сешанба,
26 ноябр 2024
23 август 2019
Авторитаризм шимпанзе гуруҳларида ҳам учрайди
Ўзига ишончи бўлмаган, қўрқоқ ва ожиз сиёсатчиларгина давлатни диктатура усулида бошқариш йўлини танлашади. Бу энг осон йўл. Аҳмоқнинг ҳам қўлидан келади. Ҳатто шимпанзеларнинг катта ва кичик гуруҳларида ҳам баъзида авторитар, диктатура бошқарув усуллари учраб туради.
Ҳақиқий демократия, инсон ҳуқуқлари тамойилларига асосланган, фуқаролик жамияти ривожланган сиёсий режим ўрнатиш ва уни оқилона бошқара олиш ҳамманинг ҳам қўлидан келмайди. Бунга ақл, билим, тоқат ва ўзи бошқараётган халққа нисбатан озгина бўлса ҳам ҳурмат ва муҳаббат бўлиши лозим.
Нозимжон Сафаров
Телеграм блогери
eltuz.com, рассом Туз карикатураси