Cатира
29 апрел 2017

Жабборов Каримовни ясайдиган бўлди

Ислом Каримовга ёдгорлик танловида ўзбекистонлик ҳайкалтарош Илҳом Жаборов ғолиб чиқди.

Танловда турли мамлакатлардан жами 58 ҳайкалтарош қатнашиб, 68 ёдгорлик лойиҳасини тақдим этилган бўлса ҳам, Элтуз гаплашган тошкентлик мунаққидга кўра, конкурсдан анча олдин ўтган йилнинг октябр ойидаëқ Каримов ҳайкалини Илҳом Жабборов ясашига келишилган.

Мунаққид Акмал Ризаевга айтишича, конкурс хўжакўрсинга бўлган ва атайлаб заиф ҳайкалтарошлар қатнаштирилган.

Амир Темур ҳайкалини ясаган таниқли ҳайкалтарош Каримов билан ҳайкалтарошлик борасида баҳсга киришгани учун диктатор ғазабига дучор бўлганди.

Унинг устидан жиноий иш очилиб, мол мулки мусодара қилинган, ҳайкалтарош кейинги 6 йил мобайнида тоғларга чиқиб кетиб, бол етиштириб кун кўриб юрган.

Ислом Каримов ўлимидан сўнг Жабборов яна ижодга қайтди.

У билан олдиндан таниш бўлган янги президент Мирзиёевнинг сийловига нойил бўлди.

Давр айланиб, Жабборов Каримовнинг Ўзбекистонда ўрнатиладиган 3 та ҳайкали ва Москвадаги бюстини ясайдиган бўлди.

Бир вақтлар ҳайкалтарошни хонавайрон қилган президент диктаторни у қай алфозда ясамоқчи?

Жабборов яратган эскизда шалвираган костюм шим кийиб лапанглаб юрган чўтир юзли калласи катта пакана одам тасвирланган.

Шоир ва рассом ўз асарларида шахсий ҳиссиëтини акс эттиришига ишонган Рассом Туз ҳажвияси ажойиб ҳайкалтарош оқмўйлов Жабборовга бағишланади.

Рассом Туз
Eltuz.com

Тағин ўқинг
26 сентябр 2016
«Кун.ўз» сайти банклардан ҳатто ташкилотлар ҳам маош учун нақд пул олишда муаммоларга дуч келаётганини ёзди. Ўзбек матбуотидаги бу каби ...
22 апрел 2019
Қадимги туркий тилнинг иккита асосий алифбоси бор — Ўрхун-Енисей (кўктурк, руник) ёзуви ҳамда уйғур алифбоси. Бизгача етиб келган матнларнинг ...
28 декабр 2020
Улуғбек Мирзамуҳаммедов Ўзбекистоннинг элчихона ва консулликларига раҳбар тайинлаш ишларига муттасил равишда аралашиб келган.
2 декабр 2017
1 декабрь куни Тошкент шаҳри судида одам савдосида айбланиб, 10 йилга қамалган 28 яшар Шерали Маҳмудов шикояти бўйича аппеляция ...
Блоглар
21 апрел 2024
Картинани кеча уйимга олиб келдим. Бир кеча термилиб ётмоқчи эдим. Лекин имкон бўлмади. Доимгидек ҳаёт ...
6 апрел 2024
Бугунги кунда рус пропагандаси фақат рус телеканаллари орқали бериляпти деган одам қаттиқ янглишади, чунки пропаганда ...
28 март 2024
Россия гумондорларини қийнагани ИШИД версиясини йўққа чиқармайди.  Бу ерда бир эски сийқа трюк ишлатилади. Спецслужбада бу ...