Cатира
1 июн 2020

Космосда Илон Маск кемаси учаëтган бир пайтда…

Илон Маск хусусий ракетаси кўкка учди. Илмнинг чўпчакни енгиши бу!!!

Ўзбекистон президенти «дафтарим сувга оқди», дея алжираган каллаварам хотинга фалсафа доктори дипломи «падарка» қиладиган банан давлатидан туриб қаралса, бу парвоз яна юксак кўринади.

Бир пайтлар илк инсоннинг кўкка учиши тайëрланган шаҳарнинг махфий коди Т-1 эди. Расшифровкаси Тошкент-1.

Ҳозир бу шаҳар кинначи, ўғри, фирибгар ва ноғорачилар билан тўла.

Президент эса кинодаги жинни подшоҳ каби ҳар бир одам ноғора (бирорта мусиқа асбоби) чалиши зарур, деб тайинлабди.

Мамлакатнинг ярми чалиб, ярми ўйинга тушса керак.

Ўғриларнинг қайнотаси бошқарган «истон»лар «учмасликка» маҳкум. Худди қаноти бўла туриб, учолмайдиган товуқ мисоли.

Дунë илм маркази, 2 миллион ўзбек грин кард ўйнаб, сурмоқчи бўлган ҳақиқий жозибадор мамлакат Америка Қўшма Штатларидаги парвозга алëр айтайлик.

Даглас Херли ва Роберт Бенкен тоғалар ой бориб омон келсин.

Дарвоқе, Даглас Херли 53 ëшда экан.

53 яшар одам Ўзбекистонда ëшини яшаб, ошини ошаб, бир оëғи гўрда ҳисобланади. Тўйтепага ҳам бориб келиши мушкул иш.

1961 йил Юрий Гагарин кўкка учганида қозоқ шоири, улуғ бовурим Ўлжас Сулаймонов 12 апрель куни бир кечада “Инсонга сажда қил замин” деган поэмани ëзган ва бу поэма дарҳол чоп қилиниб, учоқдан ерга сочилган эди.

Ўзбек шоираси Зулфия Гагарин билан мулоқотларидан кейин «Йўлчи юрак» достонини ëзганди.

Тошкент марказида 1970 йилда ҳайкалтарош Постников яратган Гагарин монументи ўрнатилди. Ўтган асрнинг 70-йилларида Самарқандда ҳам Гагаринга ҳайкал тикилди.

Ўзбекистон мустақил бўлган илк кунларда Тошкентдаги марказқўм биноси олдида қад кўтарган Гагарин ҳайкали Чилонзор савдо марказига олиб бориб ўрнатилди.

Ҳайкал ортидаги 28 метрлик стелланинг ярмини қирқиб ташлашди. Самарқанддаги Гагарин ҳайкали эса 2008 йил бузиб ташланди.

Энди бу мамлакат парвоз ҳақида ўйламас ва чуқур таназзулга маҳкум эди.

Одамлар мияси илм билан эмас, чўпчак билан тўлдирила бошлади.

Улар темирдан катта қозон ясаб, ичида гуруч пишириб, таламон қилиб еб «зўрмиз», деб кўкрагига урадиган биомассага айлантирилди.

Лекин ер юмалоқ. Бу тарафида қоронғу бўлса, у тарафи ëруғ.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
15 март 2022
Ўзбек суҳандони орқа планидаги суратда россиялик мард аёл Марина Овсянникова. Рассом Туз
11 январ 2016
“Ҳуқуқ” нашрининг ёзишича, беш фарзанднинг онаси Холида Зарипова, Шарифжон Бурхонов шахс билан шаръий никоҳ асосида яшаб келган. У олтинчи ...
26 апрел 2018
Андижон шаҳридаги 18-умумтаълим мактабининг 9-синф ўқувчиси 22 апрель куни ўсмирлар ўртасидаги ўзаро жанжалда пичоқбозлик қурбони бўлди. Мактаб жойлашган маҳалла ...
19 декабр 2022
(Nullum crimen, nulla poena sine lege) Давлатнинг куч ишлатар тизимлари қаршисида шахснинг қадр қадр-қимматини муҳофаза қилишнинг энг муҳим воситаси ...
Блоглар
21 апрел 2024
Картинани кеча уйимга олиб келдим. Бир кеча термилиб ётмоқчи эдим. Лекин имкон бўлмади. Доимгидек ҳаёт ...
6 апрел 2024
Бугунги кунда рус пропагандаси фақат рус телеканаллари орқали бериляпти деган одам қаттиқ янглишади, чунки пропаганда ...
28 март 2024
Россия гумондорларини қийнагани ИШИД версиясини йўққа чиқармайди.  Бу ерда бир эски сийқа трюк ишлатилади. Спецслужбада бу ...