Асосий мавзулар
18 октябр 2024

Тепадаги ит – РТдан ваъз

Азиз ва мукаррам, қадрли ва меҳрибон, кўзи қора, қоши қора юртдошларим, мана хапта айланиб, сиз билан юзма-юз, бетма бет суҳбатга мушарраф бўлганимдан шодман.

МС: Ничиксизла хўжик брри, мўччи ойбика, хўшши қийзло, биртли-биртсиз дойило, ëшулли, ëши киччила…

РТ: Мамлакат қонуни, оддий водопровод жўмраги, ёки халқ қўлидаги шиор бўлсин, ҳаммаси ўзгаришга муҳтож. Аксинча уларни моғор босади. Бу тараққиётнинг эски қоидаси. Бусиз ривожланиш ҳам йўқ.

МС: Овонг оғо, дим дўғри. Ина биза кузда ерни оғдоромиз. Устиндайи тўпроқ остина чишади. Бўлмосо, ер анангни оммино гулади. Бу сичқон боллони гўтликини олмоштирғондийн гап. Ҳўкимотни устиндайи ëшуллилони олмоштириб дурмосонг гўтлик сосиғондийн сосийди. Устиндайи тийина чшсин. Тийиндаги устина чиқсин. Ондестант ми?

РТ: Матчон суқилиш, ҳар холда хонқанинг сорпоёнидагилар билан Хазораспнинг мухомонидагилар тушунди.

Тажрибамда шу нарсага амин бўлдимки, агар одам, жумладан миллат ҳеч нарса яратмас, фақат борини ейишда давом этар экан, у кўп нарсадан маҳрум бўлади. Бунинг нуқси бошқаларга ҳам юқади. Бу ҳасадни агар миллат миқёсига ёйсангиз, янада фожиалироқ…

МС: Оғо, шу одомло бой бўломон, пл топомон дап бўққино ботди…

РТ: Албатта бой бўлиш, камбағал бўлишдан афзал, айниқса яратувчан одам учун. Ҳеч нарса яратмайдиган одам, фикримча, аста-секин мавжуд эски нарсаларнинг бандасига айланади.

Аммо, айни нарсаларни совға, пора ва давлат бюджетини ўмариш эвазига қўлга киритганлар ëмон. Чунки, мамлакатда коррупция авж олади. Юқорининг амри билан, бу нарсалар энди сеники, соққасини олиб яна кимнидир ўзингга тенг шерик қилишинг ҳам мумкин.

МС: Оғо, шу қозиқни усти бўлсонг қуволди билан уродило. Қозиқни ужи бўлсон ера гирасан. Яхшиси ўртоси бўлғон моқул. Ўртоланжи.

РТ: Матчонбой сен яхшиси билимли бўл. Қара, билимсиз билимлиларга йўл бермайди. Улар шароитга мослашишга мажбур. Баҳиллик кучаяди. Менинг шунча билимим бор, фалончи эса дипломини пулга олиб, элга ҳоким бўлди… балки унга пора берсам мени бирор ишга қўяр.

Оддий ўғирлик — пора билан жазодан қутилиш мумкин бўлган мамлакатда яшашнинг энг осон усули. Бировнинг томини теш, киссавурлик қил, ўлдир, милиция сенга шерик. Уларга қонун йўқ, чунки дипломини пулга олган ҳуқуқшуносларда буни ёзишга уқув ҳам йўқ.

Уйингда газ, сув йўқми, ўғринча қувурга улан. Газчи келса, ҳақини олади кетади. Пулинг бўлмаса текинга яша.

Тоқатсизлик ривож. Норозиларнинг тилини тийдириш чораси ҳам бор. Нега қизинг рўмол ўрайди, ёки нима ҳақинг бор очиқ-сочиқ юришга, бу ер сенга Робинзон ороли эмас, демократия қилгани!

Водопровод қувуридан оқаётган итбалиқ аралаш сув ичаётган халқ муаммосига бу гапларнинг нима даҳли бор, дея ўйлаганмисиз?

Сув идораси ходимлари саводсиз бўлмаса, муаммони ҳал қилган, айбини пора билан ҳал қилишига кўзи етмаган қўшнингиз эса қувурини ўғринча улашга юраги бетламаган бўлмасмиди?

Доира ёпилди. Бироқ бир нарсани айтмадим. Яратишдан, қуришдан аввал майдон эски нарсалардан тозаланиши, демак юқорида ўтирган президент ва унинг аймоқлари ўринларини бўшатишлари лозим.

МС: Оғо, холқ нишатсин охир. Йижак ичажак, Шўрвони устина чиқожоқ. Юриварами охир итни кейинги оëқи бўлиб, еганни оғзина, гийганни айнина қороб, инна еган итдин бўлиб.

РТ: Матчонбой аслида ҳаммаси сизнинг қўлингизда. Мана дунëда шунча воқеа бўлиб ëтибди¸ Ўрис босқинчилари Украина ерларига ўт қўйиб гўдакларни ўлдирмоқда. Қозоғистоннинг Мангистау вилоятидадаги аварияда 6 ўзбек ўлди, тўрт ўзбек майиб бўлиб касалхонада ëтибди. Одамлар бўлса Мунисанинг қорни ҳақиқийми ëки йўқ. Ҳасан Хусан туғадими ëки Ойша Потмами деб ўтиришибди. Одамларга Мисрдаги пирамиданинг энг устида юрган ит қизиқ.

МС: Оғо, манам гўрдим шу итни. Пирамидани устина нишатиб чиқибди ву ит.

РТ: Итни оëғи боқади. Сандироқлаб чиққан бўлса чиққандир. Миср пирамидаси устидаги ит ҳақида эмас, давлат деб аталган пирамида тепасига чиқиб олиб миллат бойлигини суяк ғажигандай ғажиëтган итлар галаси ҳақида ўйласак, фикр юритсак, ўринли бўларди.

МС: Оғо, коон чушунмадим. Ина Навоий отомиз ëзвадила, ит бўлор, ашшак бўлор, асло одом бўлмос било дап.

Шумхабарлар

Самарқандда унаштиришни отмен қилган қизни сўйиб ташаган қотил йигит 17 йилу бир ойга қамалди.

+++

Когонлик 53 яшар эркак ўз танишини кўчада сўйиб ташади. Қотил қамағда. Таниш гўрда.

+++

Сирдарë суди 3 кишини ўлдирган ментни умрбод қамади. Мент жинсий алоқа қилиб, кейин аши хотинди, ўғли ва қари момони ўлдирган.

МС: Оғо, сал узинроы атиб ойтинг тозолиқлони. Ишитип ичимиз шууув атсин

РТ: Наманган ахолиси биттага камайди. Косонсой туман Боғибаланд қишлоғида жигулининг орқа багажнигида сайр қилган йўловчи мошиндан онтарилиб асфалтга тушиб боши мажақланиб ўлди.

21 яшар шўпр бола йўловчини мошнди ичига эмас, устига миндириб сайр қилдиргани етмагандай, тезликни ошириб, бирдан рулни бурди. Багажник устидаги йўловчи эса ракета каби учиб кетди.

Косонсой, косонсой бўлиб бунақасини кўрмаганди.

МС: Шўпр моглойи қоро нерда

РТ: Шўпр қамағда. Йўловчи гўрда.

Бу чоллар, ëмон чоллар

9 ой давомида 60 дан ошган 439 ва 70 дан ошган 33 бобой хотинини туғдирди.

МС: Иби жолотой боволо. Ëтқонда кампирни қужоқлидон ëбир бобойло. Лекин шу дўғилғон болло қўнгши дойиғо ўхшомийдими один на один…

Кулги жингл

Ишëқмас, туғма овсар ва қашшоқ ўзбек эркаклари «алфонс» бўлиб, хотин кетидан кун кўриш ва ўйнашини иштонсиз расмга тушириб, шантаж қилиш билан шуғулланади.

Бошқа иш қўлидан келмайди.

Судлар бундақа шантажчилар ишини кўриб чиқишга улгурмаяпти. Мана 33 яшар самарқандлик ипплас сал кепатаси силлиқ 35 яшар хотинни ўради.

Мен мажнунман, сен лайли дея ҳезалак шиғирлар айтди.

Кейин бу хотиннинг тилпонини ўғирлаб, ичидаги расмларни қариндошларинга кўрстаман, беш минг дўллар бермасанг деди. Хотин милисага ëзиб берди.

Бу сўтак аши пулди олаëтганида кир ва тирноқлари олинмаган жундор қўлига кишан солинди.

Шантажчи қамағда.

+++

Наманганлик 30 яшар Достонбек Россияга бориб Украинадаги босқинчилик урушига ўз ихтиëри билан бориш учун ариза ëзди. У Челни телеканалига берган суҳбатида чала ўрис тилида Росияни севиши ва Украинага қарши босқинчи урушда медаль олишни орзу қилишини ва Наманганда қолган хотини ва уч бачасини Россияга олиб келиш истагини баëн қилди.

Видео

Тошкент аэропортидаги чегара хизматчисига кўра, ҳар хафта ўнга яқин 200 рақамли юк яъни ичида ўлик бўлган тобут Россиядан келмоқда.

Ўзбекистон ЖК 154-моддассига кўра Чет давлат армиясига ёлланиш жиноят бўлиб  уч йилдан беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

МС: Ўл бохти қоро, сотқин. Илойим, урушда ўлиб, уч болонг изингнан чапак чолиб қолсин.

РТ: Шаҳрисабзнинг Сарой маҳалласида яшайдиган Шаҳрибону исмли хотин гўристонни қазиб, ўликларнинг оғзидаги олтин тишини омбур билан суғуриб олиб тирикчилик қилиб юрган.

Китоб туманидаги гўрни теша билан қазиб, лахад ичидаги Ахмедов Турсун оғзидаги олтин тишларни суғуриб турган пайтда махалла ахли тутиб олиб дўппослаб, самосуд қилиб уриб тепиб ташади.

Пипиэс чирағларини яхиб вий вий қилиб, возиллаганча келиб, бу хотинни ичкарига апкириб қўйди.

Гарчи, ўзбек жазо қонуни 134-моддасида  қабрни таҳқирлаш жиноят ҳисобланса ҳам бу хотинни қўйворишди.

Хотин ўзини самосуд қилганлар устидан заява ëзмагани учун бу каламуш мозоркавлар хотинни уриб қовирғасини синдирганлар ҳам жазоланмади.

Хотин гўр кавлаб, ўликларнинг олтин тишини қоқиб олишда давом этади. Аҳли китоб ҳам бу хотинни унутди.

Аммо самосуд видеоси тармоқда қўлма қўл бўлди.

Шундан кейин Китоб туман тергов бўлими самосудчилар ишини  текшира бошлади.

МС: Оғо, шу хотин ўлëбуводаги склетдан қўрқмопми. Исоп лекин. Ман ўлип қўрқоман. Иложи бўсо ўлëни ëниннон ўтмийман.

РТ: Энди миндай ўйлаб  қарасак. Бир бахти қаро хотин гўрни теша билан кавлаб, склетлар оғзидаги олтин тишларни суғуришни ўзига  эп кўриб, тирикчилик қилаëтган экан. Барибир у склетларга олтин тишди кераги йўқку. Ўзи бир склет бўлса. Какраз, Усмонова Шахрибонуга аши олтин керак. Буям бир бизнес.  Бу хотинди кечирса бўлади, деб ўйлайман.

Айни пайтда самосуд қилиш, кўплаб уриш, ўғрини бутилкага ўтқазиш, арқон билан мошинда судраш, жалапларни толга боғлаб қамчи билан савалаш, форточник ўғриларни қопга солиб оғзини байлаб сойга оқизвориш каби ўзбошимча жазо турларини қўллаш яхшими?

Исломда қабр ичида бу дунëга зарил бўлган нарсалар қолдирилишига тақиқ бор.

Айни пайтда одам тирик пайтида олтин тиш қўйишига ҳам дин изн беради. Саҳобалардан бирининг бурни кесилганида олтиндан бурун ясатиб тақиб юргани ва бунга жаноби росул изн бергани ривоят қилинади.

Нима деб ўйлайсиз азизлар. Олтин ўликка зарурми ëки тирикками?

МС: Олтин дирилара гарак. Иложи бўлса чалак чалак. Оғо, бир топишмоқ ойтсом. Ўзини худо ëротқон оғзини ера қоротқон. Оғзиндо бир диши йўқ. Ҳеч ким билан иши йўқ.

РТ: Матчонбой, балки бу топишмоқ жавобини Пирнавходагилар билар. Яхшиси мен сенга эркак ва аëлнинг фарқини айтсам…

Эркак ва аёлнинг фарқи

Азиз Несиннинг «Ғаройиб болалар» романи қаҳрамони мактабда гендер тенглиги бўйича дарс эшитади. Хотин бўлиш бахт, деган хулосани олиб, уйига келади ва отасига хотин бўлгингиз келадими деган савол бериб калтак ейди. Айни шаклда онасига эркак бўлгингиз келадими деб сўраганида «кошки эди» деган хўрсиниқ аралаш тасдиқ эшитади.

Хотинлар билан эркаклар ораларида миллион-миллоон километр бўлган икки хил планета каби фарқли.

Масалан, эркаклар касалчанг ва нервинний бўлишади. Катта бўлгач, бир-бири билан уришиб, биологик тур сифатида камайиб боради. Эркаклар хотинларга қараганда тезроқ ўлади.

Баъзи тадқиқодга кўра, қиз бола мукаммал махсулот, эркак эса брак.

Эркаклар секссиз муҳаббатни ëмон кўради. Сал очилишиб гаплашган хотинни тўшакка судраб тагимга таппа боссам дейди.

Хотинларга эса муҳаббатсиз секс ëқмайди. Хотинлар гапнинг орасида томоқ ичади. Эркак бўлса овқат еб бўлгач жағи очилади.

Хотинлар чўмилади. Эркаклар эса сузади. Шунинг учун ҳам хотинлар чўмилиш кийими купалник дейилади (купатса деган сўздан) эркакларники эса плавка (плавать деган сўздан)

Аëллар пушти ранг орзулар билан яшайди. Эркак эса дахшатли план тузади.

Эркаклар кўзи ва 21 бармоғи билан механик севади. Хотинлар бўлса қулоғи билан.

Хотинлар неча ëшда эканлигини яширади. Эркаклар эса қанча пули борлигини.

Эркак кал бўлса, секси ва ақлли деб мақтайдилар, Хотин кал бўлса охийр замон бўлоди.

Эркакни жиловлаб қалбини забт қилиш йўли унинг ошқозони орқали ўтади. Эркак худди эгаси суяк берган ит каби унинг қорнини тўйдирган хотин ортидан думни ликкиллатиб кетади.

Хотин қалбига эса гулдаста ва севги ила термилган кўз ва севги изхор қилган бир қарич тил билан кирилади.

Хотини билан ажрашган эркакни озод, эркин, бўйдоқ  дейишади (Туркияда бекор ҳам дейди)

Ажрашган хотинга  ëлғиз ва боқувчисини йўқотган, бева ва тул каби ëқимсиз тамға ëпиштирилади.

Ажрашган хотин мачитга бораëтган бўлса ҳам йўбирига бериб келяпти деб ғийбат қилинади.

Хотини бор эркак қатортолдаги жалапхонага бориб, ғарларни суғориб уйига қайтганда «жумадан» келдим, «нафл номоз ўқиб қопкетдим» деб форточка қилади.

МС: Ҳамма аркакам вундинмас. Хотинқули бўлиб сарасопинда юрийдонло кўп. Сиз ойтқон аркакла африкада моймилло билан газиб юрибди. Қўëнжиқни қўрқиздим, моймилжиқни уркиздим дап…

Ўзбекистон Африкага айландими?

РТ: Баъзи ўзбек блогерлар Африкага бориб, битлаган ҳабаш бачалар ëнида туриб шукр қилишга тарғиб қиляпти.

Қачондан бери, Ўзбекистон оч Африка билан муқояса қилинадиган бўлди?

Ўзбекистон атиги 33 йил олдин хозир Европа Иттифоқи аъзоси бўлган, фаровон Литва, Латвия ва Эстония билан бир хил старт чизиғида эди.

Тошкент хозирги каби ўғри қароқчи мулозимлар эмас, балки ойда юриши учун трактор ясалган илм ирфон маркази эди.

Ўзбекистонни Африка билан қиëслаганлар ич бурғидан ўлсин. Тиллари танглайига ëпишиб, икки кўзи оқиб тушсин. Уларни илон чақсин, ток урсин, қутурган ит тишласин, турган жойида тарашадай қотиб қосин.

Ўзбекистондагилар эса, берсанг ейман урсанг ўламан, деб аëғни антенна қилиб ялпайиб ëки тўрт оëқда тўнқаймасдан ҳаракат қилсин.

Мана, сайлов бор олдинда. Ким нима бўқ еди деб сўрасин.

Юрган одамгина манзилга етади

Бугун интернет саҳифаларида ник остига яшириниб, воҳай ўлдим деб зорланаëтганлар ўзгариш йўлида бир қадам ташлашга қўрқадилар.

«Бундан ҳам ëмон бўлса нима қиламиз» деб ўйлашади ва ўтиришаверади ох воҳ қилиб.

Жек Лондоннинг «Уч қалб» асарида ҳаракатсиз турган одамни ютадиган даҳшатли қум саҳросининг тасвири бор.

Ўзбекистон режими ҳам шундай саҳро.

Одамлар ҳаракатсиз бўлгани сайин кўпроқ ерга кирмоқда.

Кеча тиззаларигача кирган бўлсалар, бугун белларигача, валлаҳи аълам эртага бўйинларигача жимгина ерга киришга тайëрлар.

Эх, Конфуций, Конфуций сени ўқиган сайин кўп нарсани тушуна бошлайман.

«Энг муҳими бир жойда турмаслик, илк қадамни ташлашга журъат топиш.» дея ëзганингда нақадар ҳақ эдинг сен.

Мен Қорақум ва Қизилқум ëқасидаги Хоразмда улғайдим.

Қумда йўлдан адашишнинг бадали ўлим эканини ҳар бир хоразмлик билади.

Лекин ҳадаф аниқ бўлса, қумда ҳам саҳрода ҳам узоқ манзилга етиш мумкин.

Xудди инглиз мақоли каби »A journey of a thousand miles begins with a single step»

Минг майл масофа ҳам илк қадамдан бошланади, деб таржима қилсак бу мақолни.

Яна не дейин. Нега жим бу халқ. Ноғорани урмагунча овози чиқмайди десак тўғри эмас. Уриш, сўкиш, камситиш бўлса шунчалик бўлар.

Бундан атиги 33  йил бурун бу миллатнинг ўзгариш иштиëқи Болтиқбўйи эллари билан беллашган эдику.

1989 йилнинг август ойида тақдир тақозоси билан Урганчдаги Спартак стадионида илк мустақил митинг ташкилотчиларидан бири эдим.

»Эрк ва мустақиллик» деган шиор остидаги бу митингда нутқ сўзламоғим керак эди.

Аммо ташкилий ишлар билан бўлиб нутқ ëзишга улгурмадим.

 Рассом ўлароқ нутқ ëзишга нўноқ эдим. Бу нутқни дўстимиз¸ хозирда таниқли исломшунос олим Абдурашид Зоҳидов ëзиб берганлигини миннатдорлик билан эслайман.

 Нутқ «ЮРАЙЛИК» деб аталган эди.

Бу нутқ нима ҳақда экани аниқ эсимда йўқ, лекин сўнгги жумла эсимда.

Бу сўз «юрайлик« деган сўз эди. Биз бу сўз қанотида майдонларни тўлдирдик.

Фарғона водийси, Тошкент ва Қашқадарë майдонларида юришлар бошланди.

Миллат юра бошлаган эди. Аммо сал ўтмай, ҳаракат сардорлари ТВ га чиқиб «юришни тўхтатинглар» деб амр қилишди.

Балки, тактик жиҳатдан тўғри бўлган бу қарорнинг стратегик ҳато бўлганига сўнгги 33 йил гувоҳлик беради.

Юрмай қўйган одамни ер ютгани каби бизни ҳам ер ютди.

Мана 33 йилдирки каримовлар ва уларнинг шогирдлари  устимизни тепкилашади.

Балким етар.

Балким ўрнимиздан ғоз туриб илк қадамни қўярмиз.

Балки биз ҳам юриб йўқотган йўлимизни топиб олармиз.

Борми шундай истак?

Матчон суқилиш:

Ойнак оғо,

Нера гетди?

Дузо гетди!

Қочон галар?

Ëзз галар!

Пирломпис

Гўттингни қис!

РТ: Матчонбой сени айтимингни таржима қилсам.

Кўзойнакли мулозим қаерга кетди? Тузга (Туз конида кўмилиб salt therapy олиб даволанишга) кетди.

Қачон келади?

Ëзда келади!

Олтинчи қатор таржима қилинмайди. Фақат хонқаликлар тушунар экан.

Охирги жумла эса ҳеч нарсага аралашмай, нейтрал юриш талабини билдиради.

Бу ребусни расшифровкаси: Крутой ака, Мюнхендаги «Мандарин» меҳмонхонасида.

МС: Оғо, барибир ҳеч нарса чушунмадим. Изи ëхшилиқ бўлаваргий. Ойни 15 и ëхти 15 қоронги. Уринг потияни.

Ассалом Ўзбекистон, Жума муборак!

Тағин ўқинг
4 декабр 2017
Ўзбек қамоқхонасида 21 йил ëтган диссидент, қашқадарёлик Мурод Жўраев 65 ёшида 4 декабрь куни вафот этди. «Эрк» демократик партияси ...
14 ноябр 2018
Таниқли ўзбек диссидент адиби, 67 яшар Мамадали Маҳмудов 13 ноябрь куни Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги – ЎзАнинг «Гурунг» лойиҳаси ...
29 октябр 2024
Ичида Комил Алламжонов бўлган йўлтанламасга ўқ узишда гумонланганлардан бири ушланди, деб хабар берди Ўзбекистон Бош прокуратураси 27 октябр куни ...
6 март 2020
Ўзбекистон Аралаш жанг санъатлари ассоциацияси (ММА) Андижон вилояти бўлимининг навбатдаги конференцияси бўлиб ўтди.  Конференцияда ассоциациянинг Андижон вилояти бўлими раҳбари ...
Блоглар
22 ноябр 2024
Қудратлар айрилган тузум, яъни демократия автократиядан яхшидир. Бу гапни айтавериб тилим қаварди. Демократик жамият бўлган ...
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...