Cатира
22 январ 2018

41 ўзбек тўнглаб қолган автобусдан қутқарилди

52 кишининг ҳаëтига нуқта қўйган автобусдаги ëнғиндан 4 кун ўтиб ўзбекистонлик муҳожирлар яна қозоқ даштларида муаммога дуч келди. 41 ўзбекистонлик Қозоғистонда музлаб қолган автобусдан қутқарилди. Тенгриньюс хабар агентлигига кўра¸ 22 январга ўтар кечаси Петропавловск – Сариоғоч йўналишида кетаётган ва ичида Ўзбекистоннинг 41 ватандоши бўлган автобус ëнилғи тизими музлагани оқибатида йўлда тўхтаб қолган.

Хабарда айтилишича¸ кулфатда қолган ўзбек йўловчилар полиция ва қутқарув хизмати тарафидан қутқарилган.

Ўзбекистондаги ночор ҳаëт ва ишсизлик боис йўлга чиқиб совуқда қолган 41 нафар ўзбек Бўзайғир қишлоғидаги мактабга жойлаштирилган.

Қозоқ даштларида ўзбеклар тушган автобуслар билан боғлиқ нохуш воқеалар учраб туради. Улардан энг даҳшатлиси 18 январь куни Оқтўба вилоятида рўй берган эди. Автобус ичидаги ëнғинда 52 ўзбекистонлик куйиб кулга айланганди.

Автобусда ëниб ўлганлар воқеасидан ҳулоса чиқармаган ватандошларнинг яна эски автобуслар билан Россияга кетишини рассом КИРПИ бизга йўллаган карикатурасида тасвирлади. Кирпи чизган расмдаги йигит ота-онасининг қаршилигига қарамай, “Барибир Россияга кетаман, бу қашшоқликда яшаганимдан кўра автобусда ëниб кетганим афзал”, деб бақирмоқда.

Рассом Кирпи
Eltuz.com

Тағин ўқинг
6 сентябр 2018
Ёш аёл билан интим видеоси интернетда тарқалган 61 яшар хоразмлик мулла Абдуҳамид Отажонов урганчлик тўрт нафар милиция ходими уйига ...
11 феврал 2016
Ўзбекистонда деярли барча автобусларда ҳайдовчилари иш вақтида бемалол чекадилар ва бунга ҳеч қандай чора кўрилмайди. Рассом Элсевар Eltuz.com
27 январ 2020
Ўзбекистон молия вазири Жамшид Қўчқоров миллий иқтисодиётда хуфёна иқтисодиёт ҳажми, турли ҳисоб-китобларга кўра, 45 фоизни ташкил этишини билдирди.      “Аслида ...
Блоглар
21 апрел 2024
Картинани кеча уйимга олиб келдим. Бир кеча термилиб ётмоқчи эдим. Лекин имкон бўлмади. Доимгидек ҳаёт ...
6 апрел 2024
Бугунги кунда рус пропагандаси фақат рус телеканаллари орқали бериляпти деган одам қаттиқ янглишади, чунки пропаганда ...
28 март 2024
Россия гумондорларини қийнагани ИШИД версиясини йўққа чиқармайди.  Бу ерда бир эски сийқа трюк ишлатилади. Спецслужбада бу ...