Асосий мавзулар
12 феврал 2020

Россия фойдасига ишлагани иддао қилинган ўзбек генерали давлатга хиëнатда айбланди

Тошкент ҳарбий маҳкамаси собиқ мулозим Рафиқ Сайфулин ва Ўзбекистон қуролли кучлари бирлашган штаби бошқарма бошлиғи Акбар Ёрбобоевни давлатга хоинлик қилишда айбламоқда. Бу ҳақда «Озодлик» радиоси маълум қилди.

Суд иши ўтаётганини Ўзбекистон Олий суди матбуот котиби Азиз Обидов «Би-би-си»нинг Тошкентдаги мухбирига тасдиқлади.

«Элтуз» мухбири қамалганларнинг яқинлари билан гаплашди.

Уларнинг айтишича, ўндан зиëд полковник ва генерал рутбасидаги ҳарбий 2019 йилнинг июль ойида “Россия фойдасини кўзлаб давлатга хоинлик қилганликда” айбланган.

Улар орасида истеъфодаги подполковник, Ўзбекистон Мудофаа вазирлигининг “Ватанпарвар” газетаси мухбири Владимир Калошин ҳам бор.

Акбар Ёрбобоевнинг акаси, Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида яшайдиган Алексей Ёрбобоев «Сurrent time» кўрсатувига берган интервьюсида укасининг айбсизлигини иддао қилди.

«Биз адвокат билан шартнома тузганмиз, лекин уни суд залига киритишмади, шу боис биз бу ҳақда ҳеч нарса билмаймиз. Фақат тахмин қилишимиз мумкин, бу унинг касби билан боғлиқ бўлиши мумкин.

Биз бу борада ҳеч қачон гаплашмаганмиз. Аввал бошидан у ҳарбий учувчи бўлган, ҳарбий қисмларда хизмат қилган. Мен ҳатто унинг қандай лавозимда ишлагани ҳақида билмайман. Шунинг учун мен уни провокация остида қолдирмаслик учун унинг иши ҳақида гаплашмаганмиз.

Гарчи биз ҳамиша алоқада бўлганмиз. Биз ҳар куни эрталаб ижтимоий тармоқлар орқали боғланганмиз, бир-биримизга хайрли кун тилаганмиз, кейин кечаси боғланиб болалари ҳақида сўраганмиз.

Унинг оиласи одатдаги ўзбек оилалари каби катта. Қайси хизматда ишлашидан келиб чиқиб, ишига оид жиҳатларни муҳокама этмаганмиз.»

Ёрбобоев 1986 йили Волгоград (Россия)даги Качинск ҳарбий учувчилар олий мактабини тугатган. 1993 йилдан бошлаб Ўзбекистон қуролли кучлари сафида ишлай бошлаган. Иккита фарзанди бор.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
2 июн 2019
Қашқадарëнинг Чироқчи тумани Тутли маҳалласида 28 май куни маҳаллий овчи айиқни отиб ўлдирди. Бу ҳақда Nuz. Uz нашри Ўзбекистон ...
16 январ 2021
Таниқли шоира Гулчеҳра Нуруллаева узоқ хасталикдан сўнг 83 ёшида оламдан ўтди. 16 январь куни у Тошкентдаги Дўмбиробод қабристонига дафн ...
4 июн 2016
Машхур ўзбек хонандаси, Россиянинг «Голос» шоу юлдузи Наргиз Зокирова (44) 2 июн куни ўзининг италиялик эри Филипп Балцано билан ...
24 август 2018
Ўзбекистонда шу ҳафта энг кўп пичоқбозлик Қурбон ҳайити кунига тўғри келди.  Шу куни, 21 августда Тошкент вилоятининг Янгийўл туманида ...
Блоглар
20 июн 2022
1990 йил 20 июнда Ўзбекистон ССР Олий Совети томонидан Мустақиллик декларацияси қабул қилинган эди. Мамлакат ...
17 июн 2022
Биз нима учун ўзбек жамиятида «аёллар ҳуқуқи» деб гапирамиз ва бу кўпчиликка ёқмайди?Бунинг сабабларини билиш ...
7 июн 2022
(Таниқли шоир ва сиёсатчи Муҳаммад Солиҳнинг “Императив” китобидан 54-қисм. Аудиокитоб матнини муаллифнинг ўзи ўқиган) АМАЛ ...