Кўзқараш
27 ноябр 2019

«Прокуратуранинг баёноти сўз эркинлигига қарши зарба бўлди»

Ўзбекистон Бош прокуратураси Тошкент шаҳри ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаевнинг ижтимоий тармоқда тарқалгани аудиоёзувидаги ҳолатларни текшириш юзасидан баёнот  берди. Журналистлар шаънига ҳақорат ва таҳдид мазмунидаги бу аудиоёзув жорий йилнинг 16 ноябрь куни Интернет нашрларда тарқалган эди.

Бош прокуратура баёнотида мазкур ҳолатга ҳуқуқий баҳо бериш мақсадида ЖПКнинг 329-моддасига асосан терговга қадар текширув ўтказганини билдирган.

Журналистларга таҳдид қилган ҳоким оқланмоқда

“Терговолди текширувида аниқланишича, Ж.Артикходжаев давлат ҳокимияти ва бошқаруви органи мансабдор шахси бўла туриб, давлат хизматчисининг одоб-ахлоқ қоидаларига риоя қилмасдан, ҳақоратли ва қўпол сўзларни ишлатган.

Бироқ унинг ножўя сўзлари умумий тарзда айтилгани, муайян шахсга қаратилмаганлиги, реал таҳдид йўқлиги боис, Ж.Артикходжаевнинг ҳаракатларида жиноят аломатлари мавжуд эмас.

Шу сабабли ЖПКнинг 83-моддаси 2-қисмига асосан жиноят иши қўзғатишни рад қилиш ҳақида қарор қабул қилинди”, дейилади прокуратура баёнотида.

Журналистлар эса касб ахлоқини бузишда қораланмоқда

Бош прокуратура баёноти юзасидан фикрларини фейсбук саҳифасида қолдирган Би Би Си журналисти Ибрат Сафо ундаги бир қанча хато ва ноаниқликларга эътибор қаратди:

“Умумийла, прокуратура сўз эркинлигини таъминлаш эмас, балки ижрочи орган ходимини ҳимоя қилишга кўпроқ тиришаётгани кўриниб турибди”.

Бош прокуратура баёнотида, жумладан, «Кун.ўз» журналистлари касб этикасини бузганликда айбланади:

“Ушбу жараённи “Kun.uz” мухбири Б.Аҳмедов “Журналистлик фаолиятини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонун талабларига зид равишда, учрашув иштирокчиларини огоҳлантирмасдан телефонига хуфёна ёзиб олган ва таҳририятга тақдим этган.

Ўз навбатида, таҳририят томонидан ноқонуний йўл билан олинган ахборот йўқ қилинмаган”.

Ибрат Сафо ўз изоҳида айни аудиоёзув ноқонуний йўл билан олинмагани билдиради.

“Биринчидан, тилга олинган қонунда хуфёна ёзиб олиш бўйича модда йўқ. Бунинг устига, агар огоҳлантирилса, у хуфёна бўлмай қолади

Иккинчидан, қонунда бундай дейилган:

“Журналист ўз касбига доир ахборотдан шахсий мақсадларда фойдаланиши, ахборот манбаи ёки муаллиф розилигисиз ЖИСМОНИЙ шахснинг ШАХСИЙ ҳаётига тааллуқли маълумотларни эълон қилиши, шунингдек, аудио ва видео ёзиш воситаларидан фойдаланиши мумкин эмас”.

Тошкент ҳокими жисмоний шахс эмас. Унинг, айниқса, ҳукумат идораси деворлари ичида айтган гапининг шахсий ҳаётига алоқаси йўқ”, дея асослайди ўз фикрини журналист.

Шунингдек, у Бош прокуратура баёнотидаги ҳоким таҳдидини хаспўшлашга уринишдаги мавҳумликларга эътибор қаратади:

“… унинг ножўя сўзлари умумий тарзда айтилгани, муайян шахсга қаратилмаганлиги, реал таҳдид йўқлиги боис, Ж.Артикходжаевнинг ҳаракатларида жиноят аломатлари мавжуд эмас”.

Бу ерда ҳам мавҳумлик бор. Олмазор тумани ҳокими муовини билан айнан журналист Раҳматилла Исроилов тўқнашган. Бу унинг журналистик текшируви бўлган. Ортиқхўжаев қаршисида ҳам Исроилов турган. Демак, чўктириб юбориш, йўқотиб юбориш ва гей қилиб эълон қилиш каби таҳдидлар бевосита журналист Исроиловга қарата қилинган, дейиш мумкин. Исроилов катта босим ва қўрқув остида бўлиши ҳисобга олинса, унинг шахсан ўзи прокуратурага мурожаат қилмаётганини тушунса бўлади.

Прокуратуранинг бу баёноти Ўзбекистондаги сўз эркинлигига қаттиқ зарба бўлди, дейиш мумкин”, дея ёзади Ибрат Сафо.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
11 март 2021
(Муҳаммад Солиҳ аудиокитобининг давоми) 1970 йилларнинг ўрталаригача биз кандакор рассом Омон Азиз устахонасида улфатчилик қилдик…Камина илк бора Туркия қўшиқчиларини ...
21 январ 2019
Бугун президент Мирзиёев Берлинда. Мен сўнгги 10 йилни ўтказган ва менга Ислом Каримов мустабидлигидан бошпана берган севимли шаҳримда.  Ўзбекистон ...
20 феврал 2024
Минглаб ўзбекларни арабистонда сарсон қилиб қолдириб кетган «Уммат учун» фирмаси дохил 42 ширкат устидан очилган жиноят иши доирасида ўнлаб ...
9 феврал 2018
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 19 январь куни Сурхондарё вилоятининг Қизириқ тумани ҳокимлиги биносида ўтган вилоят фаоллари йиғилишида кўплаб МХХ ...
Блоглар
11 май 2024
1944 йилнинг 11 майида Сталин барча қрим татарларини Қримдан сургун қилиш ҳақидаги машъум қарорни имзолади. ...
6 май 2024
Ҳайрли кун! Урганч шаҳрида яшайман. Бугун қуйидаги воқеа юз берди: мен автобусда телефонда гаплашиб тургандим. ...
30 апрел 2024
1990 йилнинг 30 апрелида мустақил Ўзбекистон тарихидаги илк демократик партия – «Эрк»нинг таъсис қурултойи бўлиб ...