Асосий мавзулар
28 ноябр 2017

Туркистон мухторияти учун жонини фидо қилган журналист

Туркистон мухторияти молия вазири Соломон Абрамович Герцфельд 1918 йилнинг 18 февралида Қўқонда большевик жаллодлар тарафидан ўлдирилди.

Соломон Герцфельд умрининг охирги дақиқасига қадар ўз вазифасини бажарди. Ватан учун, мустақиллик учун жон фидо қилди, деган калимани унга қўллаш мумкин.

Жадид боболаримиз асарларида яхудийларга қарши ноталар кўрингани бор гап. Лекин улуғ бобомиз Беҳбудий домла Туркистон мухторияти мажлисида сўзга чиқиб, «давлат ишлари фақат бир миллат мансубларига берилмасдан, мамлакатда яшаган барча элат ва дин вакиллари тенг кўрилсин», деб айтди.

Бугун Тожикистонда фақат тожик, Туркманистонда фақат туркман, Қирғизистонда фақат қирғиз, Қозоғистонда фақат қозоқ, Ўзбекистонда фақат ўзбеклар учун ой ҳам, кун ҳам чиқаëтган пайтда Беҳбудий бобомиз гапи нақадар ўрнакли. Дарвоқе, Беҳбудийни Бухоро амири Олимхон Қаршида жадид бўлгани учун қатл қилдирган (Олимхонни улуғлагувчи баъзиларга эскартма).

Хуллас, Соломон Герцфельд 1917 йилнинг 27 ноябридан то 1918 йилнинг 18 февралигача Туркистон молия вазири бўлди. Унинг ўлими мухторият тор-мор қилинган кунга тўғри келди.

Масалан, мағлубиятдан икки кун олдин Туркистон ҳарбий вазири, профессионал ҳарбий Магди Чанишевни фитна билан четлаштириб, ўрнига ўзи вазир бўлган Эргаш мулла Қўқонни ташлаб қочиб кетгани тарихга муҳрланган.

Туркистон даъвоси учун жон фидо қилган аҳли китоб ким? Соломон Герцфельд, аввало, Туркистонда илк газеталардан бирини («Самарқанд» газетасини) чоп қилган ношир ва журналист, адвокат.

Унинг отаси Одессадаги яҳудий мактабида муаллим бўлган. Соломон Герцфельд ҳали 15 ëшидаëқ Одесса газеталарига хабарлар ëза бошлади. 1902 йилда Швейцариядаги Берн университетининг ҳуқуқшунослик бўлимида эркин тингловчи бўлди. Россияга қайтгач, Одесса юнкерлар ҳарбий билим юртига имтиҳон топширди.

Пировардида Соломон Герцфельд Самарқанддаги олтинчи Туркистон батальони ихтиëрига жўнатилди.

1904 йилдан “Самарқанд” газетасида «Альрои», «Ёш театр ишқибози» каби тахаллуслар билан хабарлар ëза бошлади.

1906 йилда маҳаллий чор ҳукумати “Самарқанд” газетасини ëпди ва унинг ношири ҳамда Бош муҳаррири бўлган Соломон Герцфельдни қамоққа олди.

1907 йилнинг бошида Соломон Герцфельд “таркибида жиноят йўқлиги” боис қамоқдан озод қилинди.

Одессадаги Новороссийск университети ҳуқуқшунослик факультетининг 2-курсига қабул қилинди.

1908 йилнинг декабридан бошлаб Соломон Герцфельд «Одесское слово» газетасини нашр қила бошлади.

1913 йилда университетни битирди ва ҳуқуқшунослик дипломи билан Самарқандга қайтди. Туркистонда кенг қамровли адвокатлик фаолиятини бошлади. Жуда кўп судларда ўз мижозларининг ғолиб чиқишини таъминлади.

Лекин уни адвокатлар коллегияси аъзолигига қабул қилишмади. Шунга қарамай, 1917 йилнинг май ойида коллегия аъзолигига эришди ва фаол сиëсатга шўнғиди.

Яхудийлар қўмитасидан Самарқанд шаҳри думасига депутат бўлди. Ўлка мусулмонлар кенгаши Соломон Герцфельдни Умумроссия ташкилий қурултойига номзод қилиш бўйича тавсия ҳам берган.

Самарқанд шаҳри думасига сайланган Соломон 1917 йили Туркистон мухторияти молия вазири бўлди.

Молия вазири янги давлат эҳтиëжлари учун хайрия маблағларини йиғиши лозим эди.

Салафларининг эслашича, Соломон Герцфельд бу вазифани қойилмақом тарзда уддалай олган.

Қўқон мухторияти қизил жаллодлар тарафидан тор-мор қилинганида Соломон Герцфельд қамоққа олиниб отиб ташланди. Темирйўлнинг Конибодом бекатига яқин жойда кўмилди.

1918 йилнинг 16 апрелида Соломон Герцфельднинг жасади яқинлари томонидан қазиб олиниб, Самарқанддаги яҳудийлар қабристонига дафн қилинган.

Соломон Герцфельднинг уч қизи ва икки ўғли бор эди. Улардан фақат биттаси узоқ умр кўриб, 1995 йилгача Москвада яшади. Қолган фарзандлари ëшлигида ўлиб кетди.

Акмал Ризаев
Тошкентлик блогер тахаллуси
Eltuz.com

Тағин ўқинг
2 октябр 2017
Маҳаллий ҳокимлар пахта териш учун тайёр қуллар ҳисобланмиш бюджет ташкилотлари ходимлари мажбурий меҳнатини «қонунийлаштириш»нинг янги ва янги усулларини кашф ...
14 феврал 2017
Ўзбекистон пойтахти Тошкент ва бошқа шаҳарларида, ўтган йили, таниқли қўшиқчилар ташкил қилиб келган “Севишганлар куни” номли концертлар тўхтатиб қўйилганди. ...
22 октябр 2015
Бугун эрталаб таксида ишга кетаётган маҳалимда,мени қитмирлигим ишга тушиб ҳукуматни ва сиёсатни мақташга тушдим. Шу маҳал такси ҳайдовчиси менга ...
22 апрел 2016
Халқаро Инсон ҳуқуқлари ташкилотлари маълумотларига кўра Ўзбекистон мусулмонлар диний эътиқодлари учун таъқиб ва босимларга учраётган авторитар мамлакатлардан бири саналади. ...
Блоглар
16 декабр 2017
Бундан 31 йил олдин Совет раҳбарияти Олмаота ëшларининг исëнини шафқатсизларча бостирган эди. АҚШ конгреси кутубхонасига ...
14 декабр 2017
14 декабрь куни таниқли фоторассом Умида Аҳмедова ўзининг фейсбук саҳифасида бузилаётган Киночилар уйи ҳаробаларини суратга ...
12 декабр 2017
«Ижтимоий фикр» барака топсин, яна раҳбарга ёқадиган, ақлини таниганларнинг истеҳзосига сабаб бўладиган навбатдаги сўрови натижасини ...