Cатира
19 декабр 2017

«Абу Сахий» номини ўзгартирди: кучлиси заифини енгдими?

Тошкентдаги “Абу Сахий” бозори пештоқидаги ëзув “Тошкент ипак йўли” дея ўзгартирилди. Бу ўзгариш жараëнини Тошкентдаги “Элтуз” мухбири фотосуратга олди.

«Абу Сахий» бозори пештоқидаги ёзув ўзгартирилмоқда

Божхона “яшил чироғи ëқиб қўйилган” “Абу Сахий” ўтган йили ўлган президентнинг кенжа қизи Лола Каримова-Тиллаева ва унинг эри Темур Тиллаевга қарашли экани айтиб келинади.

Темур Тиллаевнинг “хусусий савдо империяси” дея ном олган, кўп миллиардли даромадлар манбаи “Абу Сахий” бозорининг кимга ўтгани ҳақида аниқ маълумот йўқ.

Ўзбекистон президенти Ислом Каримов оламдан ўтганидан кейин “Абу Сахий” бозори молиявий-хўжалик фаолиятини текшириш бошланган эди.

Текширув гўëки аҳоли эътирозлари асосида ташкил қилингани ҳақида “Элтуз»да маълумот бор.

Натижада солиқ тўлашдан бўйин товлаш ҳамда чет эл валютасидан ноқонуний фойдаланиш эпизодлари аниқлангани айтилади.

Бу “текширувлар” аслида “Абу Сахий” бозорини Шавкат Мирзиёевнинг куëвларига ўтказиш мақсадида қилингани ҳақида иддаолар ҳам мавжуд.

Темур Тиллаев Тошкентни Ислом Каримовнинг вафоти расман эълон қилинишидан аввал тарк этганди.

Ўзбекистондаги барча даромадли бизнес, хусусан, “Абу Сахий” ўзлаштириб олингани «Элтуз» билан суҳбатлашган маҳаллий тадбиркор таъбирида «табиий жараëн»дир.

«Ўзбекистон бизнес олами худди Африка жунглисига ўхшайди. Кучли ҳайвон заифни ейди. Шоқолларга эса ичак-чавоқлар ҳам етади», – дейди тадбиркор.

Рассом Туз
Eltuz.com

Тағин ўқинг
19 сентябр 2016
«XXI аср» газетаси (17.09.2016) Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон либерал демократик партиясидан бўлажак давлат раҳбари сайловига вақтинчалик президент ...
5 июн 2020
Оҳ ëз, қандай соз! Мана, ўлмаган қул сиз билан яна бир ëзнинг бошида гаплашиб турибмиз. Ëзни яхши кўраман. Шу ...
23 декабр 2020
Ўтган пайшанба, 17 декабрь куни Telegram канали орқали Ўзбекистон Давлат хавфсизлик хизмати (ДХХ)нинг қатор “лохмач”ларини учратган жойда жазолаш ҳақида ...
8 январ 2017
Шавкат Мирзиёев икки куёвини ҳаётларидаги энг йирик янги йил совғаси билан сийлади. Катта куёв Ойбек Турсунов президент маъмурияти раҳбари ...
Блоглар
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...
10 октябр 2024
Юксалиш мактабининг гендер айирмачиликка асосланган бошқаруви ҳақидаги мақолага ўқувчилар икки хил муносабат билдирди. Бир сурув ...