Асосий мавзулар
29 октябр 2024

Бош вазир кўчасидаги жиноят

“Агар бошлиқ бизни ўзи яшаган кўчадан кўчириб юбормаса, шунинг ўзи катта бахт” деган эди француз драматурги Пьер де Бомарше.

Сизга тақдим қилаëтганимиз ушбу ҳикояни Ўзбекистон куч ишлатар тизимларида ишлаëтган, рутбаси юқори зобит иддаолари ва очиқ маълумотлар асосида ëздик. Таққосладик ва бошқалардан ҳам сўраб суриштирдик.  

2024 йил 27 сентябр куни эрталаб Бош вазир Абдулла Ариповнинг телефон қўнғироғи жаранглайди. Айни пайтда ДХХ раҳбарияти ҳам бу воқеани жиддий сигнал ўлароқ қабул қилади.  

Бу қандай воқеаки, Бош вазир бутун ишини четга суриб назоратга олди. Энди эшитинг. Бош вазир Абдулла Арипов ва ДХХ раис ўринбосари дохил казо-казолар яшайдиган Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек туманидаги “Луначарский” деган маҳаллада ДХХдан пенсияга чиқиб ўлиб кетган Баҳодир Бозоров хонадонига босқин уюштирилган.  

Босқинчилик 2024 йил 26 сентябрь куни ярим кечаси бўлиб ўтган. Элтузга бу ҳақда мартабаси баланд бир зобит гапириб берди.  

“Ярим кечаси тунда бир нечта босқинчи Баҳодир Бозоровнинг хонадонига бостириб киришади, уйда Баҳодирнинг тул хотини ва унинг ногирон ўғли бор эди. Босқинчилар уларга қараб, уйда шунча сумма пул бор, шуни беринглар деб талаб қилишган. Бозоровнинг бева хотини уйда пул йўқ деб туриб олган. Шундан кейин, босқинчилар хонадондан ҳеч қандай пул ёки қимматбахо бойликларни олмасдан қандай тез келган бўлишса, шундай тез чиқиб кетишган.”  

Иддаога кўра, бу иш заказ бўлиб, мақсад хонадон эгаларини қўрқитиб қўйиш бўлган.  

Элтуз хабар фигурантлари ва терговга яқин мулозимлардан олган маълумотлар асосида бу ҳолат аслида қандай бўлганлигини аниқлашга уринди.  

1. Элтузга номаълум кимнингдир буюртмасига асосан бир гуруҳ шахсларга ушбу хонадонга босқинчилик жинояти кўринишда қўрқитиб қўйиш топшириғи берилган.  

2. Босқинчилар фойдаланган автомобил Дониёр ва Икром деган шахслар тарафидан Қозоғистондан атай Ўзбекистонга келтирилган.  

3. Қозоғистондан атай олиб келинган автомобилда махсус тайёрланган ёлланма босқинчилар бўлган. Хонадонга кириш учун Европадан келтирилган махсус техника, ҳамда уяли алоқа ва камераларни тўсувчи ускуналар ишлатилган.  

4. Босқинчилар ушбу хонадонга кириб, ëши 45 атрофида бўлган деярли ногирон эркак (Бозоровнинг ўғли)ни боғлаб, унинг онаси, ёши тахминан 70 ларга борган хотиндан беркитиб қўйган пулларни сўрашган. Бу кампир “менда пул йўқ”, деб айтган. Босқинчилар бу жавобни эшитиши билан улар хонадонни тарк этишади.

5. Босқинчилик жинояти устидан назорат суриштирув ишларини Тошкент шахар ИИББ биринчи ўринбосари Ташхожаев Дониёр бошчилигидаги ИИББ ходимлари ва ДХХ ходимлари олиб бормоқда.  

Элтузга гапирганларнинг иддаосига кўра, тергов суриштирув жараёнида ушбу хонадондан 3-4 хонадон пастроқдаги, куёви Учтепа ва Юнусобод туманларида прокурор бўлиб ишлаган, ҳозирда қайнотасидан қолган бизнесларни бошқариб келаётган И. Усманов деган шахс аризачи номидан қатнашмоқда.  

Ўтказилган тергов ҳаракатлари натижасида шу хонадонга келиб кетиб юрган шахслар гумон остига олинади, гумонланувчилар рўйхатини эса И. Усманов тузиб беради.  

Тошкент шаҳар ИИББ ўринбосари Дониёр Ташходжаев, Равшаннинг қариндошлари ва таниши Файзиев Азизни қамашгани ҳақида маълумот беради.

Лекин иддаога кўра, ҳозирда Файзиев Азизни изоляция қилиб қўйишган бўлиб, унга ёлғон маълумотларни тасдиқлаш ва айби йўқ кишиларга кўрсатма ёздириш билан овора бўлишмоқда. Дастлабки суриштирув вақтида Тошкент вилояти Қибрай туманида яшовчи Дониёр ва унинг укаси Икром қўлга олинади. Чунки уларга асосий жиноятга шароит яратиб бериш вазифаси юклатилган бўлади.  

Элтузга маълумот берган мулозим иддаосига кўра, қўлга олинган Дониёр ва Икром Тошкент шаҳар ИИББ юқори лавозимидаги ходимининг топшириғига асосан, яъни пора эвазига Файзиев Азиз ва Равшанларга кўрсатма бердириб қўйиб юборилади. Элтузда бу иддаони тасдиқловчи ёки рад қилувчи аниқ исбот йўқ.

Шу ўринда бу жараёнлар фигуранти  И. Усманов ўз даврида энг катта пора оладиган прокурорлардан бири бўлган, ҳозирги яшаб келаётган уйи ҳам 10 млн АҚШ долларга тенг ҳовли жой эканлигини ҳам эслатиб қўйсак.  

Аснода Бош вазир яшайдиган кўчадаги босқинчилик жинояти президентнинг қулоғига ҳам етади.  

2024 йилнинг 17 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев 7 соатлик селектор ўтказади. Селектордаги асосий масала Ўзбекистонда тергов ҳаракатлари ноқонуний ўтказилаётгани, ИИББ томонидан фақат куч ишлатиш билан айбсиз шахсларни айбдор қилиб, очилмаган жиноятларни тугатишаётгани, тергов ҳаракатларида жуда катта поралар бемалол олинаётгани айтиб ўтилди. Ва ушбу масала юзасидан президент Дониёр Ташходжаевни 2 ярим соат турғазиб қўйиб, 27 нафар ходимларга жиноят иш қўзғатилгани ва уни ҳам қамалиши мумкинлигини айтади.  

Эндиликда Ички ишлар ва ДХХ тергов ва суриштирув ходимлари ҳаракатларини текшириб уларга чора кўриш юзасидан Ботир Турсуновга топшириқ берилди.  

Хўш, Бош вазирни ташвишга солган, президент даккисига сабаб бўлган бу жиноятдан мақсад нима ва бу жиноят ким томонидан буюртма қилинган?  

Элтуз суҳбатлашган мулозим бу юзадан ҳозирча битта тахмин мавжудлигини айтди. Бу тахмин Бош вазир Ариповнинг ўзига қурилаётган саройи атрофидан исталмаган шахсларни кўчириб юбориш режаси билан боғлиқ. Иддаога кўра, ДХХ тезкор ходимлари И. Усмановни кузатувга олишганида у дардини кимларгадир айтаётганини эшитиб қолишган. Демак тахмин:  

-Бу Усмоновнинг ўйини бўлиши мумкин. Бунга Абдулла Ариповнинг ўзи яшайдиган кўчадан қўшниларни тозалаш ниятида юргани сабаб. У прокурор лавозимида ишлаб юрган вақтида Абдулла Арипов оддий ўқитувчи бўлиб ишлаган. Мансабдор қўшнилари уни менсимаган. Абдулла Арипов Бош вазир бўлганидан кейин эса шу кўчада яшаб келган аввалги собиқ ДХХ раиси Рустам Иноятовнинг ҳам кўчиб кетишига сабабчи бўлган. Абдулла Арипов ҳозирда уйининг орқа тарафидаги жуда катта ерларни ўзлаштириб, ҳовлисини подшоҳлар ҳавас қиладиган қасрга айлантирмоқда.  

Ўз вақтида замонасининг зўрлари бўлган, лекин ҳозирда ҳеч ким бўлиб қолган қўшнилар эндиликда унинг ғашига тегаётган эди. Рустам Иноятов кўчиб кетди, лекин нега Баходир Бозоров ва унинг куёви бу ерда қолиши керак. Шу нарса Бош вазирнинг ғашига тегаётган эди. Чунки ушбу кўчадаги энг катта деярли 1 гектарли ҳовли Баҳодир Бозоровники ва И. Усмановники. Абдулла Ариповнинг уйи эса уларникидан анча кичик бўлган. Шу ҳолатдан келиб чиқиб, И. Усманов шундай амалиёт билан қариб қолган қайнонасини қўрқитиб қўйиб, ўлиб кетишидан аввал барча бойликларни ўзига ўтқазиб олишни ният қилган. Шу билан бирга Абдулла Ариповнинг бу маҳалладан чиқазиб юбормаслиги ва анчадан бери ишсиз юргани учун катталарнинг эътиборига тушиш бўлган. Бундай дейишимизга сабаб, Усмоновни яшаб турган ҳовлисидан кўчириб юбориш учун Абдулла Арипов унинг аввалги ва ҳозирги ишларини ковлашни бошлаган.  

Ҳикояга ҳозирча шу ерда нуқта қўямиз. Қўшимча ўлароқ Бош вазирнинг ўзига сарой қурдираётгани фактини тасдиқлаганимизни ҳам айтиб қўйсак.  

Ўтмишдаги мустабид бошлиқлар уйи атрофини баланд девор ва ичида тимсоҳлар сузадиган хандақлар билан ўраб олишган. Мақсад ўмарилган ризқни халқдан бекитиб ейиш. Оши ҳалол бўлганларнинг кўчада, эл кўзи ўнгида таом ейиши ўтмишда олиб кетган анъана. Элтузнинг бу суриштируви иддаолар асосида ëзилди ва шу боис ниҳоий ҳақиқат дея талқин қилинмайди.  Унда исми зикр этилган мулозимларга Элтуз минбар беради. Видеоларимизни кузатиб боринг, уларга лайк ва коментлар қолдиринг, каналимизга обуна бўлинг.

Тағин ўқинг
10 сентябр 2019
Шу йилнинг 6 сентябрь куни Асака туманидаги тез ёрдам бўлимига келтирилган беморнинг яқинларидан бири шифокорни калтаклади. Соғлиқни сақлаш вазирлиги ...
23 август 2021
 “Толибон” Афғонистонни ўз қўлига олгач, минглаб афғонлар шафқатсиз фундаменталистик бошқарув қайтган деб ҳисоблаган мамлакатдан қочиш йўлларини изламоқда. 2021 йил 16 июль, душанба, Ўзбекистон. Аёллар Амударё ...
24 август 2020
Беларусдаги намойишлар ортидан президент Александр Лукашенконинг 23 август куни автомат ва бронежилетда акс этган видеоси ижтимоий тармоқларда мемга айланди. ...
9 июн 2022
Бугун «Элтуз портали»да муҳокама қилмоқчи бўлганимиз шикоятлар мавзуи шу кунларда Ўзбекистонда рўй бераётган мактаб директорлари аттестацияси натижаларига бағишланади. Аксарият ...
Блоглар
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...
10 октябр 2024
Юксалиш мактабининг гендер айирмачиликка асосланган бошқаруви ҳақидаги мақолага ўқувчилар икки хил муносабат билдирди. Бир сурув ...