Асосий мавзулар
19 ноябр 2024

Россияга АҚШ ракеталари зарбаси ва бахмаллик келин – 600’77

Украинага Россия ҳудудларини яксон қилишга расман изн берилди. Россияда озиқ-овқат нархлари ошди. Швециядаги автоширкатга шоҳдор буғу ҳужум қилди. Жиззахлик келин ўз қайнонасини ўласи қилиб урди ва бу 600 секунд…

Россияда озиқ-овқат нархлари бир йил ичида 50-100% га ошди. Келгуси йилда уларнинг янада кўтарилиши кутилмоқда. Гарчи Россия Марказий банки расмий инфляцияни 8,4 фоиз дея кўрсатаётган бўлсада, рублнинг қадрсизланиши давом этмоқда.

+++

Украина илк бор Россия ҳудудларига АҚШнинг узоқ масофали ATAСМС ракетаси билан зарба берди. Украинадан 130 км узоқда жойлашган нишон, оккупацияни таъминлаётган 1046 ҳарбий база яксон қилинди. Бу ҳақда РБК агентлиги хабар бермоқда. АҚШ маъмурияти Украинага узоқ масофали ракеталаридан Россия ҳудудини нишонга олишга расман рухсат берди. Бунга жавобан Россия ҳарбийлари Украина ҳудудига энг йирик ҳаво ҳужумларини уюштирди. Ҳужумда 120 ракета ва 90 та дрон ишлатилган.

+++

Россиянинг Удмурт ўлкасига Украина дрон билан илк зарбани берди. Мамлакат раҳбари Александр Бречаловга кўра, Ижевскдаги завод цехига зарба берилган. Бу завод цехи Россия мудофааси учун дронлар ишлаб чиқаришга мўлжалланган эди.

+++

Украина мудофааси охирги техник янгиликлардан самарали фойдаланмоқда. Дронларга ўрнатилган муштдек компьютерлар нишонни максимал даражада аниқ белгилайди ва GPSни блокловчи ускуналарга қарши ҳаракатланади. Кичик компьютерлар ёрдамида дронлар тўлиқ автоном равишда учади. Бу янги техника йирик сонларда ишлаб чиқарилиб фронтга етказилмоқда.

+++

Украинанинг ядровий қуролларга эгалик қилиш мақомини тиклаш масаласи кун тартибига чиқмоқда. Роппа-роса 30 йил илгари, Украина жумладан Ўзбекистон ҳам Россия ва АҚШ босими остида, ўзининг ядро арсеналига эгалик қилиш мақомидан воз кечган эди. Бу вақтга қадар Украина 3000 дона тактик ядро қуроли, 176 баллистик ракета, 30 ёки 43 дона стратегик бомбардимон учоқларига эга эди. Орадан 30 йил ўтиб Россия Украинага ҳиёнаткорона бостириб кирди. Бугун ўша даврда Будапештда тузилган қарор кенг омма муҳокамасига сабаб бўлмоқда.

+++

Айни пайтда Россия армияси Курск вилоятини эгаллашга астойдил уринмоқда. Сўнгги ҳужумда оккупантларнинг 17 та ҳарбий техникаси миналар воситасида йўқ қилинди.

+++

Исломий султонлик футболчилари Россия жамоаси билан ўтган матчдан сўнг стриптиз клубда вақтичоғлик қилишди. Бруней ва Россия терма жамоалари ўртасида бўлиб ўтган учрашув 11:0 ҳисоб билан Россия фойдасига ҳал бўлди. Шундан сўнг Россия Бруней жамоасининг йўлкира ва бошқа ҳаражатларини қоплаш учун 100 минг АҚШ доллари тўлади.

+++

Рангли метал бозоридаги нархлар кескин пасайди. Жаҳон миқёсида олтин, кумуш ва платина нархлари 5 фоизга пасайган. Бундай паст кўрсаткич охирги 3 йил давомида биринчи марта қайд этилмоқда. Бу тенденция Дональд Трампнинг АҚШ президентлик сайловидаги ғалабасидан кейин авж олди. Сайловдан сўнг жаҳон бозорида долларнинг позицияси ҳам кўтарилди.

+++

Ироқ парламенти қизлар учун никоҳ ёшини 9 ёш деб белгилашни режаламоқда. Парламент вакилларининг таъкидлашича, янги қонун шариат талабларига мос. Унга кўра 9 яшар қиз билан жинсий алоқа қилиш мумкин бўлади. Ироқлик аксарият хотин-қизлар, ота-оналар бундан норози. Улар 9 яшар қизини эрга беришни истамайдилар. Уларнинг фикрича, жинсий алоқа учун розиликка 9 ёш чегарасини белгилаш мамлакатда педофилизмга изн берилганини англатади.

+++

Ростех ширкати раҳбари Чемезов, Россия Боинг ва Эйрбас ширкатлари билан рақобат қилишга қодир дея баёнот берди. Гарчи жорий йил давомида Боинг 400 та самолет ишлаб чиқарди, Эйрбас эса йил давомида 770 самолёт чиқарди. Россия 2024 йилнинг ноябрь ойига қадар бирорта учоқ ишлаб чиқармаган. Россияда самолётсозлик соҳасининг чўкишига Ғарб санкциялари сабаб бўлмоқда.

+++

Германияда Россия мухолифати урушга қарши намойиш ўтказди. Оқ, зангори ранглардаги байроқ ва Украинани қўллаб қувватловчи плакатлар кўтарилди. Қатнашчилар германия ҳукуматидан Украинага қирувчи самолётлар беришни талаб қилишди.

+++

Уруш фаҳрийлари Россия ичида ҳам қотилликларини давом эттиришмоқда. Украина урушида қатнашиб Россияга қайтган қаҳрамон аскар уйсиз, кўп қаватли уй зинаси остида яшаб келаётган эди. Улфати билан ароқ ичиб ўтириб у жанжал қўзғаган. Оқибатда зина тагидаги унинг жойига даъво қилган улфатини вагнерчи аскар қўлтиқтаёқ билан уриб ўлдирган. Уруш қаҳрамони 8 йилга қамалди.

+++

Россиянинг тан олинмаган Абхазияда президентга қарши намойишлар ўтмоқда. Мамлакат президенти Аслан Бжания Сухумидаги намойишни давлат тузумини ағдаришга уриниш деб атади. Президент муддатдан олдин сайлов ўтказиб, унга ўз номзодини қўйишни режалаган эди. Мамлакат мухолифати эса президент сифатида Молия вазири Владимир Делбани сайлашни истамоқда.

+++

Россия депутати, рус аёлларидан бачадони дош бергунига қадар туғишни талаб қилди.

«Рожать, пока рожалка работает» деди депутат Александр Ильтяков. Уруш сабабли репродуктив ёшдаги аҳоли сони кескин камайган. Армияга замбарак гўшти режаси айрим ҳолларда Марказий ва Шимолий Корея орқали ҳал қилинмоқда. Айни шароитда мамлакатда чайлдфри тақиқланган.

+++

Нетфлих тармоғи киноларни рус тилига таржима қилиш ва субтитр қўйишдан воз кечди. Шу билан бирга Нетфлих украин тилидаги таржимани жорий қилди. Чунки рус тили босқинчи Россиянинг агрессия қуролига айлантирилган. Бундан аввал постсовет ҳудудидаги таниқли қўшиқчи Лайма Вайкуле ҳам рус тилида гапиришдан воз кечганини билдирган эди.

+++

Покистон шариат кенгаши VPN билан тўсиқларни айланиб ўтиб контентга боғланишни шариатга зид ҳаром амалдур дея фатво чиқарди. Фатво ва бу юзадан баëнот Покистон ҳукуматининг VPN тизимларини давлат медиа-регуляторида мажбурий қайддан ўтказиш қарори ортидан очиқланди. Покистон ойдинлари уларнинг қайси контентга киришини давлат онлайн-кўриб текшириб ўтиришини цензура ва сўз эркинлигига қарши деб ҳисоблайди.

+++

Ўзбекистон парламентининг илк йиғинида сўзлаган Президент Мирзиëев мажбурий тиббий суғурта жорий қилинишини айтди. Президент ҳар йили юрт миллион кишига кўпайиб ëтгани ва уларга уй қуриш учун ер берилаверса, экинни қаерга экамиз деган проблема чиқишини ҳам айтиб ўтди.  

+++

Жиззахлик келин қайнонасини ўласи қилиб урди. 10 ноябрь куни кечаси соат 19:00 да Жиззах вилояти Бахмал тумани Нуробот маҳалласи Бунёдкор кўчаси 146-уйда яшовчи Ўтаева Лолани ўз келини Сувонова Ўғилой аёвсиз калтаклади. Қайнона Ўсмат шаҳарчасидаги баннисанинг жонлантириш бўлимида ётибди. Келин Сувонова Ўғилой уйдаги 20 миллион сўмни олиб чиқиб кетгани айтилмоқда.

+++

Швециядаги автоширкат гаражига буғу ҳужум қилди. Шохдор ҳайвон гараждаги бир нечта БМW машиналарига зиён етказган. Зарарнинг умумий қиймати 20 минг доллар деб баҳоланди. Шўхликни амалга оширгач, буғу тинчгина ўз шахсий ишларини давом қилдириш учун ўрмонга қараб кетган.  Ҳеч ким шоҳдор буғунинг мушугини пишт демади. Швецияда ҳар қандай ҳайвон давлат томонидан қаттиқ ҳимоя қилинади, у қизил китобга киритилмаган бўлса ҳам.

…ва бу 600 секунд эди.  Айни пайтга келиб Элтузнинг ютуб каналидаги обуначилари сони 692 мингдан ошди. Ёнгинангизда юз берган аммо сиз билмаган воқеалардан хабар топмоқчи бўлсангиз Элтузга обуна бўлинг. Агар каналимизни қўллаб қувватламоқчи бўлсангиз, спонсорлик тугмаларини босинг. Соғ бўлинг! 

Тағин ўқинг
20 июн 2024
Фарғона вилояти ҳокимининг ўринбосари Шерзод Раҳимов имзоси билан бугун вилоятдаги барча туман-шаҳарларга қуйидаги мазмунда хат чиқарилган. “2024 йил 19 июнь ...
14 январ 2024
Ўзбекистондаги “воровской мир” ҳақидаги хабарларга қизиқадиганлар экран қаршисига яқинроқ ўтиришингизни сўрайман. Демак, Ўзбекистон жиноят оламида катта эврилиш. Сизнинг эътиборингизга ...
27 апрел 2017
Президент Мирзиёевнинг табиий газни сотишни хусусий операторларга ўтказишга оид ҳужжатни имзолаши ортидан, ўзбек матбуотида бу қарорни олқишловчи материаллар пайдо ...
6 январ 2016
Арамайс Авакян ва унинг дўстлари устидан суд бугун соат 11 да, кутилмаганда бошланди. Судланувчиларнинг яқинлари суд бошланиши ҳақида тасодифан ...
Блоглар
22 ноябр 2024
Қудратлар айрилган тузум, яъни демократия автократиядан яхшидир. Бу гапни айтавериб тилим қаварди. Демократик жамият бўлган ...
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...