100 миллионлик «дело»ларни асоссиз ёпган МИБ амалдорларига жиноий иш очилди
МИБ Зангиота тумани бўлими томонидан 98,4 млн сўмлик 435 та ижро ҳужжатлари тегишли қонунларга зид равишда тугатилиб, «МИБ портали» дастурига сохта ҳужжат ва квитанциялар, ижро ишларига алоқаси йўқ ҳужжатлар асос сифатида кўрсатилиб бириктирилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент вилояти прокуратураси жиноят иши қўзғатиш тўғрисида қарор қабул қилган.
Элтуздан Постскриптум. Охирги пайтларда фалончи мансабдорлар пистонча пул маблағларини талон-тарож қилгани-ю, бир қоп пул пора олгани ҳақида кўплаб хабарлар чиқади. Аммо сал вақт ўтиб, шу мансабдорларнинг тақдири нима бўлди экан деб қизиқсангиз, ҳеч бало бўлмаган бўлиб чиқади. Тиржайиб яна ўз ишини давом эттириб юрган ёки кўтарилиб кетган бўлади.
Бу ҳолатдаям шундай бўлади деган хавотир йўқ эмас. Терговчи ва судьялар икки кўзимиз ва қулоқларимиз уларда эканлигини ҳис қилишсин. Ёпди-ёпди бўлиб кетса, албатта, буни жамоатчиликка етказамиз. Элтузга обуна бўлинг. Воқеалар ривожини биз билан биргаликда кузатиб боринг.