Асосий мавзулар
12 июн 2024

Измирда бир туркманистонлик тўрт кишини сўйиб музлатгичга жойлади

Туркия прокуратураси Измир шаҳрида тўрт нафар ватандоши, жумладан шаръий хотини ва қизларини ўлдириб, жасадларини музлатгичга яширганликда айбланган  Туркманистон фуқароси Сапармурод Холлиевни қаттиқ режимли қамоқхонада тўрт марта оғирлаштирилган, умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилишни сўради.

Турк матбуоти тергов материалларидан иқтибос келтириб, айбланувчи ўз қурбонлари билан уларни ўлдиришдан олдин бирга нонушта қилгани ҳақида билдирган.

“С.Х.га нисбатан суд жараёни бошланди. Музлаткичдан тўрт нафар Туркманистон фуқаросининг жасадлари топилгани муносабати билан у ҳибсга олинган. Прокуратура С.Хга нисбатан “уч нафар аёлни оғирлаштирувчи ҳолатлар ва алоҳида шафқатсизлик ёки қийноқлар билан қасддан ўлдириш”ни содир этганлик учун тўрт карра умрбод қамоқ жазосини қатъий режимли озодликдан маҳрум қилиш жазосини сўраган. У одамни ўта шафқатсизлик билан ва айбни оғирлаштирувчи холатларда ўлдирганликда айбланмоқда» дея хабар берди  5 июн куни жумладан Туркиянинг Хабарлар.сом сайти.

Туркманистонлик ўз яқинларини ўлдиришига, рашк сабаб бўлганини билдирган ва жиноятига иқрор бўлган. Холлиевнинг иқрорига кўра, ўз шаръий никоҳидаги 54 ёшли Гулкамарни уни алдаб юрганликда ва бегона эркаклар билан алоқа қилиб юрганликда гумон қилиб, унинг телефонига суҳбатларни ёзиб олувчи дастурни яширинча ўрнатган.

“Айбланувчи ўз кўрсатмасида ушбу дастур ёрдамида Гулкамар воқеа содир бўлганидан 2 ва 9 ой олдин бошқа эркаклар билан учрашганини аниқлаганини айтди”, — дейилади хабарда.

Туркия прокуратурасининг айблов хулосасида Холлиев 13 июн куни атай хотини Гулкамар Хонимова ва унинг қизларини ўлдириш мақсадида уйига келгани, шунингдек у ерда ёлғиз қолган Руслан Каримовни топиб ўлдиргани. Шундан сўнг у икки нафар қизи келгунига қадар, хотиржамлик билан нонушта тайёрлагани билдирилган.

“Дастлаб Гулкамар Хонимова келган, у билан бирга нонушта қилганидан сўнг уни ўлдирган. Холлиевнинг сўзларига кўра, бир мунча вақт ўтгач, Хонимованинг 28 яшар қизи Лочин Келдиёрова келган, у билан бирга нонушта қилгач, уни ҳам пичоқ билан бўғизлаб ўлдирган. Ҳоллиев охирги бўлиб уйга қайтган 30 яшар қизи Лейла Келдияровани ўлдирганини тан олди”, — дея ёзади турк ОАВлари.

Хабарларда, шунингдек, Ҳоллиев ўз кўрсатмасида аввалига жасадларни канализацияга ташлаб қутулишни ўйлагани, кейин эса Гулкамар Хонимованинг ўзи учун қилган барча яхшиликларини эслаб, уларни дафн этишга қарор бергани ва бўлакларга ажратиб, жасад бўлаклари бузилмаслиги учун музлаткичга қўйганини тан олди.

«Айблов хулосасида айтилишича, айбланувчи ўз қурбонларининг телефонларини сотиб юборган ва ўз ватанига қочишга уринганида ҳибсга олинган ва ҳеч қандай пушаймон эмаслигини билдирган», – дея ёзади турк матбуоти.

Жумладан айблов хулосасида, 17-июн куни қурилишда ишлаш учун Чашма шаҳрига борган Холлиев, у ерда ишлаётган М.А.га “Хотиним ва болаларимни ўлдирдим, мени қўшимча иш, пул керак деб айтган. Шунингдек у қочишга ҳозирлик кўраётганини билдирган.

Туркия матбуоти хабарларига кўра, Измир Бош прокуратураси томонидан тайёрланган айблов ҳукми 3 июн куни Олий жиноят суди томонидан кўриб чиқиш учун қабул қилинган.

Эслатиб ўтамиз, ўтган йилнинг 18 июнида, қотилликнинг эртаси куни Измир полицияси мухтамал қотилликни содир этган Туркманистон фуқаросини қўлга олган. 54 ёшдаги Гулкамар Хонимова, унинг қизлари 30 яшар Лейла ва 28 яшар Лочин Келдиёровлар, шунингдек, қизларидан бирининг йигити Руслан Каримовнинг нимталанган жасади Байроқли тумани, Адолат кўчасидаги уйлардан бирида, музлатгич ичидан топилган эди.

Нафақат туркман муҳожирларини, балки бутун Туркияни ларзага солган бу воқеага Туркманистон расмийлари ва расмий ОАВлари ҳамон муносабат билдиргани йўқ.

Туркманистондаги иқтисодий инқироз ва оммавий ишсизликнинг кучайиши фонида Туркия туркманлар иш излаб борадиган асосий йўналишлардан бири бўлиб қолмоқда.

Туркия Миграция хизмати маълумотларига кўра, 2024-йил 30-май ҳолати бўйича, Туркманистоннинг 208 минг 632 фуқароси қонуний равишда ушбу давлатдан иқомат олган. Туркияда қонуний яшаётган хорижликлар орасида Туркманистон фуқаролари биринчи ўринни эгаллайди. Аммо экспертлар фикрича, агар ноқонуний муҳожирлар ҳам ҳисобга олинса, Туркиядаги туркман фуқароларининг ҳақиқий сони бир неча баробар кўп бўлиши мумкин.

Тағин ўқинг
19 октябр 2021
Жиноят ишлари бўйича Қашқадарё вилояти судида 18 октябрь куни Миришкор тумани Чандир қишлоғида содир бўлган қотиллик жинояти юзасидан суд ...
17 сентябр 2023
Салом қадрли мухлислар. Элтуз порталига келган сўнгги бешта мактубни ўқиймиз. Улар Ўзбекистоннинг Тошкент, Андижон, Фарғона ва Хоразм  вилоятларидан келган. ...
30 март 2020
Туман марказига бориб келдим. Ишим бор эди. Қалампир ва помидор кўчатлар сотяпти экан. «Помидор кўчати етти донаси минг сўм», ...
21 июн 2017
Андижонлик шифокорларнинг берган маълумотларига кўра, кейинги пайтларда ари чақишидан шикоят қилиб мурожаат қилувчи беморлар тез-тез учрамоқда. Бу беморларнинг аксарияти ...
Блоглар
22 ноябр 2024
Қудратлар айрилган тузум, яъни демократия автократиядан яхшидир. Бу гапни айтавериб тилим қаварди. Демократик жамият бўлган ...
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...