Асосий мавзулар
25 декабр 2017

Ана сайлов, мана сайлов

24 декабрь – якшанба куни Тошкент шаҳар халқ депутатлари туман кенгашларига бўлиб ўтган сайлов халқнинг бундай тадбирга умуман ишончи йўқолганини кўрсатмоқда.

«Элтуз»нинг Тошкент шаҳридаги сайлов участкаларидан бирида ишлаган манбасининг айтишича, сайловда мазкур сайлов участкасида рўйхатга олинган минглаб сайловчиларнинг бор-йўғи 150-200 нафари қатнашган.

«Бу кечки соат олтигача бўлган кўрсаткич. Негадир бу йил жуда суст ўтяпти сайлов. Энди кўрсаткич қилиш учун сайлов участкаси комиссияси аъзолари уйма-уй юришга чиқиб кетишди», деди манба.

Аҳолининг сайловга ишончни йўқотгани президент Шавкат Мирзиёевнинг жорий йилда сиёсий партиялар вакиллари билан учрашувда уларнинг ура-урачилигию қарсакбозлигини танқид қилгани ортидан кузатилмоқда.

Бундан ташқари, куни-кеча парламентга қилган мурожаатига ҳам президент депутатларни ҳеч бўлмаса «вовуллаб қўйиш»га даъват этган эди.

Айтиш мумкинки, давлат раҳбарининг шунча чақириқларига қарамай, қўғирчоқ партиялар сифатида кўриладиган сиёсий кучлар бу сафар ҳам аввалгидек аморф ҳолатдан чиқа олмади.

ЎзЛиДеПнинг сайёҳлик автобусларига ғата-ғат қилиб бир-ярим тарғибот қилганини айтмаса, ҳаммаси «эски ҳаммом, эски тос» қабилида бўлди.

«Эртага сайлов натижалари эълон қилинганида қандай рақамлар кўрсатилиши билмайман. Аммо сайловчиларнинг бу йилгидек сусткашлиги илгари кузатилмаган эди. Одамлар мажбур бўлганиданми, гап тегишидан қўрққаниданми, чиқар эди», деди «Элтуз» манбаси.

Унинг айтишича, бу йил сайловга ўз номзодини қўйганлар имкон қадар қизғин тарғибот-ташвиқот ўтказишга ҳаракат қилган. Шунга қарамай, сайловдаги фаоллик даражаси кўрсатиб турибдики, аҳоли бу тарғиботларга қизиқиш билдирмаган.

Элтуз

Тағин ўқинг
9 сентябр 2019
Ўзбекистоннинг энг машҳур меҳмонхонаси анча арзон нархда сотувга қўйилганига бир неча ой бўлганига қарамай, шу пайтгача унинг харидори топилаётгани ...
7 феврал 2020
Мана, яна ҳафта айланиб, сиз билан юзма-юз кўришиб турганимдан мамнунман. Жадвалга риоя қилиш ва интизом яхши нарса.  Бир катта ...
3 май 2021
Маданият вазирлиги Маданий мерос департаменти матбуот хизмати “Элтуз”нинг телеграм канали ва Facebook ижтимоий тармоғида жорий йил 24 апрель куни ...
25 январ 2018
Ҳали Ўзбекистон аҳли қалбида Оқтўбада ҳалок бўлган 52 нафар юртдошимизнинг мотами оғриғи сусаймай туриб, марҳумлар шаънини ҳақорат қилган Фарғона ...
Блоглар
21 апрел 2024
Картинани кеча уйимга олиб келдим. Бир кеча термилиб ётмоқчи эдим. Лекин имкон бўлмади. Доимгидек ҳаёт ...
6 апрел 2024
Бугунги кунда рус пропагандаси фақат рус телеканаллари орқали бериляпти деган одам қаттиқ янглишади, чунки пропаганда ...
28 март 2024
Россия гумондорларини қийнагани ИШИД версиясини йўққа чиқармайди.  Бу ерда бир эски сийқа трюк ишлатилади. Спецслужбада бу ...