Cатира
21 ноябр 2016

«Эр керакми, ер керак?»

rasm2012Рассом Туз ўзининг навбатдаги карикатурасида Шавкат Мирзиёевга ёрдам сўраб мурожаат қилаётган ўзбек ёшлари зеҳниятига назар ташлайди.

Бош вазир виртуал қабулхонасига ойлигини оширишини сўраб мурожаат қилган тошкентлик Иброхимов Шоҳжаҳон бунинг сабабини «Кота бўлиб қолгани» яқинда, декабрда «тойи» бўлаётгани билан изоҳлайди, шунингдек, Малайзияга асал ойи учун билет совға қилишини сўрайди.

«Ахир биз мустақиллик фарзандларимизаю» дея изоҳлайди у.

rasm2013Шаҳрисабзлик Зуҳрохон исмли 28 ёшли аёл эса, унга «келишган, чиройли, ўқимишли, оиласига меҳрибон, соғлом, молиявий томонлама ҳамма нарсаси бор» эр кераклигини айтиб Виртуал қабулхонага мурожаат қилган.

У бўлғуси турмуш йўлдошини Бош вазир Шавкат Мирзиёевнинг шогирдлари орасидан излаётганини яширмайди.

Бунинг сабабини  у чевар, «замон талабларига мос кийимлар тикади», пазанда, «ўзига яраша иффати, гўзаллиги ҳам бор, қадди қомати келишган, табиатан меҳрибон, жиддий қиз» экани билан изоҳлайди

Рассом Туз
Eltuz.com

Тағин ўқинг
26 июл 2016
Мустақиллик декларацияси ҳақида қарийб 25 йилдан бери бир гап ёзишдан худди моховдан қўрққандек ҳадиксираб келаётган ўзбек матбуоти, аниқроғи, «Ҳуррият» ...
30 март 2016
30 март куни Чилонзор, 23-мавзе участка нозири, суд ижрочилари ва 10 га яқин, ўзини таништирмаган фуқаро кийимидагилар журналист 47 ...
1 феврал 2021
Давлат хавфсизлик хизматининг 7-бўлинмаси собиқ тезкор ходими Шерзод Ҳаитов декабрь ойининг биринчи ярмида ДХХ ходимлари томонидан ҳибсга олинди. Бу ...
19 март 2021
Рассом Элсевар
Блоглар
21 апрел 2024
Картинани кеча уйимга олиб келдим. Бир кеча термилиб ётмоқчи эдим. Лекин имкон бўлмади. Доимгидек ҳаёт ...
6 апрел 2024
Бугунги кунда рус пропагандаси фақат рус телеканаллари орқали бериляпти деган одам қаттиқ янглишади, чунки пропаганда ...
28 март 2024
Россия гумондорларини қийнагани ИШИД версиясини йўққа чиқармайди.  Бу ерда бир эски сийқа трюк ишлатилади. Спецслужбада бу ...