Асосий мавзулар
24 март 2017

25 март – Қулдорлик қурбонларини эслаш Халқаро куни

1873 йили Россия ва Хива хонлиги ўртасидаги Гандимиëн шартномасига кўра, Хива хонлигида қулдорлик бекор қилинди. Ўша йилнинг 12 августида ишғолчи генерал Кауфман ва Хива хони Саид Муҳаммад Раҳимхон иккинчи тарафидан Хива яқинидаги Гандимиëн боғида имзоланган шартномада Хива хонлигида қуллик бекор қилиниши ва қул савдоси тақиқланиши таъкидланади.

Бу даврда Хива қул бозорларида дунёнинг турли ерларидан ўғирлаб олиб келинган қул ва чўриларни учратиш мумкин эди. Эроннинг Шимолий вилоятларига босқинчилар томонидан уюштирилган чопқинлар оқибатида қуллар ва чўрилар ўғирлаб келинган.

Хива бозоридаги туркман қулдорлари

Туркистон бўйлаб саѐхат қилган А.Борнс, Н.Муравьѐв, В.В.Григорьев, Бланкеннагель, А.Вамбери ва бошқалар ўз асарларида Туркистон хонликларида қул бозорларини қул билан таъминлаб турувчи оломончилар тўдасини асосан туркман қабилаларидан йиғилган кишилар ташкил қилади деб фикр юритганлар.

Манбаларда Туркман қабилалари Хива бозорларида форс қуллари савдоси билан шуғулланувчилар сифатида тилга олинган.

Хивада бўлган Д.Гладишев ва И.Муравинларнинг эсдаликларида бозорларда форс қулларини сифати ва жинсига қараб турли баҳоларда нақд пулга сотган туркманлар қайд этилган.

Қулларнинг баҳоси ҳақида XIX аср маълумотлари орқали тасаввурга эга бўлиш мумкин.

Одатда, жисмоний камчиликлари бўлмаган соғлом ва пишиқ эркак қул 100 тилла (кичик тилла) дан қиммат бўлмаган, ëш аëл ëки қиз эса, 300 тиллага баҳоланган.

Хивада қул савдосига гувоҳ бўлган Н.Муравьев “ўзларини бир амаллаб Астробод ва Хивадан сотиб олинадиган буғдой билан таъминлайдиган беғам ва дангаса туркманларнинг асосий ҳунари ўғирлик бўлиб, Астрободдан одамларни ўғирлаб келиб, Хивада катта пулга сотади” деб маълумот берган.

Қуллар исёни ва озод этилган қуллар

Хивадаги меъморий обидаларда мажбуран олиб келинган ҳунармандларнинг меҳнатидан фойдаланиш орқали амалга оширилгани айтилади.

Жумладан, Хива шаҳридаги Шерғозихон мадрасаси Шерғозихоннинг Машҳадга қилган муваффақиятли юриши (1718 – 1719) шарафига қурилган бўлиб, маълумотларга кўра у, юришдан олиб келинган беш минг асир меҳнати билан барпо этилган.

Қурилишнинг якунида қул қилинганларни озод этишни ваъда қилган хон сўзининг устидан чиқмаганлиги учун исѐн кўтарган қуллар томонидан тўла қуриб битказилмаган мадрасада ўлдирилган.

Чегара ҳудудларидаги ўзаро ҳужумлар, уруш ҳаракатлари икки давлат фуқароларининг кўпчилигини асирга туширилиши ва уларнинг қул қилинишига сабаб бўлган.

Пировардида аҳоли орасида қуллар қатлами пайдо бўлган. Баъзан бу қатлам вакиллари лавозим зинапояларидан юқори кўтарилган.

Хоразмда бўлган Н.Муравьев Хива хони бош амалдорларидан учинчиси Ҳўжаш Маҳрам ҳақида маълумот берар экан, унинг отаси хоннинг форс қулларидан бўлганлигини, Ҳўжаш Маҳрам хон қўшинида хизмат қилиб, Бухорога қарши курашда кўрсатган алоҳида жасорати эвазига озодликни қўлга киритганлигини ҳамда хон хизматида отчопар этиб тайинланган отасини ҳам тўлов эвазига қулликдан озод қилганлигин таъкидлаган.

Шунингдек, Н.Муравьев хоннинг марҳамати билан катта ер-сувга эга бўлган Ҳўжаш Маҳрам тез орада божхона бошлиғи бўлиб олиб, катта давлат эгасига айланган ва ўз атрофига Қизил Жилов (Олтин жилов – озод қилинган қуллар), деб аталган қариндош-уруғи ва яқинларини тўплаганлигини келтириб ўтган.

А.Вамбери маълумотларига кўра XIX асрнинг 60-йилларида, Хива хонлиги аҳолисининг 40 минги эрондан олиб келиб сотилган қуллар ва уларнинг авлодларидан иборат бўлган.

Мақсуд Нодирметов
Eltuz.com

Тағин ўқинг
21 июл 2016
Айни ҳолатни ўз карикатураси орқали ҳажв қилишга интилган рассом Элсевар, ёнида паспорти ёки пропискаси бўлмаганлар милиция нишонига айланганига эътиборни ...
3 май 2016
Апрель ойида ҳам Ўзбекистон телеканаллари «оқил ва доно юртбоши раҳнамолигида фаровон ва бахтли ҳаёт кечираётган, мислсиз ютуқларни қўлга киритган ...
26 октябр 2015
Самарқанднинг Ургут туманидаги мактаблардан бирида эса болаларини Ҳайит намозига олиб бормаслик ҳақида ота-оналардан тилхатлар олинган, талабни бузганлар 15 минимал ...
4 декабр 2016
4 декабр кунги сайловда қатнашган Халқ Демократик Партиясидан номзод Хатамжон Кетмонов сайловда қатнашиб ўзига овоз берганини матбуотга айтди. «Адолат» ...
Блоглар
16 октябр 2017
Ҳар дам олиш кунлари Тошкентдаги турли вазирликлар, давлат қўмиталари, сон-саноқсиз бюджет ташкилотлар олди эрта тонгдан ...
13 октябр 2017
9 октябр куни Ўзбекистон бош вазири ўринбосари Танзила Норбоева, (фото: чапдаги расм) nuz.uz нашри орқали ...
9 октябр 2017
«Талқончи» нон ушатишда давом этади… Ўзбек махбуслари учун чақимчи камерадош билан яшаш қандай ёқимсиз… Собиқ ...