Cатира
2 ноябр 2018

Бухорода расмийлар Жириновскийни қучоқ очиб кутиб олишди

Владимир Жириновский бошчилигидаги Россия делегацияси 2 ноябрь куни Бухорога келди.

Россия Давлат думаси депутатларидан иборат делегацияни, ЎзА хабарига кўра, Бухоро халқаро аэропортида Ўзбекистон парламенти раисининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафоев, Бухоро вилояти ҳокими Ўктам Барноевлар кутиб олишди.

Жириновский Марказий Осиё давлатларининг Россияга қўшилиши тарафдори эканини ўз баёнотларида очиқ шаклда билдириб келган рус миллатчиси сифатида танилган.

Унинг Ўзбекистонга келиши очиқлангач, «Эрк» демократик партияси баёнот тарқатиб, Президент Шавкат Мирзиёевдан Жириновскийнинг Ўзбекистонга «қилиши мумкин бўлган ҳар қандай сафарини» тақиқлашга чақирган эди.

Айни пайтда Жириновскийнинг Ўзбекистонга келиши бошқа ўзбек фаоллари ғазабини ҳам кучайтирди. 

«Жириновский доим ўзбекларни, туркийларни, мусулмонларни ҳақоратлаб, низо ва фитна келтирадиган бир радикалчи бўлса, унга қанақасига, юртимизга келишига рухсат берилди?» дея ёзди ўз мурожаатида ўзбек таҳлилчиси Анвар Назир.

Тармоқда Жириновскийни «норозилик намойиши билан кутиб олиш» чақириқлари янгради.

«Қани Бухоро, Самарқанд, Тошкент, Анжон, мард ўғлонлар борми? Жирик келишига қарши тинч намойишга чиқишга духи етадиган ўзбек борми 33 миллион халқ ичида?» дея ёзди Elsevar O’zbek ники остидаги фейсбук юзери.

«Қизиқ, бизнинг қанча мулозимларимиз, Жириновскийнинг юмшоқ ва илиқ қўлларини олишга чиқишаркан))) журналистларданч фотоларини кутамиз)» дея ёзди фейсбук блогери Nailya Rahman‎.

Владимир Жириновскийнинг Бухорога сафари ЛДПР лидерининг Ўзбекистонга илк расмий ташрифидир.

Рассом Туз
Eltuz.com

Тағин ўқинг
15 декабр 2017
13 декабрь куни Тошкент ислом университети 4-курс талабаси Асқар Нодиров ўзбек-қозоқ чегарасида ўтаётиб посбон Толиб Файзиевни пичоқлаб тан жароҳати ...
22 апрел 2020
Бугун – Халқаро Ер куни. Америкалик рэпер ва комик Лил Дики «Ер» (Earth) деб номланган анимацион клипида 30 дан ...
24 апрел 2016
«Ўзбекистон овози» газетаси ўз муассиси бўлмиш халқ демократик партияси раҳбари, партиянинг парламент қуйи палатасидаги фракцияси раҳбари Ҳотамжон Кетмоновнинг интервьюсини ...
10 август 2018
Озодлик радиосининг мақоласига жавобан, 20 февраль куни “Murad Building” ширкати раҳбари, 35 ёшли Мурод Назаров ўзининг фейсбукдаги саҳифасида баёнот ...
Блоглар
11 май 2024
1944 йилнинг 11 майида Сталин барча қрим татарларини Қримдан сургун қилиш ҳақидаги машъум қарорни имзолади. ...
6 май 2024
Ҳайрли кун! Урганч шаҳрида яшайман. Бугун қуйидаги воқеа юз берди: мен автобусда телефонда гаплашиб тургандим. ...
30 апрел 2024
1990 йилнинг 30 апрелида мустақил Ўзбекистон тарихидаги илк демократик партия – «Эрк»нинг таъсис қурултойи бўлиб ...