Асосий мавзулар
17 январ 2017

39 кишини ўлдирганликда гумон қилинган Машарипов ушланди

17 январга ўтар кечаси Машарипов билан бирга қирғиз миллатига мансуб бир эркак ва уч аëл ҳам қўлга олинган.

Шу билан бирга Истанбулдаги Марказий Осиëдан келган салафийлар яшайдиган ҳужраларда рейдлар давом этмоқда.

Туркия матбуотига кўра, террорчиниг ëнида 4 яшар ўғли ҳам бўлган. Гумон қилинувчилар Ватан кўчасидаги Истанбул Амният мудирлигига келтирилган.

Ўта сир тутилган амалиëт Истанбул Амният мудирлиги Террорга қарши кураш ва истихборат шўъбаси тарафидан амалга оширилди.

Молтепадаги рейд пайтида қўлга олинган аёллардан бири

Матбуот ҳабарларига кўра террорчи яшаëтан уйига бирдан босқин уюштирилган ва Машариповнинг қўл-оëғи кишанланган.

Қўлига кишан солинаëтган пайтда Машарипов зобитларга ташланган.

Баъзи маълумотларга кўра, қўлига кишан солинган Машарипов амният зобитлари тарафидан калтакланган.

Машарипов турк матбуотида ўзбекистонлик ëки таги ўзбек деган тарзда тақдим қилинмоқда.

Машариповнинг Ўзбекистон ватандоши эканлиги ҳақида аниқлама йўқ.

Унинг хотини ва бир ярим яшар қизи Истанбулнинг Молтепа мавзесида салафий ўзбеклар яшайдиган маҳаллалардан бирида 12 январь куни ўтказилган рейд чоғида қўлга олинган эди.

Айни рейддан сал аввал Машарипов 4 яшар ўғлини олиб қочиб кетгани ҳам аниқланди.

Турк матбуотида ëзилишича, ИШИДнинг ўзбек ҳужраларидан бирида таълимот олган Машарипов 15 декабр куни Туркиянинг Кўня шаҳридан Истанбулга келган.

Маълум бўлишича қатлиомда қўлланилган қуроллар ИШИДнинг ўзбек хужраси фаоллари тарафидан Истамбулга келтирилган.

Иддаога кўра айни фаоллар Машариповнинг ҳужум уюштиргани ортидан логистик қўлловни мунтазам амалга оширишган.

ИШИД арчага қарши

ИШИД экстремистик гуруҳи янги йил кечаси Истанбулда 39 киши ўлдирилган тунги клубга ҳужум учун масъулиятни ўз зиммасига олди.

Гуруҳ номидан эълон қилинган баёнотда айтилишича, «халифалик аскари насронийлар бидъат байрамни қутлаётган клубга ҳужумни амалга оширган».

Истанбулдаги Reina тунги клубидаги ҳужумда 39 киши ҳалок бўлган, 69 одам яраланган.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
13 ноябр 2022
Асарлари миллионлаб долларга сотиладиган замонамизнинг энг таниқли тирик рассоми Бэнкси Украинанинг Россия варвар босқинчилари вайрон қилган Бородянка қишлоғига атай ...
8 сентябр 2017
Ўтган ойда МТРКда рўй берган воқеалар Булгаковнинг «Ит юрак» қиссаси қаҳрамони профессор Преображенскийнинг машҳур гапини эслатади. «Фан ҳали ҳайвонни ...
17 феврал 2021
Cурхондарёлик тадбиркор Ҳ.Олимов 17 февраль куни президент Мирзиёевга видеомурожаат йўллади. Мурожаатида у Музработ тумани ҳокими Эркин Олимов уни йўқ ...
Блоглар
11 май 2024
1944 йилнинг 11 майида Сталин барча қрим татарларини Қримдан сургун қилиш ҳақидаги машъум қарорни имзолади. ...
6 май 2024
Ҳайрли кун! Урганч шаҳрида яшайман. Бугун қуйидаги воқеа юз берди: мен автобусда телефонда гаплашиб тургандим. ...
30 апрел 2024
1990 йилнинг 30 апрелида мустақил Ўзбекистон тарихидаги илк демократик партия – «Эрк»нинг таъсис қурултойи бўлиб ...