Асосий мавзулар
30 ноябр 2016

Гулнора Каримовани Озодбек Назарбеков қаматганми?

26 минут давом этган ББС ўзбек хизмати мухбири Ибрат Cафо билан суҳбати чоғида кичик Ислом Каримов шунингдек онаси Гулнора Каримова, унинг атрофидаги шахслар ва унинг қариндошларига оид айрим сир синоатларни фош этади.

Унга кўра, Гулнорага қўйилган айбловлардан бири унинг хонанда Озодбек Назарбековдан гўёки 20 минг доллар товламачилик қилгани бўлган.

«Бу кулгули. Йирик миқдордаги ишларга аралашган одам қандай қилиб бундай кичик пулни талаб қилсин? Ё униси ё буниси бўлиши керак. Агар ойим шунча катта пуллар олган бўлса, у Озодбек Назарбековдан ҳам сўраб ўзини шу ҳолга соладими?», дейди у.

Гулнора Каримованинг «заҳарланиб ўлдирилганлигидан» тортиб, то шу кунларда «илк бор жамоат олдида баёнот билан чиқиши»га қадар хабарлар ва овозаларга илк бор ойдинлик киритаркан Каримовнинг набираси ойиси номидан очилган фейк аккаунтларга доир миш-мишларни ҳам, жумладан 30-ноябр куни гўё унинг халқ олдига чиқиши ҳақидаги гапларни ҳам рад этади.

«Ҳозир ҳам уйда сақланяпти. Яҳё Ғуломов кўчасидаги уйида уни ҳибс бошиданоқ ушлаб туришибди. У хорижга учиб кетгани ёки шаҳар бўйлаб юргани ҳақидаги мишмишлар ёлғон» дейди у.

Гулноранинг «How Dare» (Бу не журъат?) дея аталган клипи, гўё унинг бугун кечираётган кунлари акси каби…

Тағин ўқинг
25 феврал 2020
Cotton Campaign халқаро коалиция делегацияси 2020 йил 28 январдан 5 февралгача Ўзбекистонда бўлиб, ҳукумат аъзолари ва ҳуқуқ ҳимоячилари билан ...
28 июн 2023
Жуда оддий эканлигини тушунтириб беришдан олдин расмий хабарни улашсам. Президентликка номзод Шавкат Мирзиёев Навоийдаги «сайловчи» лар билан бетлашган пайтида ...
12 ноябр 2015
Паҳлавон Содиқ Би би си 1999 йил кузида Олий Судда Тошкент портлашлари юзасидан суд мажлисларидан бирига Мурод Жўраевни қўлларида ...
18 март 2024
Элтуз порталига келган навбатдаги 5 та шикоят мактубини ўқиб эшиттирамиз. Улар Ўзбекистоннинг Бухоро, Тошкент ва Андижон вилоятларидан келган. Дастлабки ...
Блоглар
21 апрел 2024
Картинани кеча уйимга олиб келдим. Бир кеча термилиб ётмоқчи эдим. Лекин имкон бўлмади. Доимгидек ҳаёт ...
6 апрел 2024
Бугунги кунда рус пропагандаси фақат рус телеканаллари орқали бериляпти деган одам қаттиқ янглишади, чунки пропаганда ...
28 март 2024
Россия гумондорларини қийнагани ИШИД версиясини йўққа чиқармайди.  Бу ерда бир эски сийқа трюк ишлатилади. Спецслужбада бу ...