UzPoster
23 феврал 2019

Пойтахтни кўчириш – маъқул таклиф

​​Эврил Туроннинг пойтахтни Жиззахга кўчириш ҳақидаги таклифини кўпчилик кулги остига олди, кимдир пахта қўйиш сифатида баҳолади. Менга эса таклиф анча жўяли туюлди.

Пойтахт кўчириш феномени катта янгилик эмас — бошқа давлатлар тарихида кузатилган ҳолатдир. Узоққа бормайлик, Қозоғистон эски Оқмўла шаҳарчаси ўрнига янги Остона шаҳрини қуриб, пойтахтни унга кўчирди. Туркияда ҳам пойтахт Анқарага олиб ўтилган эди ўз вақтида. Узоқроқ ўтмишга қарайдиган бўлсак, Пётр I Санкт-Петербургни бунёд этиб, унга пойтахтни олиб ўтганини эслаш мумкин.

Пойтахт кўчирилиши бизга нима беради?

1) Йирик шаҳарлар сонининг кўпайишига олиб келади. Тараққиёт асоси йирик шаҳарлар эканлигини инобатга олсак, шунинг ўзиёқ катта ютуқ.

2) Тошкент маданият маркази бўлиб қолса, сиёсат янги ташкил этиладиган ёки қайта қуриладиган бирорта шаҳарга кўчирилса, бу яшаш шароити юқори бўлган шаҳарлар сони битта эмас, иккита бўлади дегани. Яъни чироқ-газ ўчмайдиган, интернет узилиб қолмайдиган, миллионлаб одамларни сиғдирадиган иккита бирлик бўлади, катта-кичик компаниялар маҳсулот ва хизмат сотиши учун иккита катта бозор бўлади.

3) Тошкентга миграция босими камаяди, яъни чекка ҳудудлардан кўчиб келадиган фуқаролар битта эмас, иккита шаҳарга кўчади, ҳукумат қўрқадиган хаёлий коллапс эҳтимоли йўққа чиқади.

4) Давлат бир янгиланиб олади — жиддий ўзгаришлардан кейин омадсизликларни унутиб, янги ютуқларга интилишга сабаб бўлади.

Албатта, балки бу натижаларга эришишнинг осонроқ йўллари бордир, масалан, аҳолининг кўпчилигини пойтахтга кўчириш ёки бўлмаса, бир-иккита йирик шаҳарни янада йириклаштириш. Энди уёғини иқтисодчиларга қўйиб бераман, юқоридаги ҳаваскорона фикрларим билан чекланаман ва ҳар доимгидай абсолют ҳақиқатга даъво қилмайман.

Эльдар Асанов,
Телеграмдаги «Асанов формати» блогери

Тағин ўқинг
4 июн 2021
(Шоир ва сиёсатчи Муҳаммад Солиҳнинг “Императив” китобидан 30-қисм. Аудиокитоб матнини муаллифнинг ўзи ўқиган. Давоми бор.) Қутулишинг ягона йўли эса ...
14 май 2016
Андижон шаҳар «Уйғур» жоме масжиди имом‑хатиб ноиби ўзбек ëзувчиси Нурилла Отахонов (Нуруллоҳ Муҳаммад Рауфхон)нинг “Бу кунлар” романига қарши мақолани ...
14 феврал 2019
Фарғона вилоятининг Бувайда туманидаги боғчаларда болаларга гўшт ўрнига ичак-чавоқлардан тайёрланган овқатлар берилмоқда, дея билдирди боғча мудираларидан бири “Элтуз”нинг Фарғонадаги ...
1 июн 2018
Швед суди 31 май куни террор ҳужуми тайёрлашда гумон қилинган яна бир ўзбекни ҳибсга олиш ҳақида қарор чиқарди. Стокгольмнинг ...
Блоглар
22 ноябр 2024
Қудратлар айрилган тузум, яъни демократия автократиядан яхшидир. Бу гапни айтавериб тилим қаварди. Демократик жамият бўлган ...
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...