Асосий мавзулар
9 октябр 2024

Исроилда теракт, Байрут бўмбаланди, Бухоро ва Навоийда бахтсиз ходиса – 600’71

Исроилда теракт. Россияда Ютубнинг тўсилишига қарши намойишлар, Украинадаги рус  харбий асирлари, Бухородаги электр идораси ва Навоий олтин конидаги бахтсиз ходиса ва бу 600 СEКУНД

6 октябрь куни Исроилнинг Беер Шева шаҳридаги автовокзалда теракт содир бўлди. Террорчи 29 яшар бадавий араб Ахмад Ал-Укби экани маълум қилинди. Террор ҳужуми натижасида 1 киши ҳалок бўлиб, 10 киши жароҳатланган. Террорчи воқеа жойида ўлдирилди. 

Россиянинг Новосибиск шаҳрида Youtube тармоғининг блокланишига қарши намойиш бўлиб ўтди. Митингни Россия Коммунистик Партияси ташкил қилган. Ташкилотчилар митинг ўтказиш учун икки марта ариза ташлаган бўлишига қарамасдан ҳукумат вакиллари митинг ўтказишга рухсат беришмади. Бор йўғи 30 киши кичик бир намойиш уюштирди, 9 киши саҳнада нутқ сўзлади. Митинг ҳудудини эрталабдан полиция назоратга олган. 

Эроннинг бугунги кунда амалдаги етакчиси Али Хумайний ҳарбий ҳаво кучлари қўмондони Амир Али Хожизодани мукофотлади. 1 октябрь портлашларини ташкил қилган Амир Али Хожизодага Ғалаба Медали топширилди. 1 октябрь куни Эрон Исроилга ёғдирган дрон ҳужуми натижасида биргина араб фуқароси ҳалок бўлган эди. Исроилда жароҳатланганлар йўқлиги ва бино-иншоотлар жиддий талофат кўрмагани айтилмоқда. Эрон оммавий ахборот воситалари эса буни ғалаба дея атамоқда. 

Россияда яна ёнғин алангалади. Бу сафар Доғистоннинг Каспийск шаҳридаги савдо базаси ёниб кетди. Олов 700 метр квадрат ҳудудни эгаллади. Ёнғин натижасида уч киши жароҳатланган.

… 

Украина Россиялик асирларни қандай боқаётгани маълум қилинди. Ҳар бир асир аскарга 600 грам биринчи таом, 400 грам иккинчи таом, 40 грам гўшт, 300 грам нон ва 60 грам салат берилади. Ҳар сафар тушлик ва кечки таомга шунча махсулот истеъмол қилаётган аскарлар салатларни яхшилашни сўрашмоқда. “Оддий тўрғалган бодрингдан кўра меҳр билан тайёрланган оливйе беришса яхши бўларди” дейди россиялик асирлардан бири. Бундан ташқари Россиялик асирларга ҳар ой 1,500 гривна маош ҳам тўланмоқда.

… 

Россия томони Украиналик асирлар менюсини ошкор қилмади. Сўнгги тарқалган кўплаб видеоларда асирга олинган украин ҳарбийларининг шунчаки отиб ташланаётгани акс этган. Бошқа маълумотларга кўра россия тутқунидан қутқарилган асирлар оч наҳор сақлангани ва мисли кўрилмаган қийноқларгв тутилгани билдирилади. 

…  

Қаттиқ стресс туфайли Павел Дуровнинг маъшуқаси қорнидаги бола нобуд бўлди. Дуровнинг ижтимой тармоқдаги баёнотига кўра у Парижда қўлга олинган кунда ҳамроҳлик қилган маъшуқаси Юлия ҳомиладор бўлган. Бироқ қаттиқ руҳий зўриқиш туфайли унинг ҳомиласи нобуд бўлган.

… 

Доналд Трамп сайловчиларига космик ваъдалар бермоқда. Номзоднинг таъкидлашича кейинги президентлик муддатида Америкаликлар Марсга саёҳат қилади ва космик тадқиқотларда биринчиликни қўлга киритади. Шундай дея Доналд Трамп Илон Маскка республикачилар номидан миннатдорчилик билдирди. Бундан авал Трампнинг сайлов пойгасида Илон Маскнинг қувониб иргишлаётгани мемларга сабаб бўлган эди.

… 

Украина ҳарбий кучлари Угледардан чекинди. Россия армияси Украинанинг бу ҳудудида артиллерия қуроллари билан устунликни қўлга киритди, бироқ Украина томонидан забт этилган тақрибан минг квадрат ҳудуд ва шаҳарни тўлиқ эгаллаб олди. Бироқ Украина томонидан ишғол қилинган Россиянинг Курск вилояти ҳудудларини эгаллашга бўлган ҳаракатлари барбод бўлди. 

Чечен Республикаси раҳбари Рамзан Қодировнинг 16 ёшли ўғли, Адам Қодиров, Россия Рекордлар Китобига РФ субъекти раҳбарининг энг ёш хавфсизлик хизмати бошлиғи сифатида киритилди. Бу ҳақда Россия Рекордлар Китоби бош муҳаррири Станислав Коненкога таяниб ТАСС хабар берди. Қодировга Россия Рекордлар Китобини оммалаштиргани учун медал топширилди. Август ойида Адам Қодировга Чечен Республикасининг энг олий мукофоти — Қодиров ордени топширилганди. Мукофот Чечен Республикаси олдидаги «буюк хизматлари учун» берилади. Орден эгаси давлат байрамлари ва минтақадаги бошқа муҳим тадбирларга таклиф этилади. Татаристон Республикаси президенти Рустам Минниханов Адам Қодировга миллатлараро ва конфессиялараро тинчлик ва тотувликни мустаҳкамлашга қўшган улкан ҳиссаси учун “Дўстлик” орденини топширди. Кейинроқ Қарачай-Черкесия раҳбари Рашид Темрезов шахсан Адамни республика олий мукофоти — “Қарачай-Черкесия олдидаги хизматлари учун” ордени билан тақдирлади. 15 ноябрь куни Адам Қодиров «Ислом динига хизмат қилиш учун» I даражали ордени билан тақдирланди. Жорий йилнинг апрелида ёш йигит Гудермесдаги Владимир Путин номидаги Россия Спецназ Университети (РУС)нинг куратори бўлди. Айни дамда Чеченистон раҳбари Рамзан Қодировнинг арзандаси Адам Қодиров Тошкентга келди.

… 

Исроил Ливаннинг Бейрут шаҳрига ҳужум қилди. Доҳия туманида Ҳизбуллоҳга тегишли бўлган уч бино нишонга олинди. 

Туркиянинг Қаҳрамонмараш шаҳрида қуролланган аёл шифохона ходимларини асирга олди. 45 яшар аёл Некмил Фозил шифохонасига бостириб кирган. Бироқ ҳеч қандай талаблар қўймаган. Аёл руҳий ҳаста экани маълум қилинди.

… 

Туркияда мушукларни кислота билан ўлдирган Истанбуллик садист Мурод Ўздемир 8 йилу уч ойга қамалди. 

Нидрландия Мудофаа вазирлиги Украинага Ф-16 қирувчи самолётларини етказиб бера бошлади. Бу ҳақда Украинага ташриф буюрган Нидерландия мудофаа вазири Рубен Брекелманс маълум қилди. Экономист нашрининг тахминий тахлилига кўра ҳозирга қадар 10 дона қирувчи самолёт етказилган. Йил охиригача яна 24 қирувчи самолёт юбориш режалаштирилган. 

Сингапурда Транспорт вазири 1 йилга озодликдан маҳрум қилинди. Вазир бизнесменлардан совғалар қабул қилгани ва бу хақда Вазирлар маҳкамасини огоҳ этмагани, унинг коррупция моддалари билан судланишига сабаб бўлган. 62 яшар вазир велосипед, футбол бўйича Англия премер лигасига чипта, Вест-Энд мюзиклига чипта, Формула 1 автомусобақасига чипта ҳамда бир бутилка спиртли ичимликни совға сифатида қабул қилган. Шунингдек у бизнесменларнинг шахсий самолётларида парвозларни амалга оширган. “

Давлат ташкилотларида бошқарув самарадорлигининг асоси ишончдир. Бу ишончни маълум амалдорнинг хақгўйлик ва ҳисобдорлик стандартидан пастга тушиб кетиши билан осонгина йўқотиш мумкин” – деди судя. Ушбу коррупция иши Сингапур жамоатчилиги орасида жуда катта резонансни келтириб чиқарган.

… 

2 октябрь куни тушдан кейин Бухоро электр тармоқлари корхонасининг уч мутахассиси иш жараёнида ҳалок бўлди. Улар махсус техникасиз автокранда юқори кучланишли симёғочга кўтарилишган. Краннинг арқони узилиб кетиши натижасида уччовлон 30 метр баландликдан қулашди. Бахтсиз ҳодиса Қоракўл туманида содир бўлган. Электр тармоқлари корхонасининг ҳалок бўлган ходимлари ҳақида ҳеч қандай расмий баёнот берилмади. Уларнинг оила аъзоларига компенсация тўлаш масаласи ҳам очиқланмади. 

Самарқанд вилояти Пахтачи туманида жойлашган Навоий кон металлургия комбинатига қарашли Қорақўтон олтин конида 1 октябрь куни Раҳматов Собит исмли ишчи ўлди. 40 яшар Раҳматов Собит ушбу конда портлатувчи бўлиб ишлаган. Ишчи ҳаво туйнугидан тушиб кетган, унинг устига тош уйими қулаган. Раҳматов Собитнинг жасади тахминан 25 метр чуқурликдан чиқариб олинди. Кондаги Оёқ остига маҳкамланадиган тахта қозиқлардан иборат хавфсизлик тизими носоз аҳволда. Натижада ҳар ойда бахтсиз ҳодиса юз беради ва бу хабарлар оммадан яширилади дейди ишчилар. 

Бу 600 секунд эди. Айни пайтга келиб Элтузнинг ютуб каналидаги обуначилари сони 682 мингдан ошди. Ёнгинангизда юз берган аммо сиз билмаган воқеалардан хабар топмоқчи бўлсангиз Элтузга обуна бўлинг. Агар каналимизни қўллаб қувватламоқчи бўлсангиз, суперчат, суперстикер ва супер рахмат тугмачаларини босинг,  соғ бўлинг.

Тағин ўқинг
2 август 2019
Бир гуруҳ ўзбек фаоллари 25 июль куни АҚШ, Европанинг қатор мамлакатлари ва Ўзбекистон ҳукуматларидан Гулнора Каримова ва унинг ноқонуний ...
14 феврал 2017
Ўзбекистон пойтахти Тошкент ва бошқа шаҳарларида, ўтган йили, таниқли қўшиқчилар ташкил қилиб келган “Севишганлар куни” номли концертлар тўхтатиб қўйилганди. ...
1 июл 2019
Шу кунларда Андижон вилояти ҳокими Шуҳрат Абдураҳмоновнинг республика даражасидаги раҳбарлардан тортиб маҳаллий амалдорларгача шалтағини чиқариб сўккани можароси ОАВлару ижтимоий ...
1 апрел 2019
Ўзбекистон Марказий банки мамлакатнинг ташқи қарзи ўтган йилдагига нисбатан 9,5 фоиз, яъни 1,5 миллиард долларга ўсиб, 17,3 миллиард долларга ...
Блоглар
22 ноябр 2024
Қудратлар айрилган тузум, яъни демократия автократиядан яхшидир. Бу гапни айтавериб тилим қаварди. Демократик жамият бўлган ...
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...