Туркияда Ўзбекистонлик фирибгар аёл қўлга тушди
Ўзбекистон Республикаси ва Туркия Ички ишлар вазирликлари ҳамкорлигида ўтказилган навбатдаги тезкор тадбир давомида фуқароларнинг кўп миқдордаги пул маблағларини Фирибгарлик йўли билан ўзлаштиришда айбланиб 2016 йилдан буён Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги томонидан қидирувда бўлган, 66 яшар РИТА ХАЛИЛОВА жорий йилнинг 13 январь куни Истанбул шаҳрида қўлга олинган эди.
Бугун Рита Халилова Ўзбекистон Республикасининг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонаси дипломатлари иштирокида Истанбул халқаро аэропортидан Ўзбекистонга депортация қилинди.
«Ушбу шахснинг хатти-ҳаракатларидан жабр кўрган фуқаролардан Ўзбекистон Республикасининг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонасига ёки Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигига мурожаат қилиш сўралади» дейилади расмий хабарда.
Элтуз уйдаги гапни кўчага олиб чиқади. Видеоларимизга лайк босинг, каналимизга обуна бўлинг.