Кўзқараш
2 октябр 2015

«Бош вазир келармуш»

Кеча шармандали бир воқеанинг гувоҳи булдим. Ёзёвон йўлидаги Шаҳартепа қишлоғига бир иш билан бордим. Йўлнинг икки четини 100 дан ортиқ эркаклар (!) супуришябди. Кейин пахтазор дала бошланган жойда 400 дан ортиқ эркагу-хотин пахта даласида уймалашиб ётишибди.

Деярли барчасининг қўлида ПВА клей, чаноқларга бири клей суртябди, иккинчиси тайёр пахтани чаноққа ёпиштирябди. Кейин бошқа даладан пахтани чаноғи билан териб келишди ва ғўза тупига ип билан боғлай бошлашди. Ҳатто 20-30 туп қийғос очилиб турган ғўза тупларини кўчириб келиб дала бошига “экишди” ҳам. “Нега?” деган саволимга «Бош вазир келармуш» деган жавоб олдим.

Вилоят ҳокими Шуҳрат Ғаниев бу афёрада шахсан ўзи бош-қош бўлиб турибди. Одамлар бундай сохтагарчиликларга тўлиқ кўникиб бўлишибди, жиддий тарзда пахтани шипиллаб клейлаб ташлашябди.

Мирза Анвар Хамидов,
Eltuz.com

Тағин ўқинг
7 январ 2020
Марказий Осиë археологияси ва меъморий реставрацияси асосчиси Михаил Массон туғилганига 2017 йилнинг декабрида 120 йил тўлди. Бироқ Археолог изланишлар ...
3 июл 2020
Ҳафта айланиб яна сизлар билан юзлашганимдан мамнунман. Суҳбати чор – анда мазза бор, дейишади. Сизлар эса юз мингларсиз. Шунча ...
14 март 2020
Рассом Кирпи
18 сентябр 2023
Элтузга Наманган вилояти Чортоқ туман ички ишлар бўлими матбуот котиби Ҳасанбой Ахмедовнинг 21 август куни тунда шифокорларни уриб дўппослагани, ...
Блоглар
21 апрел 2024
Картинани кеча уйимга олиб келдим. Бир кеча термилиб ётмоқчи эдим. Лекин имкон бўлмади. Доимгидек ҳаёт ...
6 апрел 2024
Бугунги кунда рус пропагандаси фақат рус телеканаллари орқали бериляпти деган одам қаттиқ янглишади, чунки пропаганда ...
28 март 2024
Россия гумондорларини қийнагани ИШИД версиясини йўққа чиқармайди.  Бу ерда бир эски сийқа трюк ишлатилади. Спецслужбада бу ...