

Ғаллаорол суди танишини Туркияга жалабликка юбормоқчи бўлган аёл озодлигини уч йилга чеклади.

Суд 23 ёшли судланувчи Озода Ҳазратқуловани Ўзбекистон Республикаси Жиноят – Процессуал Кодексининг 135-моддаси биринчи банди бўйича айбдор деб топди.

Эслатиб ўтамиз,  мазкур моддада одамлардан фойдаланиш учун уларни ёллаш билан боғлиқ жиноятлар назарда тутилган.

Воқеа эса қуйидагича: Бир нафар фарзанди бор ёлғиз она, Дилноз Тойирова акаси билан бироз муддат Россияда ишлайди, лекин, Россиянинг инжиқ об-ҳавоси унга оғирлик қилади –  ревматизм орттириб қайтади. 

Кунларнинг бирида Жиззахдаги “Ўрда” экобоғида ёшгина уддабурон қиз Озода билан танишиб қолади. Озода Дилнозга ҳамдард бўлиб, уни Туркияга ишга юборишини айтади. Туркияда қизлар ойига 1000-15000 долларгача топяпти, дейди Озода. Лекин, Дилноз шунчалик ночор аҳволда эдики, унинг ҳатто телефони йўқ эди. Озода Дилнозга ўзининг экрани синиқ айфонини тузаттириб бериб, совға қилади ва ишончига киради. Туркияда иши юришиб кетса, бундан зўр телефонлар олишини айтади. Ҳатто, Туркияга етиб олиши учун ўзи унга билет олиб беради. Бироқ Самарқанд аэропортига дугонасини олиб кетаётган пайтида у тезкор гуруҳ ҳодимлари томонидан қўлга олинади. Ғаллаороллик Дилнознинг омади келди, Озоданинг эса бизнеси барбод бўлди. У уй қамоғига олинди.

Шу ўринда муҳим эслатма:  Озода Дилнозга уни Туркияга фоҳишаликка жўнатаётганини аниқ-тиниқ айтган. Лекин, бу унинг жазосини енгиллаштирмайди, барибир иш “шаҳвоний ёки бошқа мақсадда фойдаланиш учун алдаш йўли билан одам ёллаш” бандига асосан классификацияланади. 

Чунки, бундай вазиятда жабрланувчи ўзига таклиф этилаётган иш муҳитидан мутлақо бехабар бўлган. Элтуз уйдаги гапни кўчага олиб чиқади. Каналимизга обуна бўлинг, видеоларимизга лайк босинг!

Тағин ўқинг
17 январ 2024
Ўзбекистон ва Қозоғистон Россияга порох ва портловчи моддалар ишлаб чиқаришда қўлланиладиган пахта ва ундан олинадиган махсулотларни сотиш ҳажмини оширди. ...
17 январ 2019
ДХХ раҳбари Ихтиёр Абдуллаев, собиқ КГБ мулозимлари билан президент Мирзиёев ўртасида тобора авж олган кўрпаости урушига оид ушбу видеодаги ...
26 сентябр 2018
Бир гуруҳ ўзбек зиёлилари 25 сентябрь куни марҳум ўзбек шоири Рауф Парфининг 75 йиллик юбилейини ўтказиш учун Тошкентдаги «Шош» ...
15 октябр 2018
Хоразмлик таниқли хонанда Азиза Ниёзметова 14 октябрь куни 46 ёшида оламдан ўтди. Бир йил аввал саратон касалига чалинган хонанда ...
Блоглар
22 ноябр 2024
Қудратлар айрилган тузум, яъни демократия автократиядан яхшидир. Бу гапни айтавериб тилим қаварди. Демократик жамият бўлган ...
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...