Асосий мавзулар
27 декабр 2024

Қўйлар муборак! – РТдан ваъз

РТ: Мана хафта зувв этиб айланиб яна сиз билан юзма юзман.

МС: Овонг оғо, бугун бешланжий гун. Гурунгни сиздан ишитамиз. Ничиксизла мўччи ойбика, хўжик биррило.

РТ: Матчонбой бугун кўрсатувимизда кўрарманлардан келган саволларга жавоб берсак.

МС Дим амдолли оғо. Асиртираваринг.

Мана бир ўқувчи “нима мавзуда” гапиряпсиз  ўзи деб сўрабди.

Мавзу: Ақлсизлигимиз , қолоқлигимиз, муттаасиблигимиз ва жохиллигимиз ҳақида ëки эркинликин чеклаб бизга  қамоқни равом кўрган мадвазир ҳақида. Умуман қамоқ нимага керагу ва кимни кутëтгани ҳақида.

Яна бир ўқувчи эса бизнинг тузалиб эл қатори свети ўчмайдиган, метан газга очеред бўлиб запрапкаси пўртиллаб одам қирилмайдиган давлат бўлишимиз учун имкон борми деб сўрабди.

МС: Манам сўрижоқ адим шуни. Ўладон касалмизми ë тиммитдин бўлиб гетамизми?

РТ: Бугун барчамизда қолоқлигимиз, муттаасиблигимиз ва жохиллигимиз ботқоғидан чиқиб хузурли қалб аристократи бўлиш учун барча шанс мавжуд. Аммо кўпчилигимиз бу ҳақда ҳатто ўйлаб ҳам кўрмаймиз.

МС: Навчун  оғо. Биза одомни ëртисими ë. Шу сиз ëшоб турғон ердаги швед мведлардан кам жойимиз боми?

Сабаб: Чунки бизнинг қўлимиздан эркин одам каби яшаш келмади. Маълумотимиз йўқ. Маданият нималигини билмаймиз. Қолоқ ва жохиллигимизни эса қўполлик ва бировга қўл кўтариш билан компенсация қиламиз.

МС: Овонг оғо. Чакида холто билан урсоларом монглиймиз оқормиди. Новви давади Навоий отес

Жингл

Еганларинг хурмолар

АОКАда ўтган матбуот анжуманида маданият вазири Озодбек Назарбековга “Мадвазир ўзи нега керак” деб савол берилди.

“Бу фикрнинг оёғи Америкада турибди. Барака топкурлар, оёғингизни ота-онангиз босган изга қўйинг-да, бу савол чиқмайди [кейин] сизда. Боя тушунтирдим, маданият соҳаси – қуш, буни шундай [сиқиб] ушлаш керак, бошқа имкони йўқ. Очсангиз ҳам манфаат бермайди, фақат бузғунчилик олиб киради. Дунёни кўринглар, соғлом одамсизлар-ку.

Элдор Рязановнинг Флейта учун унутилган куй номли фильми бор.  Хар холда ўзбек мадвазири бу кинони кўрмаган. Кўриб хулоса қилишга айқюси етмайди Озодни. Фильм қахрамони собиқ сурнайчи катта бир одам кўмагида маданият вазири бўлади.

У вазир бўлган куни санъат ва маданият ҳақида мана бу гапни айтади. «Маданият бу қушга ўхшайди уни қўлимизда қаттиқ қисиб ғижимласак у ўлади. Агар кафтимизни тўлиқ очсак қуш учиб кетади.  Шундай қилиш керакки қуш учиб ҳам кетмасин ва сиқилиб ҳам ўлмасин» ..

Мадвазир Назарбековнинг «Ижодкорларга эркинлик берилмаслиги керак» дея алжираганини кўриб шу фильм эсимга тушди.

Хар холда мадвазир «ижодкор» деб айтанлар чалаасавод тўй машшоқлари, бачча, фолк поп ашлачилари бўса керак.

Майли, шу отарчи Мадвазир бу отарчиларнинг оëғига кишан тақадими, кўтига чўп тиқадими, ўзи билади.

Озодбекнинг санъатга алоқаси қанчалик узоқ бўлса, бу кўк жигули, малохат малахитларнинг ҳам алоқаси ашинча.

Лекин бу туғма овсар мадвазир ҳақиқий ижод аҳлини тинч қўйсин.

Чунки том маънодаги эркинликиз ижодкор ижод қила олмайди.

Рассом, кинорежиссер, ҳайкалгтарош, меъмор ва опера хофизлари.

Уларга тўла эркинлик керак.

Зоопаркдаги қафасда яшайдиган ҳайвонлар кўпаймаслигини ўзиям бу собиқ хизбут, собиқ зек Сергелида мотор ëғига кўмир қўшиб баллон қорайтирган мелкий апрс мулозимнинг гапи ярим чақа эканлигига гувоҳ.

Битта чаласавод отарчининг мансаб курсисида ўтиришин ўзи мана тўққиз йилки давом этаëтган балмаскараднинг энг кулгили парчаси каби кўринади.

Ўн олтинчи аср ўрусияда пошшо ичбурғидан ўлиб ўннига Лжедмитрий деган самозванец келган даврни тарихчилар «смутное время» (паришон давр) деб атайди.

Кинначилар изғиган, одам ўлдириш писта чақиш каби осон бўлиб, ҳар хил қаланғи қасанғи ряженний скоморохлар давлат тепасида ўтириб халқ ўлатга чалинса ҳам тонготар зиëфат қилган шарманда давр.

Хуллас Озодбек Назарбеков ишдан кетиб ўз аравасига қайтиб бачча ашиласини қилпаглаб айтиб юраверсин.

Шу отарчи пилигини кўтарган мухтарамларга эса шарманадага шаҳар кенг эмаслигини эслатиш ҳам менинг зиммамга тушди.

МС: Еганларинг хурмолар, бир гун сени бурмолар.

Ўзбекистон президенти 25 декабр куни босқинчи ўрусият тўдабошиси Путин чақириши билан зув этиб Москвага борди. Ора кунда олти марта Москвада бу мухтарам. Бензин кетказиб бор кел қилиб юравермай, Москвада яшайвеерса бўлмайддими. Мана Сурия экс президенти Башар Асад ҳам Москвада.

МС: Оғо сиз ойтоварасиз. Агар ўрис билан галишиб, овонг ëшулли дап дурмосоқ, ўрисни кўчасини сирип поррош бўлиб юрган ўн миллиëн гулликчи ўзбекни қувипаради. Кейин ким боқоди би етимаклани. Ўзи Мирзиëепни сарой қуриб ëтқон гиявларини боқишо пл етмин дурипти. Бир ади шангилим икки бўлди ҳангилим дап.

“Биз эртанги киноленталар”

Эски кинохроника кадрларини томоша қилар эканман Омон Матжоннинг шу сатрларини эсладим. Эски кадрларда Оқпошшога, Сталин, Брежневларга сиғинаëтган ўзбек мулозимлари кўринади. Улар учун уяламиз. Аммо бугун Путиннинг бир имоси билан кремлга бориб потинка ялаëтган мулозимларнинг улардан фарқи нима? Оқ пошшо даврида мустамлака эдик, СССР даврида Кремлга расман қарам эдик. Лекин 1991 йил 31 августда мамлакат мустақил бўлган эдику. Нега 30 йил ўтибам мулозималрнинг бўйни ва тили қисиқ? Фақат бошлиқларни айблашга шошманг. Ҳар бир элнинг илони шу элнинг тупроқ рангида бўлади.

Ялт юлт ўтар киноленталар

Мана амир, манавичи хон.

Ўрис осган лента ранги қон

Оқ пошшонинг этагин ўпар

На номус на шараф ва на шон

Минг тўққиз юз ўттиз етти

Ойдинлар бизни тарк этди

Мана тройка тузган Усмон

Ойдинларни қирган душмон

Жиноятдан қилмас пушмон

Сталинни отам дейди

Соясида ëтам дейди

Ўз халқимни отам дейди

Буюрилса нажас ейди

Кремл айтганин дейди

Ялт йил ўтар кинленталар

Ўрисга қул бўлган шилталар

Москов лампасида пилталар

Ўз халқини туртар силталар

Ичи сомон похол култалар

Минг тўққиз юз тўқсон бир

Совет бўлди ер билан бир

Нима бўлди? Бу қандайин сир.

Юртбошилар энди не кутур

Ўрис эсенгига кир дея туртур

Ялт юлт ўтар киноленталар

Юртни яна ўрислар талар

Мухтарамлар потинка ялар

Бети қора шап шармандалар

Ялт юлт ўтар киноленталар

Қотил босқинчига бутхона қурган

Тарих ғилдирагин орқага бурган

Ўрисга янаям тўнқайиб турган

Ўз ботирларин  тош билан урган

Путинни отам деб судралиб юрган

Бу реал политика, проработка

Олган ордени учун отработка

Эркинлик дегани шунчаки шутка

Аслида миллатни ëқади ўтка

Ўрисга қул бўлган шилталар

Бу бир кринж, испанча уëт

Хурмат қилмас бизни  дўсту ëт

Сиëсий шахматда бўлдик ахир мот

Тарих нима деркан бизларга қараб

Биз эртанги киноленталар……………..

МС: Нишатали. Мушкулкушод бийини ўлëсино чиро ëқолими? Исмомутдо ис чиқоролими. Мўлло чоқирип содоқа барпаралами. Галган бало шунго урсин дап

Масжид ичидаги калашников автомати

Мовий бўйинбоғли экс хизбут мадвазирнинг «Америка бизни бузмоқчи» деб алахсирагани Ўзбекистондаги диний зомбилар фюрери мубашикнинг «Сурияда одам сўяëтган террорчи ўзбекларни» оқлаб «ватанга қайтариш» чақириқлари билан бир хил вақтда юз берди.

Бу ўзбек давлатчилиги учун жуда ëмон  офатнинг симптоми.

Мубашик жойномоз ëнидаги автомат расмни қўяракан «мавжуд  тузумни онтариб қурол ëрдамида шариат ўрнатамиз» деган сигнал берди. Ва Ўзбекистон бошқарувига сингиб кетган кўтмуридлар бу сигнални қабул қилди.

Демократик институтлар ва ижтимоий фикрни давлатчиликка фойда келтирадиган йўсинда шакллантиришни эплай олмаëтган автократ ва Россия назорати остидаги бошқарув  диний радикалларнинг эхтимолий тажовузига отпор бера олмайди.

Чунки мубашнинг кўтмуридлари шариатдан бошқа ҳеч қандай қонунни тан олмайди. Хизбутлар ғояси ҳам дунëвий динларни тан олмаслик устига қурилган. Халқаро ҳуқуқ нормалари¸ дунëвий давлат дея ëзилган Ўзбекистон конституцияси шариатчи жангари радикаллар мафкура рамкасига сиғмайди ва улар бу нормаларни синдириб ташлашга уринишади.

Мубаш ва абрашка каби ўзларидан диний дохий ясаганлар атрофидаги пода Ўзбекистондаги театр¸ музей¸ мусиқа¸ расм ва ҳайкалтарошлик  ва кино каби тамадун меваларини ëт деб билади ва буларни йўқ қилиш учун ўртага чиқади. Худди Марғилонда Нурхон ҳайкалини зомбилар  30 йил олдин қандай онтарган бўлса пештоқида арслон расми бўлгани учун  Самарқандаги шердор меъморий обидасини ҳам бузиб ташлашади. (нафақат шердор) Чунки улар кўтарган диний мафкура санъат¸ ҳайкалтарошлик¸ мусиқа ва театрни рад қилади.

Экс хизбут мадвазир Озод ўз салафлари каби » Ғарб ва АҚШни Ўзбекистондаги барча кулфат сабабчиси» деб билади. Блин метан ўчередга ҳам АҚШ айдор Озодбек талқинида. Мубаш¸ абрашка йиллар давоимида сақич қилиб чайнаган «Америкадан нафратланиш» шиорини ўзбек министри оғзидан эшитиш биз келган нуқта ҳақида билги беради.

Қўлида америка айфонни ушаб американи ëмонлаган  Ўзбекистон маданият минстри Озодбек расмий Тошкент позициясни баëн қилдими?

Мирзиëев давринин Каримов бошқарувидан фарқли ижобит тарафи бор.

Каримов даврида мубаш каби диний зомбилар «бечора ва мазлун¸ ҳуқуқлари топталган тинч номозхон» образида жамият шуурида иконалашган эди.

Мирзиëев давридаги илиқликда бу «мазлум»лар юзидаги маска ечилиб уларнинг золим эканини ахолининг ўқимишли қисми тушуниб ета бошлади.

Яқин Шарқ форматидаги «сиëсий Ислом» Ўзбекистонни портиллатиб йлқ қилиб  юборадиган дахшатли бомба эканлигини тушунган оз бўлса ҳам ойдинлар қатори шаклланди.

Айни пайтда «мўътадил¸ ўзбекча диний мафкура» яхши деб янглиш ўйлаëтганлар бор.

Радикаллик ва мўтадиллик бу тезлиги ҳар хил бўлган аммо охирги бекати бир хил бўлган бир хил арава эканини унутмайлик.

Биттаси болта билан шартта чопиб ўлдиради¸ иккинчиси эса секин таъсир қилувчи захар билан ўлдиради.

Икки холат ниҳояси ҳам ўлим.

Демократия¸  дунëвий илм турлилик ва цивилизация ҳар бир юртдош ичида эркинликни шакллантиради.

Мубаш¸ абраха ва экс хизбутлар эса бу эркинликни йўқ қилиб бизга қулликни раво кўради.

Биз қул эмасмиз. Эркинмиз.

Буни унутшма пийпл

МС Оғо шу гунларда юртдо берам. Одамлони кўнглини кутарадон гап ойтинг.Одомло шу қишни гуни алли алли орри уриб ичи қизиб градуси ортсин. Тозо йилда тозо кадила ҳоққинда ўйлосни ноймитла

Ўзбекистон Бош вазири ташаббуси билан Мўғулистондан 1000 бош қўй Ўзбекистонга олиб келинди. Қўйлар муборак Абдллака!!

МС Амдолли тозо йилдо қозон кавоп бўлоди бу қўйло. Эшикни алди ўй акан ичи дўли қўй акан дўрт гундан сўнг юртдо улли тўй акан. Тозо йилло муборак. Оғо уринг потяни.

РТ: Ассалом Ўзбекистон Жума муборак!

Тағин ўқинг
25 сентябр 2024
Саид Муҳаммад Раҳимхон II Россия империясига ўз юртини бой берган Хиванинг охирги ҳукмдори эди. Аммо тан олиш керак, у ...
11 март 2024
Элтуз порталига келган навбатдаги 5 та мактубни ўқиб эшиттирамиз. Улар Ўзбекистоннинг Самарқанд, Қашқадарё, Сурхондарё ва Тошкент вилоятларидан келган. Дастлабки ...
25 март 2024
Ўзбекистонлик худкуш ҳужумчи ўзини Қандахордаги Банк яқинида портлатиб юборгани ҳақида Россия нашрлари хабар бермоқда. Асли ўзбекистонлик худкуш-террорчи Асадбек Мадияров ...
30 июн 2017
Ўзбекистон банклари жорий йилда ажратишни мўлжаллаган кредит ресурсларининг туби кўриниб қолди. Шунинг учун мазкур молия муассасалари президентнинг тадбиркорликни ривожлантиришга ...
Блоглар
22 ноябр 2024
Қудратлар айрилган тузум, яъни демократия автократиядан яхшидир. Бу гапни айтавериб тилим қаварди. Демократик жамият бўлган ...
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...