Document UZ
31 январ 2018

МХХ раиси Рустам Иноятов ишдан кетди

31 январь куни МХХ раиси Рустам Расулович Иноятов ишдан бўшатилди. Бу ҳақда Ўзбекистон президентининг МХХ ва прокуратура ходимлари иштирокида ўтказган селектор йиғилишида маълум қилинди.

МХХ раиси лавозимига шу вақтгача Ўзбекистон Бош прокурори бўлган Ихтиёр Абдуллаев тайинланди. Бош прокурор лавозимини эса президентнинг давлат маслаҳатчиси сифатида ишлаб келган Отабек Муродов эгаллади.

23 йилдан бери МХХ раиси лавозимида ишлаб келаётган Рустам Иноятовнинг бўшатилиши Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг МХХни очиқ танқид қилгани ортидан юз берди.

1995 йилнинг 26 июнидан бери МХХ раиси лавозимини эгаллаб келаётган 74 ёшли Рустам Иноятовнинг мавқеи Каримов ўртадан кетиши билан заифлашгани ҳақида «Элтуз» 2016 йилда ëзган эди.

2016 йил 27 августигача, яъни Каримовнинг миясига қон қуюлгунига қадар Ўзбекистоннинг сўнгги 25 йили давомидаги мутлақ раҳбари Ислом Каримовгагина бўйсуниб келган МХХ идораси ва унинг раиси қўлида асосий бошқарув ричаги қолгани, «Элтуз» суҳбатлашган мулозимларга кўра, Мирзиëев ҳавотирига сабаб бўлган.

Ҳозирда ишдан олинган Рустам Иноятов нафақат КГБ/МХХ, балки мустақил Ўзбекистон ҳокимият тизимлари тарихида ўз курсисида энг узоқ ўтирган амалдор сифатида тарихда қолди.

«Элтуз» Рустам Иноятовнинг коррупция йўли билан қўлга киритган мол-мулклари ҳақида қатор мақолалар эълон қилган эди.

<iframe width=»560″ height=»315″ src=»https://www.youtube.com/embed/2wlrRXDWgSw» frameborder=»0″ allow=»autoplay; encrypted-media» allowfullscreen></iframe>

Eltuz.com

Тағин ўқинг
8 апрел 2023
Олти йилча олдин бир азиз дўстим Саудияга зарурият юзасидан бориб келди. Сафар тафсилотларини айтар экан «Саудияда яшайдиган ўзбек олим» ...
20 июл 2017
1 августда Ўзбекистонда Олий ўқув юртларига кириш учун имтиҳон ўтадиган жойларга бу йил видеокамералар ўрнатилади, абитуриентлардан бармоқ излари олинади. ...
13 декабр 2015
2015 йилнинг 13 декабрида, Жаслиқ турмаси маҳкуми, ҳуқуқ ҳимоячиси Аъзам Фармонов 37 ёшга тўлади. 2006 йилнинг апрелида уни ҳибсга ...
11 январ 2017
Дунëдаги энг иши юришган фотосуратчилардан бири 73 яшар Аттор Аббос Эронда дунëга келиб Парижда дунëга танилди. У ҳали саккиз ...
Блоглар
21 апрел 2024
Картинани кеча уйимга олиб келдим. Бир кеча термилиб ётмоқчи эдим. Лекин имкон бўлмади. Доимгидек ҳаёт ...
6 апрел 2024
Бугунги кунда рус пропагандаси фақат рус телеканаллари орқали бериляпти деган одам қаттиқ янглишади, чунки пропаганда ...
28 март 2024
Россия гумондорларини қийнагани ИШИД версиясини йўққа чиқармайди.  Бу ерда бир эски сийқа трюк ишлатилади. Спецслужбада бу ...