Кўзқараш
28 сентябр 2015

Манқуртлар кимлар?

Баъзида ўзаро баҳслашаётанлар орасида бир-бирини «манқурт (зомби)» ликда айблашлар учраб туради. Хўш, аслида манқуртлар кимлар? Мен ҳозир қўлдан келганча манқуртларнинг сифатлаб беришга ҳаракат қиламан, камчиликлари бўлса ўзларинг тўлдириб қўярсизлар.

Манқуртлар фикрлашдан маҳрум қилинган ҳолда тарбияланган одамлардир, умумлаштириб айтганда ҳайвонсифат жонзотлардир.

Манқуртларда на муқаддас туйғулар, на қадриятлар бўлмайди, умумлаштириб айтганда ҳис-туйғу, виждон, иймон ва бошқа инсонга хос туйғулар ёт темирсифат одамлардир.

Бундай тоифалар учун асосийси куч-қудратдир. Ўзи кучли деб ҳисоблаган инсоннинг барча буйруқларини сўзсиз бажаради, содиқ итдек ҳимоя қилади. Агар кимдир хожасини ёмон деб қўйса охирги нафасигача олишиб ўтади.

Манқуртлар учун бу дунёда энг азобли нарса фикрлашдир, агар сиз уларни фикрлашга мажбур қилсангиз дарди қўзғаб ўзини бошқара олмай қолади ва атрофдагиларни ҳақорат қилишга тушади.

Ҳақиқатни ўлгудек ёмон кўради, ҳақиқатни айтувчиларга қарши тиш-тирноғи билан курашиб ўтади.

Тарихдан маълумки кўплаб куч-қудрат эгалари, бойлик соҳиблари, ҳукмдорлар ўз ҳузурларида манқуртларни тарбиялаб келган ва ўз манфаатлари йўлида фойдаланиб келганлар. Қисқаси қаерда ёвузлик бор экан ўша ерда манқуртлар бордир.

Бошида айтиб ўтганимиздек, манқуртларда муқаддас туйғулар йўқ, фақат куч-қудратга бўйсунувчи одамлардир. Шу томонидан олиб қаралса ҳар қандай кучли одам ҳам кун келиб кучдан қолиши мумкин, бундайлар эса манқуртларга ёқмайди. Алалоқибат ёвузлар ўзлари тарбиялаган манқуртлар қўлида қурбон бўлади. Манқуртлар ўзларидан кучсизларни ёқтирмайдилар, бу ҳаёт қонуни.

Акмал Набиев,
www.eltuz.com

Тағин ўқинг
10 феврал 2020
Маданий мерос объектлари рўйхатига киритилган Тошкент давлат юридик университети биносининг меҳмонхонага айланиш эҳтимоли тарихчи ва меъморлар ташвишига сабаб бўлди. ...
30 апрел 2023
1990 йилнинг 30 апрелида мустақил Ўзбекистон тарихидаги илк демократик партия – «Эрк»нинг таъсис қурултойи бўлиб ўтди. Бундан олдин ўша ...
24 июн 2022
Қашқадарё вилояти Ғузор туманида 2 нафар бола номаълум касаллик сабаб вафот этди. “Халқ сўзи” газетаси журналисти Фазлиддин Абиловнинг “Элтуз”га ...
1 феврал 2023
Тошкентнинг Янгихаёт туманида бедарак йўқолган 12 ёшли қиз уйидан 20 метр узоқликда ўлик ҳолда топилди. Бу ҳақда UzNews.uz'га вазиятдан ...
Блоглар
21 апрел 2024
Картинани кеча уйимга олиб келдим. Бир кеча термилиб ётмоқчи эдим. Лекин имкон бўлмади. Доимгидек ҳаёт ...
6 апрел 2024
Бугунги кунда рус пропагандаси фақат рус телеканаллари орқали бериляпти деган одам қаттиқ янглишади, чунки пропаганда ...
28 март 2024
Россия гумондорларини қийнагани ИШИД версиясини йўққа чиқармайди.  Бу ерда бир эски сийқа трюк ишлатилади. Спецслужбада бу ...