Cатира
9 май 2018

Мирзиëев Хотира кунини «Ғалаба байрами»га ўзгартирдими?

Ўзбекистонда бу йилги 9 майни эски совет анъаналарига хос нишонлашга ҳар йилгидан ошиқча ғайрат кўрсатилмоқда.

Тармоқда россияпарастлик рамзларига қарши флешмоб бошланганди

Бу тадбирлардан, «Элтуз» нашри илгари таъкидлаганидек? президент Мирзиёевнинг ўзи ва мулозимлари ҳам четда туришгани йўқ.

Ўзбекистон мудофаа вазири Абдусалом Азизов 9 май куни совет аскари формасидаги аскарларини президент Мирзиёевга кўрсатмоқда

Президентнинг расмий сайтида «9 май – Хотира ва қадрлаш куни» жумласи ортига Иккинчи жаҳон урушида қозонилган ғалабанинг 73 йиллиги деган узун жумла уланганини кўриш мумкин. Баъзи ҳолларда эса тўғридан-тўғри Ғалаба куни дея аталмоқда.

Шу куни Мирзиёев «Мотамсаро она» ҳайкалига гулчамбар қўйди. Яқинда жойи пойтахт марказларига кўчирилган Шомаҳмудовлар ва совет генерали Собир Раҳимов ҳайкалларини бориб кўрди. Шунингдек, Тошкентнинг Ботаника боғида Мудофаа вазирлиги саҳналаштирган «уруш манзараси»ни кўришга борди.

Тошкент ҳокимлигининг «Ўлмас полк» акцияси нишонланмасин деганига қарамай…

2-жаҳон урушига бағишланган «Ўлмас полк» тадбирларининг кенг нишонланаётгани ижтимоий тармоқдаги фаолларнинг қаршилигига дуч келган ва улар «Бу биздан эмас!» флешмобини бошлашганди.

Шундан сўнг Тошкент шаҳри ҳокимлигининг бу йил «Ўлмас полк» юриши ўтказилмайди, деган хабари тарқалди, лекин бу Ўзбекистон бўйлаб ўтаётган тадбирларда «Ўлмас полк» шиорларининг кўтарилишига асло монелик қилгани йўқ.

Совет свастикаси, русларнинг георгий ленталари тақилмоқди, ҳатто болаларни совет уруши рамзлари билан кийинтирилиши урф бўлди.

«Ўзбекистонда болаларни ҳарбий либосларга безатиш одати пайдо бўлди бу йил. Ҳаттоки, болалар ҳарбий паради ҳам шу кунларда ўтказилди.

Ўзбекистонда «Ўлмас полк»дан ташқари, болаларга уруш кийимини кийдириш ҳам урф бўлди…

Аттанг, ким билмаса, жаҳон тарихида фақат икки тизим, ҳозирги Россия ва фашистик Германия бунақа одатга амал қилган, дея писанда қилди ижтимоий тармоқда таҳлилчи Анвар Назир.

Кўплаб мактабларда, тарбия муассасаларида Сталин даври улуғланиб, Россия ва совет байроқлари кўтарилди.

Ўзбекистонда 9 май куни кечаётган воқеликлар ўзбекистонлик фаолларни ажаблантирмоқда.

«Мантиқни ҳам йиғиб қўйиб, яна бир савол берайлик, нимага унда бугун Мустақиллик байрамини нишонлаймиз, аксинча, СССРнинг қулаган кунини аза куни, деб эълон қилайлик ва мана бошқатдан имкон туғилди, деб метроларда “Катюша”ларга кенгроқ ўрин берайлик. Ўзбекистон лентасининг ўрнига рус босқинчиларининг боболаримиз қонини тўкишганлари учун белгилаган георгий лентасини тақиб байрамга чиқайлик!

Икки уруш – бугунги Россия ва фашистлар Германияси даври болалари…

Айтинг, балким мен мантиқан адашаётгандирман?» дея ёзди шу куни психолог олим Маҳмуд Йўлдошев фейсбукдаги ўз саҳифасида.

Шу куни уруш даври совет аскарлари кийимидаги Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги артистлари русларнинг уруш ҳақидаги қўшиқларини куйлаб ўзбек президентига пешвоз чиқишди, 2-жаҳон уруш аслаҳалари фонида уларни Ўзбекистон мудофаа вазири Абдусалом Азизов президент Мирзиёевга тақдим қилди.

«Байрам»ни кузатаётган ижтимоий тармоқдаги фаоллар Гитлер Германияси ва бугунги Путин давридаги анъаналарни бир-бирига параллел келтиришмоқда.

Ўзгалар уруши фонидаги бу маскарад рассом Кирпи расмига мавзу бўлди.

Рассом Кирпи
Eltuz.com

Тағин ўқинг
20 август 2021
Жорий йилнинг 5 августида Олий суднинг судлов ҳайъати Ўзбекистон фуқароси Давид Багманянни руҳий носоғлом деб топиш тўғрисида аввал қабул ...
18 март 2020
(Ҳикоямас, бўлгани…) Эргаш ўлипти…Ўзбекистонда ҳамма коронавирус ваҳмаси-ю, бозор давраси ташвишида… Гўёки оч қолиб кетгудек. Мен эса баҳорнинг илиқ тунларида ...
18 декабр 2015
18 ноябр куни Жиззах вилоят ИИБ катта терговчиси Ориф Анарбоев Ўктамни 168 модда (фирибгарлик) ва 211 (пора олиш)да  айблаш ...
12 декабр 2019
Гулнора Каримованинг Лондонда яшаётган қизи Имон Каримова Instagram саҳифасида онаси устидан бораëтган терговга оид янги маълумотни эълон қилди. Унинг ёзишича, Гулнора ...
Блоглар
11 май 2024
1944 йилнинг 11 майида Сталин барча қрим татарларини Қримдан сургун қилиш ҳақидаги машъум қарорни имзолади. ...
6 май 2024
Ҳайрли кун! Урганч шаҳрида яшайман. Бугун қуйидаги воқеа юз берди: мен автобусда телефонда гаплашиб тургандим. ...
30 апрел 2024
1990 йилнинг 30 апрелида мустақил Ўзбекистон тарихидаги илк демократик партия – «Эрк»нинг таъсис қурултойи бўлиб ...