Махатма Ганди: Биз бу Замингга нима учун келганимизни унутдик!
Кейинги кунларда Элтуз томонидан қўйилган ҳар бир материалга, ўзини дин ҳимоячиси дея ҳисобловчилар номидан ҳақоратли коментлар қўйилиши авж олган. Улар Туркияда хотини ва икки қизини ўлдириб, ўликларини нимталаб музхонада сақлаган қотилни оқлашади.
Шаръий никоҳ ниқоби остида ўнлаб вояга етмаган қизларнинг номусини бузган Рамзанни ҳимоя қилишади. Педофил жиноятчини оқлаш учун уларда диний аргументлар ҳамиша етарли, яъни «пайғамбаримиз ҳам 9 ёшлик қизга уйланган», «Сулаймон подшонинг ҳам юзлаб канизаклари бўлган» ва ҳоказо.
Бугун жума, агар рассом Туз ва унинг иниси Матчон Суқулиш таътилга чиқмаганида эди, бу ҳақда албатта бир аччиқ маъруза қилган бўларди. Биз эса бугунги ваъз ўрнида машҳур файласуф Махатма Гандининг қуйидаги сатрларини ўқиш билан чегараланамиз.
“Тангрининг дини йўқ… Тағин Яратганнинг қонунлари, беш устуни ва қандай рангли кийимни кийиш киймаслик жоизлиги ҳақидаги қоидалари ҳам йўқ. Нажоткор олдида олма еймизми, сут ва гўштни турли ўчоқларда пиширамизми ёки Рамазонда кундузи овқатланамизми, унга барибир. У сиздан намоз ўқиш, суннат ёки дунё азоб-уқубатларга асосланганига ишонишингизни талаб ҳам қилмайди. У бизнинг икки ҳафталик рўзамиз, озиб тўзиган турқимиз ва ўликларга қайғу белгиси сифатида юрагимизни яралашимизга ҳам муҳтож эмас. Буларнинг барчасини одамларнинг ўзи ўйлаб топган:
Улар ўз худоларини лойдан ясадилар, санамларини чиздилар ва мармар тошларига ўйдилар. Асрлар оша улар дин йўлида урушлар олиб боришди, малласоч аёлларни ва ўзгача фикрда бўлганларни йўқ қилишди. Юзлаб китоблар ёзилди, минглаб қоидалар ва чекловлар ишлаб чиқилди.
Улар протестант қавмидан бўлган, “Микве” таҳоратини олмайдиган, ўликлар учун ибодат қилмайдиган ва литургияни тан олмайдиган ҳар бир кишини қораладилар.
Ва 2000 йил ичида ҳеч нарса ўзгармади. Биз тилларни ўргандик, телефондан фойдаландик, ақлли чўпстиклар ишлаб чиқдик, лекин биз Исо, Кришна, Муҳаммад ва Буддадан фарқли, одам ўлдиришда, талон-тарож қилишда, ёлғон гапиришда ва бир-биримиздан нафратланишда давом этмоқдамиз.
Биз кўчаларда ва метро вагонларида жанжал чиқарамиз. Бизнинг юзлаб душманларимиз ва яна шунча дўстларимиз бор. Биз овозимизни ўзгартирамиз, бекинмачоқ ўйнаймиз. Ниқоблар киямиз. Турқи тароватимизни ўзгартириб оламиз. Биз ҳатто нима учун яшаётганимиз, нима учун еб-ичиб, нафас олаётганимизни ҳам унутиб қўйдик. Биз бу Заминга фақат битта вазифа – бахт топиш учун келганимизни ҳам ҳатто англамаймиз!
Бу хинд файласуфи ва сиёсатчиси Маҳатма Ганди фикрлари эди. Каналимизга обуна бўлинг видеоларимизга лайк қолдиринг.