Асосий мавзулар
18 апрел 2024

Шведлар алданган ўзбекларни қутқармоқда

Стокгольм шаҳрида Швециянинг “Solidariska byggare” (Қурувчилар бирдамлиги) касаба уюшмаси ўзбек меҳнат муҳожирлари учун доимий учрашувлар ташкил қилмоқда. Бу учрашувлардан мақсад уларга, меҳнат ҳуқуқлари билан боғлиқ фирибгарлик, қонунларни билмаслик ва бунинг оқибатида ишлаб топган пулларини тўлиқ ололмасликлари юзасидан яқиндан ёрдам беришдир дейди уюшма рахбари Пелле Сунвиссон Элтуз нашрига берган суҳбатида.

“Бугунги кунда Швециядаги аксарият ўзбек меҳнат мигрантларининг катта муаммолари бор. Бу биринчи навбатда уларнинг иш ҳақларини ундира олмасликларида кўзга ташланади. Улар кўпинча қонунни, тилни, ўз меҳнат ҳуқуқларини билмаганликлари боис фирибгарлик қурбони бўлишади. Айримлари эса нолегал фаолият кўрсатишади ва миграция идоралари билан ҳам муаммолари бор.»

Бироқ Сунвинсоннинг сўзларига кўра, Швецияда касаба уюшмалари фаолияти ҳукумат ва миграция идораларидан мустақилдир. Шу боис улар швед ватандошлари билан бир хил тарзда, Швецияда яшаш ва меҳнат қилиш иқомати миграция ҳужжатлари бўлмаган ишчиларга ҳам ёрдам кўрсатишади.

Ўтган якшанба куни касаба уюшмасининг иккита залига Швецияда аксариятни ташкил қилаётган ўзбек тилида ва рус тилида гаплашувчи икки гуруҳ очиқ учрашувга таклиф қилинди ва уларга ўзаро мулоқот асносида ҳуқуқлари, муаммоларини ҳал қилиш йўллари тушунтирилди.

Элтуз тайёрлаган видеолавҳа билан танишинг.

Тағин ўқинг
19 декабр 2019
Ўзбекистонда аҳоли ўртасида 22 декабрь кунига белгиланган сайлов шаффоф, холис ва адолатли ўтишига ишонч анча сустлигини кузатиш мумкин. Бош ...
27 апрел 2022
Хоразм вилоятининг Хива шаҳрида 25 апрел куни Лазги халқаро рақс фестивали бошланди. Дунёнинг 30 дан зиёд мамлакатларидан келаётган меҳмонлар ...
10 апрел 2018
Канадада яшовчи Улуғбек Ашур шу бугунги кунда турли қора ишларга мажбурланаётган ўқитувчиларга атаб янги қўшиқ куйлади. «Элтуз» нашри студияси ...
10 ноябр 2015
Акмал Набиев Eltuz.com Қиш мавсуми яқинлашгани сабаб кейинги пайтларда ўзбеклар муҳокама қилаётган асосий мавзулардан бири уйни иситиш, қандай қилиб ...
Блоглар
11 май 2024
1944 йилнинг 11 майида Сталин барча қрим татарларини Қримдан сургун қилиш ҳақидаги машъум қарорни имзолади. ...
6 май 2024
Ҳайрли кун! Урганч шаҳрида яшайман. Бугун қуйидаги воқеа юз берди: мен автобусда телефонда гаплашиб тургандим. ...
30 апрел 2024
1990 йилнинг 30 апрелида мустақил Ўзбекистон тарихидаги илк демократик партия – «Эрк»нинг таъсис қурултойи бўлиб ...