17 январ 2021
Шоира Гулчеҳра Нуруллаева билан суҳбат, 1988 йил. — Гулчеҳра опа, ҳозир қайта қуриш даврида яшаяпмиз. Суҳбатимизни шу мавзудан бошласак. — Мен қайта қуришни ўзим учун янгилик деб билмайман. Энди ўйласам, уруш йиллари қандайдир «хундори» тайёрлаб, маҳалламиз болаларини текинга даволайдиган отам, сўнгги бурдани «нон»лаб ортидан эргашибюрган қизига эмас, қўшнининг очдан ўлаётган боласига олиб чиққан онам қайта қуриш одамлари эканлар. Бир воқеани эсласам, кўзимга ҳали-ҳали ёш қалқади. 1956 йил. Ўнинчини эндигина битирганман. Мактабимиз директори Ҳафиз Енгаличев менга: — Сени Москвага, МГУга ...