Document UZ
17 январ 2024

Табиат душманлари экология вазирини айбдор қилмоқчи

Умри креслода мудраб ўтадиган фалаж ўзбек парламенти илкис «тирилиб» экология вазирига қараб президент айтмоқчи «вовуллабди».

Кесакдан учқун чиқишига ишонсам ҳам ўзбек депутатларининг бирор муаммо юзасидан ўзидан билиб бирор амалдорни тергашига ишонмайман.

Расмий хабар мана:

«Олий Мажлис Қонунчилик палатаси 17 январь куни бўлиб ўтган йиғилиши Тошкент шаҳрида атмосфера ҳавоси ифлосланишининг олдини олиш бўйича олиб борилаётган ишлар ҳақида ахборот олиш учун экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири Азиз Абдуҳакимовни парламентга таклиф этиш тўғрисида қарор қабул қилди.»

Яъни томига мусаппо осмон акс эткан обой ëпиштирилган ўзбек парламентининг бу қўғирчоқ депутатлари Тошкентнинг чанг тўзонга тўлгани учун экология вазири Азиз Абдуҳакимовни айбдор қилишмоқчи.

Машхур эртакдаги ëғочдан ясалган қўғирчоқларни ипидан тортиб ўйнатадиган одамнинг номи Карабас Барабас.

Хўш ўзбекдепутатларини ўйнатаëтган Карабас Барабас ким?

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси 17 январь куни бўлиб ўтган йиғилишдан уч кун олдин Ўзбекистон президентига яқин манба Элтуз мухбири боғланиб А 80 бензини истеъмолдан чиқарилиши¸ цемзаводларга қиммат фильтр ўрнатилиши ва ўрис овчиларининг қизил китобдаги ҳайвонларни Ўзбекистонга келиб ов қилиши тақиқланганини истамайдиган қудратли гурух экология вазири Азиз Абдуҳакимовни «ўртадан олиб ташлаб ўрнига илмилиқ одам қўйиш» ҳаракатида эканлигини айтган эди.

Манбанинг айтишича¸ Ўзбекистоннинг яшил энергияга ўтишига қарши бу ярим криминал гурух бош раҳбарият қўлловидан мосуво бўлгани учун турли йўллар билан ўз ниятини амалга оширишга тиришмоқда.

Агар ўзбек парламенти экологик аҳволни бузган амалдорни тергаш нияти бўлганида ишни энг аввало энергетика вазирини Жўрабек Мирзамаҳмудовни қизил гиламга чақиришдан бошлаши керак эди.

Айнан шу мулозим яшил энергияга ўтиш ўрнига кўмирни тарғиб қилиш учун ëлғон яшиқ гапларни айтиб юрибди.

«Европа давлатлари ҳам энергетик ресурслар камайгани ҳисобига кўмирга ўтишни бошлади. Ва бу тенденция фақат Ўзбекистонда эмас, ҳамма жойда бўляпти», – деди Энергетика вазирлиги бўлим бошлиғи.

Аслида эса Европа ва АҚШда кўмир истеъмоли камайган. Кўмир ëқиш Европада йилдан йилга камайиб боряпти,

Кўзини бақрайтириб туриб ëлғон гапирган энергетика вазирлиги мулозимига 2023 йилда кўмир истеъмоли АҚШда 21 фоизга ва Европа Иттифоиқида 23 фозига камайгани ҳақида эслатиш жоиз.

Бу Украина уруши боис юзага келган энергия дефицити фонидаги кўрсаткич.

2023 йили яшил энергия деб айтадиганимиз қайта тикланадиган тизим Германияда истеъмол қилинадиган электр энергиясининг ярмидан кўпини таъминлади.

2023 йили Германияда шамол парраклари рекорд даражада 113,5 миллиард кВт/соат электр ишлаб чиқарди.

Қуёш панелларининг қуввати эса рекорд даражадаги 12 ГВтга етди.

Бу 2022 йилга нисбатан 84 фоизга кўпдир.

Замонавий атом электр станцияларининг қувват блоклари одатда 1 ГВт қувватга эга эканлигини таққослаш учун эсласак фойдали бўлади.

Ўзбекистон эса қадим замондаги каби кўмир ëқиб ëтибди. (Умуман ëнадиган нима бўлса ëқишяпти)

Бугунги кунда Ўзбекистонда 12 та ИЭС , шу жумладан, кўмирга ихтисослашган «Ангрен» ва «Янги Ангрен» иссиқлик электр станциялари чиқараëтган заҳар заққум оқибатида одамлар орасида бронхилал астма¸ қон босими ошиши ва рак касали кўпаймоқда. .

Ўзбекистонда кўмир ëқишни тарғиб қилаëтган Энергетика вазирининг интилиши фақат экологик муаммога олиб келмайди.

Асл мақсад Ўзбекистонни Россияга энергетик қарам холида ушлаб туриш.

Бу эса мамлакат сиëсий истиқболи учун жиддий хатар.

Сиëсий хокмият бутоғи бўлган парламентни ҳавотирга солиши керак омил бу аслида.

Мутаҳасисларга кўра¸ Ўзбекистон ҳавосинининг ифлосланишига кўмир ва мазут ëқилишидан ташқари халқаро стандартларга тўғри келмайдиган А-80 маркали бензин ишлатилиши ҳам сабаб бўлмоқда.

Ҳатто 2014 йилда Россия ҳам воз кечган ва халқаро стандартларга тўғри келмайдиган А-80 маркали бензиндан фойдаланаётган техника воситалари эса атмосферага меъёридан ортиқ зарарли газ чиқармоқда.

Айнан экология вазирлиги А-80 маркали бензинни истеъмолдан чиқарилиши ташабускоридир.

Аммо Ўзбекистондаги «бензин мафияси» бундан катта молиявай зарар кўради. Шу боис бу «мафия» турли йўллар билан халқаро стандартларга тўғри келмайдиган А-80 маркали бензин тақиқига тўғаноқ бўлмоқда.

Мол аччиғи жон аччиғи А-80 бензини келтираëтган пул дарëси қуришини истамаганларнинг ғазабини тушунмаиз.

Лекин нега улар бойиши учун халқ рак касалга чалиниши керак.

Нега Ўзбекистон ҳавоси тоза бўлиб углевод қарамлигидан қутулиб яшил энергияга ўтилиши учун курашаëтган вазирлик ташаббуси бўғилмоқда?

Нега шубҳали қурилиш ширкатлари¸ цемент заваодлари ва ерларнинг чўлга айланишига сабаб бўлганларни ҳеч ким тергамайди?

Бу риторик савол жавобини бир четга қўйиб экологик муаммонинг сиëсатга таъсири ҳқиада тарихий экскурс қилсам.

Аснода Ўзбекистоннинг илк мухолиф ҳаракати нимадан бошланганини эслатиб қўйсам.

1987 йили космонават ва СССР халқ депутати Владимир Жонибеков ташаббуси билан Бўстонлиқда харбий кимë заводи қуриладиган бўлди.

Космонавтнинг нияти яхши эди. Уруш пайтида ўзини асраб олган қишлоқда завод очилса¸ иш ўрни кўпаяди¸ ҳаëт фаровон бўлади деб ўйлаганди.

Аммо химия заводи мўрисидан чиққан заҳар заққум Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳри ҳавоси бузиши ҳақида ўйламаганди бу фазогир юртдошимиз.

Ўша вақтда ëзувчи Дадахон Нурий (1943 – 2021) атроф-муҳит муаммоларига бағишланган «Бўстонлиқда нима гап?» ва бошқа қатор мақолалар ëзиб муаммога эътибор қаратган эди.

Нурий мақоласидан сўнг, СССР Мудофаа вазирлиги Бўстонлиқда ҳарбий завод қуриш режасини бекор қилди.

Бўстонлиқни ҳимоя қилган ëзувчилар эса бу ғалабадан рухланиб Ўзбекистон табиатини асраш «Бирлик» ҳаракатини тузишди. Бу ҳаракат пировардида сиëсий кучга айланди.

Нима демоқчиман? Ўзбекистонда тор бир қатлам миллат саломатлги ва экологиясини ëмонлаштириш эвазига бойимоқчи бўлса буни сўраб суриштирадиганлар албатта топилади.

Тарозига юрт саломатлиги қўйилган пайтда бир ховуч тужжор манфаати тош босмаслиги керак.

1984—1989 йиллар италиëн режиссёр Дамиано Дамиани, суратга олган «Спрут» (итал. La Piovra) фильмида мафиа эмас балки унга қарши курашаëтган давлат одами комиссар Корра́до Катта́ни (итал. Corrado Cattani) ижобий қахрамон сифатида томошабин севгисига сазовор бўлади. Лекин шу фильмдаги энг ëвуз мафиози ҳам Италия давлат ва миллатига мусибат келтирадиган жиноятга қўл уришдан воз кечади. Кинода дунëдаги уран чиқиндилари учун Сицилиядаги тоғларда гўристон ташкил қилинса мафиа боболарига катта пул ваъда қилинган эпизод бор. Ўзи туғилган юртнинг радиактив чиқинди гўристонига айланишини истамаган мафиа ўғрибошиси бу «юки оғир» таклифни рад қилади.

Энди тасаввур қилинг қандайдир ўзбек ўғрибошиси ëки одий мулозимнинг кўмир ëки арзон бензиндан келадиган маблағдан қуруқ қолмаслиги учун нималар қилишини?

гАммо бу мулозимларни иккинчи хокимият тартибга чақира олмаса бу ишни Элтуз яъни тўртинчи ҳокимият қилади.

Яшил энергия душманлари айни пайтда эл юрт саломатлиги душмани эканлигини айтиш яна Рассом Туз зиммасига тушди.

Денгизда шамол кўтариларкан, бу шамол кимнингдир елканини шишириб манзилига элтади. Кимнингдир кемаси эса шамолга чидай олмай ғарқ бўлади.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
9 апрел 2019
Яқинда бир ҳамкасбим янги тенденция, журналистлар ўрнига роботлар келаётганидан гап очиб қолди. Бу аллақачон матбуотда қўлланилаётган амал экан. Долзарб ...
27 июн 2017
«Яна отаси бой иккичиларнинг омади кулди», дейди рассом Туз бакалавриат ва магистратура босқичига қабулнинг 20 июн куни чиқарилган янги ...
11 апрел 2023
Салом қадрли муҳлислар. Элтуз порталига келган навбатдаги 5 та шикоятни ўқиб эшиттирамиз. Мактублар Бухоро, Фарғона, Қашқадарё ва Жиззах вилоятларидан ...
6 апрел 2017
Шу йилнинг бошида жаҳон экранларига чиққан «Машхурликка йўл» (Sing) фильми катта ва кичик ёшдаги томошабинларнинг назарига тушди. Фильмда, катта ...
Блоглар
22 ноябр 2024
Қудратлар айрилган тузум, яъни демократия автократиядан яхшидир. Бу гапни айтавериб тилим қаварди. Демократик жамият бўлган ...
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...