Cатира
14 сентябр 2018

Вазир ўқувчиларнинг сазойи қилинганини қоралади

«Ўзбекистон 24» каналининг кийиниш маданияти «танқид қилинган» 12 сентябр кунги «Халқаро Пресс клуб» кўрсатувида ТВ журналистларининг ўзлари этика қоидаларини қўпол бузишди.

Шу куни ТВ журналистлари Тошкент шаҳрининг 110 ва 50- мактаблари ҳудудидаги «мактаб формаси» киймаган ўқувчи ва ўқитувчиларни уларнинг ва ота-оналарнинг изнисиз ТВ орқали очиқ кўрсатиб сазойи қилишди.

Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов муҳим муаммоларни унутиб, тинимсиз ўқувчилар формаси ҳақида ёзаётган, касб этикасини унутган журналистларни ўз «Facebook» саҳифасида қоралаб чиқди.

«Этикага кўра, агар телевидение орқали шахс розилигисиз бирор киши салбий образда намойиш этилса, уларни кимдир таниб қолмаслиги учун юзларини ёпиш керак бўлади. Тараққийлашган жамиятда шахсни оммавий таҳқирлашга йўл қўйиб бўлмайди, айниқса, болаларни», дея ёзди Шерзод Шерматов.

Ўз ҳамкасбларининг ҳаракатини «Турон-24» нашри журналистлари ҳам қоралашди. Мақолага кўра, кўрсатувда «калта юбка кийган, соч ўстирган, юзларини бўяган ўқувчилар билан бирга устоз-мураббийлар»нинг кийинишлари қораланган.

«Лекин бирортасининг юзлари ёпилмаган ёки танимас даражада беркитилмаган. ТВ журналистлари шу тариқа ўз касбини суиистеъмол қилган ҳолда инсон ҳуқуқларини поймол қилган».

Шунга ўхшаш ҳолат жорий йилнинг 1 апрелида эфирга узатилган, ёшларнинг истироҳат боғларида қўл ушлашиб юргани, ўпишгани қораланган «Яширин камера» кўрсатуви жамоатчилик норозилигига сабаб бўлган эди.

Кўрсатувда унинг бошловчиси 22 яшар Бадриддин Ҳусниддинов ёшлар олдига камера билан қўққисдан бориб сўроққа тутади.

3 апрель куни Ўзбекистон Адлия вазирлиги бу кўрсатувни узатган «Mенинг юртим» телеканалини халқаро ва маҳаллий қонунчилик меъёрларини бузганлиги ҳақида расмий огоҳлантириш берган эди.

Рассом Туз
Eltuz.com

Тағин ўқинг
11 июл 2017
Президент Мирзиёевнинг мактабларни 11 йиллик тизимга қайтариш, бунинг учун коллежларни ёпиш таклифи Ўзбекистондаги кўпчилик томонидан олқишланмоқда. 18 июн куни ...
31 декабр 2022
2018 йилнинг 28 июнида Хитойнинг Шиндау шаҳрида бўлиб ўтган Шанхай Халқаро Ташкилоти саммитида мамлакатимиз раҳбари ташаббуси билан “Ипак йўли” ...
4 июл 2019
Фуқаролик ишлари бўйича Шовот туманлараро суди 3 июль куни ака- ука журналист Бобожоновлар даъвоси юзасидан Урганч тумани ҳокимлиги ҳамда ...
3 феврал 2022
Швециядан қочқинлик мақомини олган ўзбек фаоли Муҳиддин Қурбонов 2 февраль куни  саратон касаллигидан вафот этди. Бу ҳақда Элтузга хабар ...
Блоглар
21 апрел 2024
Картинани кеча уйимга олиб келдим. Бир кеча термилиб ётмоқчи эдим. Лекин имкон бўлмади. Доимгидек ҳаёт ...
6 апрел 2024
Бугунги кунда рус пропагандаси фақат рус телеканаллари орқали бериляпти деган одам қаттиқ янглишади, чунки пропаганда ...
28 март 2024
Россия гумондорларини қийнагани ИШИД версиясини йўққа чиқармайди.  Бу ерда бир эски сийқа трюк ишлатилади. Спецслужбада бу ...