Асосий мавзулар
20 март 2019

20 март – ”Лола инқилоби” ёки Қирғизистондаги илк давлат тўнтариши

2005 йилнинг 20 март куни Қирғизистонда давлат тўнтариши юз берди. Парламент сайловидан норози бўлган мухолифатчилар дастлаб ўзбеклар зич яшайдиган Жалолобод вилоятида ҳокимликни, шаҳар ички ишлар бўлими биносини, вилоят маъмурий биноларини ва аэропортни эгаллашди.

Қирғизистондаги “рангли инқилоблар” сериясидаги халқ ғалаёнлари тарзида юзага келган илк сиёсий бўҳронга 2005 йил февраль-март ойларида ўтган навбатдаги парламент сайловидаги сохтакорликлар сабаб бўлган.

Ҳокимиятдан норози халқ парламент ва ҳукумат биноларига ҳужум қилган, натижада республика президенти Асқар Акаев ҳокимиятдан ағдарилиб, унинг курсисини Қурманбек Бақиев эгаллаган.

Президент Акаев ўша пайтда сиёсий ғалаёнга қарши ўқ отилишига рухсат бермагани, ҳокимиятдан кетишни афзал кўргани айтилади. Бироқ маълумотларда 4 шахснинг ҳалок бўлгани, ички ишлар ходимларидан эса 15 кишининг яралангани келтирилади.

Асқар Акаев Россиядан вақтинчалик бошпана сўрашга мажбур бўлди ва ҳамон ўша юртда умргузаронлик қилмоқда.

Орадан беш йил ўтиб, унинг ўрнини эгаллаган Қурманбек Бақиев қисмати ҳам айни шундай якун топди. 2010 йил апрель инқилоби унинг режимини ағдарди. Бақиев мамлакатни ташлаб қочишга ва Беларусдан бошпана олишга мажбур бўлди.

Вақтли ҳукумат президентликка Роза Ўтунбоевани тайинлади, мамлакат жанубида яшаётган ўзбекларга қарши энг қонли хунрезликлар тепасида ўша пайтдаги давлат тўнтаришидан манфаатдор кучлар тургани айтилади.

2011 йилги сайловда эса қирғиз ҳукумати тепасига Алмазбек Атамбоев келди.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
29 май 2020
Жаҳоннинг шодлиги йиғилса бутун, Дўстлар дийдоридан бўлолмас устун. Улуғ демократ шоир Рудакийнинг бу мисрлари кимгадир сийқа туюлар, аммо зинҳор ...
6 ноябр 2019
Яқинда “Шарқ зиёкори” китоб дўконидан улуғ рус ёзувчиси Лев Толстойнинг “Жахон бестселлерлари” ( аслида “жаҳон” бўлиши керак) туркуми остида ...
14 апрел 2018
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 13 апрель куни Сирдарё вилояти Сайҳунобод туманида ўтказган видеоселектор йиғилишида кўча супуришга чиқарилгани ортидан «Камаз» ...
22 декабр 2017
Марҳум президентнинг жияни Жамшид Каримов ҳақида тасвирлар олаётган журналист Улуғбек Ашур 22 декабрь куни фильм трейлерини тақдим этди. У ...
Блоглар
21 апрел 2024
Картинани кеча уйимга олиб келдим. Бир кеча термилиб ётмоқчи эдим. Лекин имкон бўлмади. Доимгидек ҳаёт ...
6 апрел 2024
Бугунги кунда рус пропагандаси фақат рус телеканаллари орқали бериляпти деган одам қаттиқ янглишади, чунки пропаганда ...
28 март 2024
Россия гумондорларини қийнагани ИШИД версиясини йўққа чиқармайди.  Бу ерда бир эски сийқа трюк ишлатилади. Спецслужбада бу ...