Асосий мавзулар
18 апрел 2020

Ўзбек киночилари ўз раҳбарини коронавирусдан фойдаланганликда айблашди

«Элтуз» таҳририятга жорий йилнинг 14 апрель куни бош вазир Абдулла Арипов номига юборилган жамоавий мурожаат нусхаси келиб тушди.

109 нафар ўзбек кино арбоби имзолаган бу ҳужжатда 2019 йил сентябрида «Ўзбеккино»га раҳбар этиб тайинланган Фирдавс Абдухолиқов ўзининг волюнтаристик ҳаракатлари билан ўзбек кинематографиясини бутунлай ботқоққа ботираëтганидан шикоят қилинади.

Мактубда Фирдавс Абдухолиқов коронавирус пандемиясини баҳона қилиб одамларни ишдан бўшатаëтгани ва агентлик мулки бўлган киноларни ўз тасарруфидаги телеканналарга текин улашаëтганидан хавотир билдирилади.

16 апрель куни «Дарё» ва «Ҳюман.ўз» сайтларидан сирли тарзда ўчиб қолган бу мурожаат 17 апрель куни яна шу сайтларда қайта тикланди. Камига «Кун.ўз»да ҳам чиқибди.

18 апрелга келиб, «Элтуз»нинг «Ўзбеккинода»ги манбасига кўра, киночилар икки лагерга ажралишган, шикоятга имзо чеккан айрим шахслар эса ўз имзоларини қайтиб олишганини билдиришмоқда.

Киночилар шикояти билан танишган фаол Фарҳод Акбаров “Киночиларнинг бошлиғи ёмон бўлса, яхши киночилар қани?” дея савол қўяди.

“Киночиларнинг ўзи ёмон бўлса, яхши бошлиқ қани?

Ҳар иккиси яхши бўлса, яхши кино қани !?

Ҳар иккиси ёмон бўлса, булар нега ва нимани талашмоқда?

Бюджетдан ажратилган миллиардлаб пулларни нимага сарфлашмоқда?

Нега деҳқон фойда-зарарни гарданига олиб яшаши керак?

Киночи деҳқоннинг пулига санъаткор бўлиб, нега халқни дидсизликда айблаши керак?

Нима учун уларни хусусийлаштириш ҳақида ҳеч ким ўйлаб кўрмайди?

Санъатнинг барча жанр ва йўналишлари хусусийлаштирилсагина ҳақиқий иқтидорларга эҳтиёж туғилади, ҳақиқий санъат асари дунёга келади.

Амалдорнинг боласи амалдор бўлиши мумкин, аммо амалига лойиқ бўла олмайди.

Шунингдек, санъаткорнинг фарзандлари ҳам ота-онаси каби юксак санъаткор бўлиши мумкин эмас.

Яъни кўлмак куни келиб денгизга, уммонга айланиши мумкин, аммо уммон ўзидан каттароқ яна бир сув ҳавзасига айланиши мушкулдир”.

«Элтуз» ўз ўқувчилари диққатига ўзбек киночилари бош вазирга йўллаган мактубни тўлалигича тақдим қилади. Ўзингиз ўқиб хулоса чиқаринг.

Илова: Бош вазирга мурожаатнинг ПДФ матни.

eltuz.com

Тағин ўқинг
18 сентябр 2017
Хоразм вилоятида оммавий пахта терими 10 сентябрдан бошлаб юборилган. Вилоятдаги “Нажот” Инсон ҳуқуқлари ташкилоти тарқатган хабарга кўра, пахта теримига ...
17 март 2020
Ўзбекистонга коронавирус пандемияси кириб келгани боис жорий йилнинг 16 мартидан карантин эълон қилиниши билан мамлакат бӯйлаб нарх-наво ошиши кузатилди. ...
5 март 2020
Самарқанд тумани ички ишлар бўлими собиқ терговчиси, милиция катта лейтенанти 34 яшар Шокир Ашуров ДХХ ходимлари унга қарши туҳмат уюштириб, ...
31 май 2018
31 май куни ижтимоий тармоқларда тарқалган 3D пиёдалар йўлакчаси сурати Наманган кўчаларида олингани айтилади. Ўзбекистонда шусиз ҳам тузукроқ асфальт ...
Блоглар
22 ноябр 2024
Қудратлар айрилган тузум, яъни демократия автократиядан яхшидир. Бу гапни айтавериб тилим қаварди. Демократик жамият бўлган ...
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...