Бошқа мақолалар
29 октябр 2018

«Америка овози» мухбири Истанбулда қамоққа олинди

Сўнгги олинган хабарга кўра, «Америка овози» радиосининг Истанбулда ҳибсга олинган, Малик Мансур тахаллуси остида ишлайдиган 49 ёшли мухбири Абдумалик Бобоев  29 октябрь куни Чоғлоëн тумани судига келтирилди.

Малик Мансур Туркияда истиқомат қилаётган 300 мингдан зиёд Ўзбекистон ватандоши ҳаётидан репортажлар тайёрлаётган эди.

Журналист яқинларининг «Элтуз»га айтишича, у Саудия Арабистонининг Истанбулдаги консулхонаси олдида ўтаëтган намойишни видеотасвирга олаëтган пайтда 28 октябрь куни ушланган.

«Туркиядаги “Ўзбеклар” ташкилоти раҳбари Одам Чевик Саудия консулхонаси биносида «Вашингтон пост» журналисти Жамол Қошиқчи ўлдирилганини қоралаб нутқ сўзлаганида полиция келди. Одам Чевикни ҳам, уни видеога олган Малик Мансурни ҳам қўлига кишан солиб олиб кетишди», дейди журналистнинг Истанбулдаги яқинларидан бири.

«Элтуз»нинг ўрганишича, Малик Мансур “изн берилмаган митинг иштирокчиси сифатида ҳибсга олиниб, Леванд тергов бўлимида (Levent karakolu) сўроқ қилиниб, айни бўлим ҳибсхонасига қамаб қўйилган.

Бундан сал илгари «Элтуз» ҳуқуқбузар сифатида айбланаётган журналистнинг суд жараёни 29 октябрнинг биринчи ярмида Истанбул шаҳри Чоғлоëн (Çağlayan adliyasi) адлия биносида бўлиши режалангани ҳақидаги хабарни олган эди.

“Америка овози” радиосининг ўзбек хизматида 2002 йилдан буён жамоатчи мухбир бўлиб ишлаб келган Малик Мансур 2011 йилнинг февралида «ўзбек халқига туҳмат қилганлик»да айбланиб, устидан жиноят иши қўзғатилгани ортидан Ўзбекистонни тарк этиб, Германиядан сиёсий бошпана олишга мажбур бўлган эди.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
9 июн 2016
«Ҳуррият» газетаси ушбу янги ижтимоий тармоқнинг «бир қатор афзалликлари бор»лигини айта туриб, қовун тушириб қўйгандек. «Аввало, у «Tas-IX» тармоғида ...
7 сентябр 2020
Бизда бугундан совуқроқ кузак шамоли бошланди. Мен каби совуққа юпқа одамлар енги узун кўйлак кийиб олдик. Бир бошдан ҳосилларни ...
2 декабр 2017
1 декабрь куни Тошкент шаҳри судида одам савдосида айбланиб, 10 йилга қамалган 28 яшар Шерали Маҳмудов шикояти бўйича аппеляция ...
29 январ 2020
Бош вазир Абдулла Арипов 28 январь куни коронавирус хатари бўйича йиғилиш ўтказди. Ҳар бир идора ва ташкилотлар, шу жумладан, ...
Блоглар
30 апрел 2024
1990 йилнинг 30 апрелида мустақил Ўзбекистон тарихидаги илк демократик партия – «Эрк»нинг таъсис қурултойи бўлиб ...
21 апрел 2024
Картинани кеча уйимга олиб келдим. Бир кеча термилиб ётмоқчи эдим. Лекин имкон бўлмади. Доимгидек ҳаёт ...
6 апрел 2024
Бугунги кунда рус пропагандаси фақат рус телеканаллари орқали бериляпти деган одам қаттиқ янглишади, чунки пропаганда ...