Хатирчида 10 нафар кончи тушган тўла кўмиб ташланди
Хатирчида кластерчи 10 нафар руда қазувчи тушган ташландиқ кон тўласини кўмиб ташлади
Елтузга етиб келган видеоларда шу йилнинг 8 январида содир бўлган аянчли холат акс этган.
Хатирчи тумани Олтинсой МФЙда жойлашган Самарқанд кон бошқармасига қарашли ташландиқ кон мавжуд.
Асосан барча қишлок аҳли 2004 йилдан буён шу ташландиқ тўлаларга кириб, оила тебратади.
2012 йил Хатирчи туман ва вилоят раҳбарлари оддий аҳолига “доля берасан” деб, барчаси қамалган эди.
Ҳозирги кунга келиб Хатирчи туман кластир бошлиғи Зуҳриддин исимли шахс, фермерман деб юрган Жонузоқов Бунёд исмли йигит, уларнинг шотири Бобошер, Аброр ва бошқалар оддий халқдан “доля берасан катталарга” деб, ноқонуний тилла қидирувчилардан доля олиб келади.
“Ўзларидан раҳбар ва кўча эгалари ясаб олишган. Органда ҳам одамлари бор. Шу учун уларга ҳечким индамайди. Улар борган сари кучайиб бормоқда. Қишлоқ одамларини бир-бирига тезлаб уриштиради, ким доля ташласа ишлайди, бўлмаса рейд чақириб, маъмурий ва жиноий жавобгарликка торттиришади,” дейди ташландиқ конлардан ноқонуний фойдаланаётган шахслар ҳақида сўзлаб берган Элтуз обуначиси.
Шу йилнинг 8 январида ташландиқ тўлалардан бирида тушган ўн нафар ёш йигит устидан Хатирчи туман кластр бошлиғи Зуҳриддин ўз трактори билан тўла оғзини тўлдириб ташлаган.
Тўла ичида ўн нафар йигит, жумладан бир ўспирин қолиб кетган. Воқеа жойига етиб келган аҳоли уларни ер остидан қутқариб олган. Видеода ўша ҳодисанинг айрим лаҳзалари тасвирланган.
Ер остида қолган йигитлар яқинлари ички ишларга шикоят қилганлар, аммо уларнинг сўзларига кўра, уларнинг арзини ҳеч ким эшитишни хоҳламаган.
Хатирчида ғайриқонуний олтин қазиб олувчилар техника хавфсизлигига риоя қилмасдан, ибтидоий усулда руда қазишади.
Улар ер остидаги конни шамоллатиш мақсадида турли жойларда қазилган туннеллардан белига арқон боғлаб 60 метргача пастга тушадилар.
Кирка ва лопаткалар ёрдамида рудани қазиб, юқорига олиб чиқишади.
Ана шу руда таркибида олтин бор бўлиши мумкин.
Одатда олтин қидирувчилар бригада бўлиб ер остида бир неча кун қолиб олтин излашади. Газ баллон воситасида тош қиздирилади ва у уқаланиб тушади. Ерга ёйилган палаткага тушган руда йиғилиб, қопларда тепага олиб чиқилади.
Элтуз Ўзбекистоннинг турли вилоятларидан келаётган хабарларни ёритишда давом этади. Видеоларимизга лайк босинг. Каналимизга обуна бўлинг!