Асосий мавзулар
26 ноябр 2024

Яҳудий раввинини ўлдирган уч ўзбек БААда қўлга олинди

Бирлашган Aраб Амирликлари расмийлари душанба куни бу мамлакатда яҳудий раввинини ўлдиришда гумон қилинган уч нафар шахсни аниқлади. Айтилишича, улар Ўзбекистондан бўлган.

Гумонланувчилар якшанба куни БААдаги 28 ёшли раввин Цви Коганнинг жасади хавфсизлик хизмати томонидан топилганидан сўнг қўлга олинган.

«Ҳокимиятдагилар уч жиноятчи шахсининг барчаси ўзбек миллатига мансублигини ошкор қилди», — дейилади БАА ички ишлар вазирлигининг баёнотида.

Дастлабки тергов натижаларига кўра, гумонланувчилар 28 ёшли Олимбой Тоҳирович, 28 ёшли Маҳмуджон Абдураҳим ва 33 ёшли Азизбек Камилович сифатида номланган.

Вазирлик, жиноят тафсилоти, ҳолатлари ва сабабларини аниқлаш учун зарур чоралар кўрилаётганини таъкидлади.

Исроил расмийлари буни антисемитизмга асосланган ва «террорчилик» ҳужуми деб аташди.

Кўп миллатли ва мусулмон аҳолиси устун бўлган Бирлашган Араб Амирликлари хавфсизлик, барқарорлик ва диний бағрикенглиги билан танилган.

Коган БААдаги бутун дунёда машҳур бўлган «Ҳабад ҳасид» ҳаракати вакили эди.

БАА 2020 йилда АҚШ воситачилигидаги Абраҳам келишувлари доирасида Баҳрайн ва Марокаш билан Исроил ўртасидаги муносабатларни нормаллаштирган эди.

БААда яшаётган яҳудийлар сони аниқ эмас, аммо Исроил расмийлари Франс Прессга берган маълумотга кўра, ушбу Форс кўрфази мамлакатида тахминан 2000 га яқин исроилликлар бор ва яҳудийлар жамиятининг сони шу кўрсаткичдан икки баробаргача кўп бўлиши мумкин.

Элтуз ҳорижда яшаётган ўзбекистонликлар билан боғлиқ воқеа ва ҳодисаларни ёритишда давом этади. Каналимизга обуна бўлинг, видеоларимизни кузатиб боринг.

Тағин ўқинг
24 ноябр 2024
Элтуз сал илгари хабар қилганидек,  Комил Алламжоновга қилинган суиқасд ва ҳукумат таркибидаги «тозалашлар» ҳали ҳам давом этмоқда. Хусусан суиқасдда гумонланган Жавлон Юнусов Жанубий ...
13 феврал 2017
«Адолат» газетасининг ёзишича, шу номдаги социал демократик партия депутатлари уйма-уй юриб, «жойларда муаммоларни аниқлаб, аксариятини ҳал этяпти». Бу партия ...
4 июн 2021
Сурхонга нур ёғди, жонланди олам, Гўё фаришталар бўлганидек жам. Отамиз келадир мард ташлаб қадам, Сурхонга жаннатдан шамол елади, Эй ...
23 апрел 2022
(Таниқли шоир ва сиёсатчи Муҳаммад Солиҳнинг “Императив” китобидан 45-қисм. Аудиокитоб матнини муаллифнинг ўзи ўқиган. Давоми бор.) Балки, инглиз тили ...
Блоглар
22 ноябр 2024
Қудратлар айрилган тузум, яъни демократия автократиядан яхшидир. Бу гапни айтавериб тилим қаварди. Демократик жамият бўлган ...
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...