Асосий мавзулар
4 июл 2018

Пулли шоу учун Регистон девор билан тўсилди

Самарқанддаги Регистон майдонида пулли 3D шоуни «бегоналар»дан тўсиш учун ўрнатилган девор ижтимоий тармоқдаги ўзбеклар ғазабини келтирди. Кириш чипталари маҳаллий халқ учун 2500, сайёҳлар учун 14000-16000 сўмдан пулланаётгани ҳақида тармоқда билдирилди.

Бу гаплар ниҳоят, аниқроғи, 3 июль куни Самарқанд вилояти ҳокими қулоғига етиб боргани ҳақида ёзишди.

«Ҳозиргина ажойиб хабар олдим. Вилоят ҳокими «Тошшаҳарнур»нинг ўзбошимчалигидан ғазабда ва яқин орада Регистонда қурилган шармандали тўсиқларни олиб ташлашаркан», дея ёзди самарқандлик юзер Фотима Орифжонова.

Шармандали деворнинг қулатилиши ҳақидаги хабарни самарқандликлар «Ура!» садолари остида қаршилашди.

Аснода Ҳамза театрида такрор ва такрор қўйилган «Олтин девор» спектакли эсланди. Гўёки девор қулатилса, унинг тагига яширилган олтинлар халққа қайтарилади ёки олтинни чўнтакка урган коррупционерлар жазоланади.

Фақат Самарқандда «тарихий девор» қурилганидан, бунинг устига, унинг «Тошшаҳарнур» унитар корхонаси ҳомийлигида барпо этилганидан вилоят ҳокимининг бехабарлиги айримларни таажжублантирди.

«Бу қанчалик тўғри хабар», «Ҳоким шаҳарда эмасмиди», «У қайтиб келиб деворни кўрдими», дея ёзишди скептик юзерлар.

Узоқ ва яқин тарихда шаҳар халқини душмандан ҳимоя қилиш учун деворлар қурилган.

Масалан, шуларнинг энг каттаси ва қадимийси Хитой девори. Сўнггиси эса 1961 йили СССР қурган ва 1989 йили қулатилган Берлин девори.

Берлин девори ҳам шаҳарни чет кишилардан тўсиш учун қурилганди. Ўзбекистоннинг Самарқанд шаҳри Регистонида 2018 йилнинг июлида қурилган девор эса, аксинча, шаҳар майдонини шаҳарликлардан тўсиб, пулдор чет кишиларга кўз-кўз қилиш учун қурилди.

Рассом Кирпи
Eltuz.com

Тағин ўқинг
14 декабр 2022
Ўзбекистондаги энергетика соҳасидаги абсурдликлар, путиноид ўрисқуллар ва дин тужжори толибон каллаларнинг қора фонида Америка олимларидан дунёни севинтирувчи бир хушхабар.  ...
6 декабр 2022
“Қонунлар тугаган жойда зулм ва тирания бошланади”, деган эди 17-асрда Британия бош вазири бўлган давлат арбоби ва ҳуқуқшунос Уилям ...
29 сентябр 2016
Ўзбекистондаги айрим маҳаллий интернет нашрлари, жумладан, «Кун.ўз» сайти мамлакат Касаба уюшмалари федерацияси матбуот хизматининг хабарини чоп этди. Бу хабарда ...
4 апрел 2020
Мана, ҳафта ўтиб сиз билан юзлашдим. Кўзларингиз қорачиғида ўзимни кўраман. Сизнинг дардингиз – менинг дардим. Сизнинг ғамингиз – менинг ...
Блоглар
21 апрел 2024
Картинани кеча уйимга олиб келдим. Бир кеча термилиб ётмоқчи эдим. Лекин имкон бўлмади. Доимгидек ҳаёт ...
6 апрел 2024
Бугунги кунда рус пропагандаси фақат рус телеканаллари орқали бериляпти деган одам қаттиқ янглишади, чунки пропаганда ...
28 март 2024
Россия гумондорларини қийнагани ИШИД версиясини йўққа чиқармайди.  Бу ерда бир эски сийқа трюк ишлатилади. Спецслужбада бу ...