Асосий мавзулар
1 ноябр 2024

Амалдорлар очдан ўладими? – РТдан ваъз

Мана хафта зувв этиб айланиб, яна сиз билан юзма юзман. Бир хафта ичида нималар бўлмади ўзбекистонда. Келди хуш  гулгун замон ҳаммомга бошланглар мений!!!

МС: Ничиксизла мўччи ойбика, хўжик бррило. Ҳаззатишма нерина галди.  

РТ: Матчонбой мана айтганингдек ўтирибмиз ўчоқдаги ўтни косов билан кавлаб. 

МС: Гўт кўлагандан гўра, ўт кўлаган ëхши. Ўтни кўласанг ўчар, қўнгшини кўласанг кўчар. Гўрдинми тороқон – ат вуни қороқон. 

РТ: Тараканнинг биттасини ўлдирсанг, ўрнига юзтаси келади. Ўзбекистондаги амалдорлар ҳам ашнақа. Йил бошида камайтирилса, йил ўртасига келиб яна урчиб кўпайиб кетади. Хуллас мавжуд амалдорларнинг беш фоизига «давай досвидания» дейиладиган бўлди.  

Ўзбек халқи бахтининг тўкис бўлиши учун эллик учминг беш юз олтмиш мулозим етади дейишди. Менимча шуни ярмиям кўп. Қашшоқлик вазирлигида кўпайиб бойиб ëтган 1416 мулозимнинг кавуши тўғирланди.  Минэкономфинда 580,  Мин инвестда 336. Минэкологияда  273 ва Минюстда 208 киши курсидан айрилиб ишсиз қолди.  

693 божгир ва хотин қўмитадаги 434 амалдор ҳам ишдан бўшайди.  

Ўзбекистон одам бошига энг кўп идора бўлган қашшоқ мамлалат.  

Масалан, бой Швейцарияда 8 вазир бор, қашшоқ Ўзбекистонда эса  21 вазирлик, 14 қўмита, 26 агентлик, 9 инспекция ва яна ашинча  кераксиз маънавият идоралари бор. 

МС: Ўлгий ади б хоропло. Оғзиннон қони галгий. Отоси ўлип ғорип бўлиб, отосини адикини гийсин илойим. Лекин улли ëшулли икки гунни бири агентлик очомон, қўмита очоман дап чизғонп чиқоваради. Хайт дайишдан алдин сичроп чшадўн ерингни бир қоро. Ана гўттингни чана.

Ëмон кун

26 октябрь палакат кун бўлди. Аши куни Комилжоннинг ширин жонига суиқасд қилинди. 

+++

Ашинча туннелни йиллар давомида қозиб ўрис қамағидан қочган тўртта ўзбек ушаб қайта апкриб қўйилди. 

+++

Жиззахда икки юк машинаси бир бирини сузиб даҳшатли равишда онтарилиб авария бўлди. 

+++

Ўтровда юз берган аварияда ўрисюртдан ўз уйига Нексияда қайтаëтган бухоролик тириклай ëниб кул бўлди. 

+++

Воронеждаги арақ заводини Украин беспилотниги бўмбалаб пўртиллатиб йўқ қилиб ташади. 

Ўрисга беспилотник ясаб ўтирган Эроннинг Шамсиободидаги учоқ зовутини Исроил бўмбалаб тагидан йўқ қилди. 

+++

Айнан 26 октябрда Исроилнинг 140 харбий учқичи Эронни ашинча бўмбалаб хазрати Довуд юртига соғ салим қайтиб қўнди. Шиаларнинг ўзини занжир билан ургани қолди холос.

+++

Нигерияда кўп қаватли уй онтарилиб 40 киши ўлди. 

+++

Айнан 26 октябр куни Россиянинг 18 вилоятида одамлар бир кун ичида қутуриб бир-бирининг сонидан тишлаб ташади. 

Миндай тарихни кавласак айнан маши 26 октябрда бўларкан барча ëмонлик. Масалан 1597 йилнинг 26 октябрида бор йўғи 13 кемачаси бор карис Адмирал Ли Сунсин Япония флотининг 100 дан зиëд кемасини чўктириб йўқ қилганди. 

1979 йил 26 октябрда Жанубий Корея президенти отиб ўлдирилди худди аши куни Камчатка ва Минскда учоқ пўртиллаб бирида 140 бошқа бирида эса беш киши ўлувди. 2002 йилнинг 26 октябрида эса Москванинг Дубровкасида чеченлар театрдагиларни гаровга олганида ФСБ уюштирган атакада 130 киши ўлган эди. 

Келаси йил маши куни эхтиëт бўвурасла. Мендан ойтш.  

МС: Ноҳоқ тўматдан, ўт балоси, сув балоси, пошшони гиявиннан худойни ўзи соқлосин. Новви давади Навоий отес…

Жингл

Зулпиячи Мерей Омонбоева суд ҳукми билан фирибгар жиноятчи деб топилди. У (ЖК 168 модда 4 қисми ўта катта миқдорда фирибгарлик) жиноятини содир этган. 

Суд ажримига кўра, бу зулпиячи хотин давлатга етказган ашиинча зарарини қоплаб берган. 

Суд Мерей Омонбоеванинг зулпиячи экани ва «Маҳалла ифтихори» деган эмчак нишони оганини назарда тутиб уни қамамай қўйиб юборишни маъқул кўрди. 

Яна аши ишти қиса бу срўкни қўшибам беради.  

Рассом Туз камида 11 нафар яхши зулпиячини билади, қадрлайди, ҳурмат қилиб уларга сузма қатиқ юворибам туради.

МС: Лекин Зулпиячилар орасинда жомони кўп.  

РТ: Мана Омонбоева 2022 йил 28 октябрдан 2023 йил 5 сентябрга қадар “Sarmish 9999” ва “Bright industry buldings the future” МЧЖ раҳбари Мехрож Раҳматовдан жами 80 млн сўм пулни фириб йўли билан олиб қўйган. Судда у бу пулни  Навоий шаҳар ҳокими Дилмурод Эргашев Хитойга хизмат сафари билан борган вақтида Навоий шаҳридаги айрим тадбиркорлардан 50 минг АҚШ доллари миқдорида ўлпон  олиб кетганлиги билан изохлаган. 

Зулпиячи зам ҳоким қисқа вақтда 56 млн сўм ва 23 минг АҚШ доллари, жами 338 млн сўм миқдоридаги пулни фирибгарлик йўли билан қўлтиғига босган.  

Омонбоева суд мажлисида сўроқ қилинганида айбига иқрорлик билдирмасдан ҳокимнинг ўзи ундан пул сўраганини, у ўша куни кечқурун тадбиркорга қўнғироқ қилиб, пулни олганини билдирган. 

Меҳрож Раҳматов Омонбоева унга жами 136 млн сўм ва 23 минг АҚШ доллари миқдорида зарар етказганлигини айтиб, ушбу маблағни ундириб беришни сўраган. 

27 ёшли Мерей Омонбоева 2020 йил Зулфия номидаги давлат мукофоти билан тақдирланган. У 2024 йил 6 март куни Савдо-саноат палатаси Навоий вилояти бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланган. Тайинловга қадар Навоий шаҳри “Зарафшон” МФЙда ҳоким ёрдамчиси вазифасида ишлаган. 

МС: Ола киштак ротаолло. Туямўйин сардориман¸ хўшрой қизлони ëримон вохай роталло

Матчонбой шеър билан фолклорнинг фарқи бор. 

МС: қони қони ойтинг ëшулли

СЕВГИМИЗ ЎЛДИМИ? 

Севгимиз ўлдими? Либосингиз кўк, 

Кўнглингиз – бегулхан, кўзингиз-бечўғ. 

Биздан бориш йўқдир, сиздан келиш йўқ – 

Келишсиз дунёда беғам, азизим, 

Нега кўзларингиз бенам, азизим. 

Ўт етди – қақшатди банд-бандларимни, 

Тупроққа сочдингиз баландларимни, 

Ақлимни, дилимни – бебахтларимни- 

Боришсиз дунёга отган, азизим, 

Олисда ой каби ботган, азизим. 

Чунки тунга айтар рост “оҳ”ингиз йўқ, 

Фалакда кезгани шаън роҳингиз йўқ, 

Нечун келмайсиз, азиз гуноҳингиз йўқ- 

Боқаман: нигоҳим – гумон, азизим, 

Йўлларинг тумандир, туман, азизим. 

Қаранг, минг бир баргда кузак учадир, 

Қизил-сариғида –юрак учадир, 

Сўнгаклар учадир, суяк учадир – 

Бу тўфон – хазонлиғ менман, азизим, 

Сизсиз минг кузакка тенгман, азизим. 

Аммо сиз сарғайманг – гулли боғ бўлинг, 

Ям-яшил кўкаринг, мудом соғ бўлинг, 

Баҳорнинг бағрида беадоғ бўлинг- 

Ахир, қарғаганим сизмас, азизим, 

Икки куз дунёга сиғмас, азизим… 

МС: Кон чушинмадим ким ëзди буни оғо? 

РТ: Буни Усмон Азим ëзган 

МС: Кумуш қўшиқ атип ойтадўн «Ёмғир ëғди»ни ëзгон братми би? 

Динозаврлар даври шоири Усмон Азим билан ўтказилган «Лолазор» подкастини кўрдим. Қатнашчилар ичида динозаврлар даврини чуқур билган Отабек Бакировни олқишлайман. Ҳақиқатдан Отабек  яхши билади ўша даврни. Лекин Отабек «Усмон Азимнинг Ленин ҳақида шъер ëзганини топмадим» деганидан ҳайрон қолдим. Зотан Усмон Азимнинг совет даврида чиқарган ҳар бир китоби ичида Ленинга аталган ашиинча шиғир бор.

Масалан, Горбачев даврида (эмин эркин замон) 1986 йил чиқарилган «Сурат парчалари» китоби Ленин деган шиғир билан бошланади.  

Бу  «асарда» Қодирийларни ўлдирган контора асосчиси Джерзинский  «фидоий» деб улуғланади.  

Горбачев даври ошкоралик матбуоти  Ленин ва Джержинскийларнинг жиноят занжири ҳақида қўрқмай ëзаëтган пайтдаги ўзбек совет шоирининг «комунистик романтикаси» одамга эриш туюлади. 

Подкаст давомида Усмон Азимов «Совет Ўзбекистонда ким фаровон яшаса, икки қаватли уй қурса назоратга олинарди» дея ëзғиради. Лекин ўша пайтда шоир Усмон Азимнинг ўзи икки қават уй қурган ва социализм қашшоқлик рамкасидан чиқиб «бўйнига марварид таққан» ларни мешчан дея коммунист аврат қоровули ўлароқ танқид қилади. 

Брежнев даврида совет шоири қандай бўлиши ва нима ëзиши  керак деган йўриқнома бўлган. Усмон Азимов шу йўриқнимага ўта мос тушадиган шоир, совет коммунист шоири эди ўша вақтда. 

Яъни Отабек Бакиров  Усмон Азимга «диссидент» деган ëрлиқ тақишни истаса бу тўғри бўлмайди. 

Чунки Усмон Азимов диссидент эмас эди. 

Подкаст давомида Усмон Азимов «Ислом Каримов яхши одам» деган гапни айтди. Бу худди Гитлернинг котибаси Юнге Траудлнинг «у яхши одам эди» деган гапи каби кемтик. 

Мамлакатни 30 йил музлатган диктаторни яхши дейиш учун одам Стокголм синдроми билан касалланган бўлиши лозим.  

Айни пайтда Усмон Азимнинг адабий тил нормалари ва рус босқини ҳақидаги гаплари тахсинга лойиқ. 

Суҳбатда Усмон Азим мансуб бўлган даврнинг лидер шоири айланиб ўтилди. Бу худди хонада ўтирган филни кўрмаслик каби бўлди.  

Гап Усмон аканинг бугунга қадар қадрдон дўсти шоир Муҳаммад Солиҳ ҳақида. 

Усмон Азим суҳбат давомида сиëсатдаги иштироки ҳақидаги саволга ҳам чап бермоқчи бўлди. 

«Бирлик» ва «Эрк»даги фаолияти ҳақида гапирмади. Бу икки партия вайроналари устида Каримов стрелкаси билан қурилган қўғирчоқ партия «Ватан тараққиëти» ҳақида батафсил тўхтаса бўларди. Мавлон Умрзоқов бу партия тузилиши учун сарой назоратчиси бўлган. Бу партия ичидаги ўғирликлар юзасидан жиноят иши очилгани ҳақида масалан. 

Мавзуга алоқадор билги: Динозаврлар гавдасига нисбатан мияси кичкина бўлгани учун қирилиб йўқ бўлиб кетган. 

МС: Оғо тунин сайлов бўлди. Лекин, Комилни тос ўлдиржак адилар дияан гап чиқиб кон онгширмодим. Ким нера сойланди. Инди ким ëшулли, ким ëши киччи бўлди. Депутат даяни новви ўзи? 

РТ: Депута́т дегани лотинча  deputatus,яъни вакил қилинган деган маънони беради.  

Халқ вакили. Миллат вакили. 

Халқ айтадиган гапни гапириши керак у.  

Кимдир ҳазиллашиб сайлов бюллетенига Рассом Туз деб ëзибди. Менинг номимни бюллетенга нега ëзишганини биламан.Нафақат мени балки Саакашивили ва Маҳатма Гандини ҳам ëзишди. Булар халқ дардини айтган одамлар. Мен ҳам  халқ дилидаги гапни айтаман. Оддий мисол тонировка ҳақидаги илк ҳабарни мен ëздим. Буни текширса бўлади. Ëки Урганч Ашхобод кўчасидаги қўзғолон ҳақида ҳам. Элтузнинг ютуб каналида ҳар хафта ваъз қиламан. Баъзан 50 минг баъзан 200 минг одам кўради. Непотизм ҳақидаги ваъзни олиб ташлаттириш учун ўртага одам қўйиб, катта пул ҳам таклиф қилишди… Мен сўз айтаман холос. Шу сўз айтилмаслиги учун ҳукумат ўтган йили миллион доллар сарфлаб Элтузга киберҳужум қилди.

Халқнинг дардини сўзлар эканман, мени эшитаëтган минглаб қоракўз ватандошларимни кўз олдимга келтираман. Улар совуқ қотса мен ҳам титрайман. Улар оч экан томоғимдан луқма ўтмайди. Халқдан бириман. Улар каби сўзлайман. Улар каби жахлим чиққанда сўкиниб ташлайман. Улар каби тоқатсизман. Улар каби хазил ҳузул қиламан. Мен ўзимни «Дайди» фильмидаги Капур каби ҳис қиламан. —  

Оëғимда хитой бошмоқ, 

Иштоним инглизтондан, 

Бошимда рус шапкаси, 

Фақат юрагим Ўзбекистондан. 

Менинг  азиз дўстларим, опа сингил ва акаю укаларим. Сизлар ФБда кўпсиз Ютубда ашинча ва яна Элтуз сайтида минг минг…

Лекин, сиз азизларнинг бу рақамлардан анча кўпроқ эканингизни биламан. Cайлов куни ўтароқ сизларнинг иссиқ меҳрингизни янада кучлироқ ҳис қилдим. Барча яхши тилаклар сизга бўлсин. Осмондан тош тушса менинг бошимга тушсин, Зинхор сизнинг бошингизга эмас. Майли мен хаста бўлай аммо сиз касал бўлманг. Мухтожлигу қашшоқлик сиздан нари турсин. Ҳеч ким сизни камситмасин. Сиз нон олиш учун пул сарфлайсиз. Болаларингиз эса шу пулни гул олиш учун сарфласин. Фаровонлик иссиқлик ëруғлик тўқлик ва маърифат сизга бўлсин.  Сайлов резултати  сизга ва миллатга хайрли бўлсин. 

МС: Оғa очинг ални. Уринг потяни!

РТ: Ассалом Ўзбекистон, Жума муборак!

Eltuz – O‘zbekiston va o‘zbeklarning siyosiy kayfiyatini aks ettiradigan erkin maydon. Kanal homiysi bo’ling va siz eksklyuziv bonuslarga ega bo’lasiz. Batafsil ma’lumot: https://www.youtube.com/channel/UCdYKPbb-1ZiaTyaBaNpTEHg/join

Тағин ўқинг
17 январ 2017
Истанбул ҳокими Восип Шоҳин ва Истанбул амният мудири Мустафо Чолишқон 17 январь куни матбуот анжумани ўтказиб, қўлга олинган одамнинг ...
27 июл 2019
Ўзбекистонда кенг урчиган порахўрлик мавзуси рассом Элсевар талқинида. Рассом Элсевар 2016 йил 20 январь Eltuz.com
22 апрел 2023
Агар, дейлик, турк ëзувчиси Ўрхон Помуқ¸ Эрон киночиси Асгар Фарҳодий  ëки Хитой рассоми Чжан Сяоган Парижга келса, Франция матбуоти ...
10 октябр 2019
Бугун республикада матбуот хизматларига эътибор қаратилмоқда, урра, урра билан президент қарори асосида барча шаҳар, туман ташкилотларида, ҳокимликларида янгидан ахборот ...
Блоглар
22 ноябр 2024
Қудратлар айрилган тузум, яъни демократия автократиядан яхшидир. Бу гапни айтавериб тилим қаварди. Демократик жамият бўлган ...
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...