Асосий мавзулар
10 январ 2022

«Ўзбекистон дунёвий давлат»

Ўзини бир гуруҳ фаоллар деб таништирган гуруҳ Eltuz телеграм каналига ёзиб, қуйидаги мурожаатни чоп қилишни сўрашди. Қуйида уларнинг мурожаати:

Бир гуруҳ ташаббускор фуқаролар фаол фуқаролик позицияларини намоён этиб, кейинги йилларда Ўзбекистонда биз гувоҳ бўлаётган ўзгаришларга бефарқ қараб турмай, мамлакатимиз ижтимоий-сиёсий ҳаётидаги айрим муаммоларга жамоатчилик эътиборини қаратишни истайди. Лекин, аввало, асосий қонунимиз – Ўзбекистон Республикаси Конституциясига мурожаат қилишга изожат берасиз. Конституциямизнинг 12-моддасида шундай дейилган: «Ўзбекистон Республикасида ижтимоий ҳаёт сиёсий институтлар, мафкуралар ва фикрларнинг хилма-хиллиги асосида ривожланади. Ҳеч қайси мафкура давлат мафкураси сифатида ўрнатилиши мумкин эмас».

Бу муносабатнинг аҳамияти давлат томонидан фуқароларнинг плюрализмга асосланган шахсий позициялари ва фикрларига эгалик қилишлари ва очиқ билдиришлари учун тенг шароит ва имкониятлар яратилишидадир.Биз халқ иродасини моҳиятан ифода этадиган қонунларда бундай институт мавжудлигини очиқлик ва демократиянинг асосий тамойилларига, замонавий, жадал ривожланаётган дунёнинг умуминсоний қадриятлар ва устувор йўналишларга содиқликни кўрсатувчи мезон деб ҳисоблаймиз.

Мамлакатда ахборот олиш ва алмашиш соҳасида рўй бераётган ижобий ўзгаришларни сезмасликнинг ҳам иложи йўқ. Ҳукумат АТ соҳаси ва замонавий телекоммуникациялар ривожига хизмат қилувчи қарорлар қабул қилди. Блоггерлар ва журналистларнинг ижтимоий тармоқларда фаоллиги тобора ошиб бормоқда, у ерда одамлар янгиликлар билан алмашиб, изоҳлар ва шахсий фикрларини ижтимоий тармоқларда қолдиришмоқда.

Умид қиламиз-ки, буларнинг барчаси фуқаролик манфаатлари учун хизмат қилади ва айни демократия тамойилларига асосланган маданиятли жамоатчилик билан алоқалар ўрнатиш механизмига айланади.

Лекин айни пайтда Ўзбекистоннинг дунёвий, ҳуқуқий давлат эканини тез-тез “унутиш”га мойил бўлиб, интернетдаги ўз саҳифаларида ва каналларида ўта радикал ва экстремистик мазмундаги контентлар яратаётган айрим диний блогерларнинг ижтимоий тармоқлардаги фаолияти бизни хавотирга солмоқда.

Мисол учун, 2022 йилнинг 5 январ куни, Azon.uz интернет-нашр асосчиси, ижтимоий тармоқларда Мубашшир Ahmad тахаллуси билан танилган диний блогер Алишер Турсунов, фикримизча, радикал ва экстремистик рухда пост чоп этди. Ушбу постда ўзини ҳеч бир динга эътиқод қилмайдиган фуқароларни у “муртадлар” деб номлайди, чунки юқорида кўрсатилган фуқароларнинг аждодлари мусулмон бўлса, унда барча атеистлар, агностиклар, деистлар ва бошқа дунёқарашларнинг вакиллари динидан қайтган, демак-ки улар шариат қонунларига кўра улар ўлим жазосига ҳукм қилинади.

Қуйида А. Турсунов [Мубашшир Ahmad] томонидан турли ижтимоий тармоқлардаги профилларида чоп этилган пост матни келтирилган:

“Биздаги атеистларнинг ота-боболари мусулмон кишилар бўлишган. Демак улар исломга кирмаган кофир эмас, балки ота-боболарининг динидан қайтган муртадлар ҳукмидадир. Муртаднинг ҳукми нозик бўлгани ва бу ишларнинг муҳокамаси ҳокимга тегишли бўлгани учун масаланинг бу томонига тўхталмайман ва ўқувчиларни ҳам бу ҳақда сўз айтмасликларини истайман.

Лекин айтмоқчи бўлганим шуки, айримлар улар билан бўлган тортишувларни оқлашяпти. Бу нотўғри. Улар билан тортишилмайди. Улар тавба қилишлари вожиб бўлган кишилардир. Агар нимагадир шубҳалари бўлса, фақат тушунтирилади, тортишиб ўтирилмайди. Буни ўзлари ҳам яхши билишади. Шунинг учун ҳам улар билан баҳслашилганидан хурсанд юришибди. Уларнинг ислом наздидаги жинояти кофирникидан оғир. Шуни билиб қўйишлари ва ҳозирги эътиқодларини қайта кўриб чиқишлари керак. Жуда бўлмаганда мусулмонларнинг ҳис-туйғулари билан ўйнашмасликларини истайман.

Сўзларимни фикр ёки сўз эркинлигини бўғиш деб ўйламаслик керак. Чунки инсоннинг энг нозик ҳиссиётини таҳқирлаётган бу тоифа сўз ё фикр эркинлигининг биринчи душмани. Эътиқодини ўзгартираётган киши ўзи ва жамиятнинг муқаддасотини оёқости қилаётгани учун уламолар бу тоифани ватан хоинларидан-да ёмон санашади. Масала ўта нозик. Атеистлар сўзларимни ишлари қай даражада ёмон эканлигининг ифодаси, дея тушунишсин. Тушунчаларини мусулмон юртнинг мусулмон аждодлари юзига оёқ қўйиш, деб билишсин. Айтмоқчи бўлганим шу”. Кўриб турганингиздек, А. Турсунов ўз постида минглаб мухлислар қўшинига шариат бўйича динидан воз кечганлар қатл этилиши кераклигига нозик ишора бермоқда. Бу постга муносабат ўзини кутдирмади ва унинг мухлислари томонидан маъқуллаб қабул қилинди, улардан баъзилари мунозарада ёзганидек, бошқаларни қўрқитиб, ундан сабоқ олишлари учун ҳеч бўлмаганда бирор кимсани қатл қилиш кераклигини ёзган. Шу билан бирга Турсунов нафақат қотилликка чақирувчи изоҳларни ўчирмаган, балки у ҳатто бундай ҳаракатлар ноқонуний ва дунёвий давлат доирасида жазоланиши ҳақида обуначиларга эътироз билдиришга уринмаган.

Бу ягона ҳолат эмас, минглаб тажовузкор обуначилар қўшинига эга бўлган диний блогерларнинг сони кўп. Биз уларнинг саҳифаларида диний ақидалар ёрдамида мунтазам ва мақсадли равишда одамларни оммавий тарзда онгсизлантиришга қаратилган ҳаракатларини гапирмасак ҳам бўлаверади. Аммо очиқ равишда Ислом ақидаларига зид бўлган фанларни мактаб ўқув дастуридан чиқариб ташлашга, хотин-қизларнинг шаъни ва қадр-қимматини камситишга, халқаро миқёсда тан олинган олимларга ҳақорат қилишга, умуминсоний қадриятларнинг қадрсизланишига ва ўзгача фикрлиларга нисбатан нафрат уйғотишга, фуқароларнинг ҳар қандай динга эътиқод қилиш ёки эътиқод қилмаслик ҳуқуқларининг бузилишига, буларнинг бари Ўзбекистон Республикаси Конституциясига зид эканига жим қараб туролмаймиз.

Қолаверса, сўнгги қўшимча ва ўзгартишлар билан тасдиқланган «Ахборотлаштириш тўғрисида»ги Қонуннинг 12-1-моддасида “Веб-сайтнинг ва (ёки) веб-сайт саҳифасининг ёхуд бошқа ахборот ресурсининг эгаси, шу жумладан блогер ҳамма эркин фойдаланиши мумкин бўлган ахборот жойлаштириладиган Интернет жаҳон ахборот тармоғидаги ўз веб-сайтидан ва (ёки) веб-сайт саҳифасидан ёхуд бошқа ахборот ресурсидан:

уруш, зўравонлик ва терроризмни, шунингдек диний экстремизм, сепаратизм ва фундаментализм ғояларини тарғиб қилиш;

миллий, ирқий, этник ёки диний адоват қўзғатувчи, шунингдек фуқароларнинг шаъни ва қадр-қимматига ёки ишчанлик обрўсига путур етказувчи, уларнинг шахсий ҳаётига аралашишга йўл қўювчи ахборотни тарқатиш;

фуқароларни, шу жумладан вояга етмаган шахсларни уларнинг ҳаётига ва (ёки) соғлиғига ёхуд ўзга шахсларнинг ҳаётига ва (ёки) соғлиғига таҳдид солувчи ғайриҳуқуқий ҳаракатларни содир этишга ундашга ёки бошқа тарзда жалб қилишга қаратилган ахборотни тарқатиш;

қонунга мувофиқ жиноий ва бошқа жавобгарликка сабаб бўладиган ўзга ҳаракатларни содир этиш мақсадларида фойдаланилишига йўл қўймаслиги шарт.

Веб-сайтнинг ва (ёки) веб-сайт саҳифасининг ёхуд бошқа ахборот ресурсининг эгаси, шу жумладан блогер: ҳамма эркин фойдаланиши мумкин бўлган ахборот жойлаштириладиган Интернет жаҳон ахборот тармоғидаги ўз веб-сайтига ва (ёки) веб-сайт саҳифасига ёхуд бошқа ахборот ресурсига ҳамма эркин фойдаланиши мумкин бўлган ахборот жойлаштирилгунига қадар унинг тўғрилигини текшириши, шунингдек жойлаштирилган ахборотнинг нотўғрилиги аниқланган тақдирда, уни дарҳол ўчириб ташлаши” лозимлиги кўрсатилган.

Лекин, кўриб турганимиздек, ушбу модданинг амалда ҳуқуқни муҳофаза қилишга қодирлиги савол туғдиради.

Яқинда ижтимоий тармоқларда диний арбоб Солихон Ортиқҳўжаев назарий физик Алберт Эйнштейнни «эшак»деб атаган видео тарқалди. Қандай қилиб мусулмонлар ҳар кимдан Муҳаммад пайғамбарни ҳурмат қилишни талаб қилган ва ҳатто унинг шаънига тажовуз қилганларни ўлдиришни адолатли деб ҳисоблаган ҳолда, бошқа қарашларга эга одамларнинг ҳис-туйғуларини ҳурмат қилмайдилар, нима учун улар илм-фанни севувчилар учун даҳо ҳисобланган олимни ҳақорат қилишга жазм қиладилар?

Бундан ташқари, куни кеча, «Сардор-домла» деб номланувчи исломий блогер, “Амирсой” дам олиш масканида бўлиб, у ерда деворга туширилган биологик эволюция мавзусидаги декоратив паннога дуч келган ва унинг муаллифларини қаттиқ танқидга олиб, паннони олиб ташлашни сўраган, чунки бу Ислом таълимотига зид эканлиги мазмунида ҳам видео тарқалди. Атрофимизда содир бўлаётган бундай ҳодисаларга разм солиб, Ўзбекистонда Ислом ҳақида бировнинг шахсий ғояларидан фарқ қиладиган фикрларни билдириш хавфли бўлиб қолган деган тасаввур хосил бўлмоқда. Секулар фикрловчи инсонлар диний жамиятнинг агрессив муносабатидан қўрқиб, дин ҳақидаги қарашларини яширишга мажбур.

Ижтимоий тармоқларда диний догмаларни ҳар қандай танқид қилганлик учун баъзи диндор қатлам ваъкиллари нафақат ҳақорат, балки кўпинча зўравонлик билан таҳдид қилишади. Ўзбекистонда авж олаётган диний ақидапарастлик таҳликали ва ваҳимали. Диний блогерларнинг фаолиятининг мазмуни, уларнинг фикрига кўра, дунёқарашидан қатъи назар ҳар бир киши учун амал қилиши керак бўлган шариат ҳаёт тарзини тарғиб қилишдан иборат, парламент қонунлари эса баъзан улар учун ҳеч нарсани англатмайди. Бу ерда ҳокимият тузилмаларида фаолият олиб бораётган амалдорлардан бир нарсага аниқлик киритиб олмоқчимиз: биз аслида давлат қурилишининг демократик ва ҳуқуқий мақомини тартибга соляпмизми ёки аста-секин теократияга ўтяпмизми?

Агар расмийлар мамлакатда радикал диний тарғиботга қарши чора кўрмаса, диний ақидапарастлар сўзлардан ишларга ўтиши, бу ўз навбатида аянчли оқибатларга олиб келиши мумкин.

Биз мансабдор ҳукумат амалдорларини дунёвийликка, демократик қадриятларга таҳдид солувчи бу муаммога эътибор қаратишга, фуқароларнинг мамлакат Конституциясида мустаҳкамланган ҳуқуқларини ҳимоя қилишга ва қонун устуворлигини таъминлашга чақирамиз.(Расмда диндорлар талаби ортидан бузилган Нурхон хайкали)

(Мурожаат матни ўзгаришсиз чоп этилди)

Тағин ўқинг
16 ноябр 2016
Туркиянинг Мерсин шаҳар маҳкамаси ўз фарзандини калтаклаган Гулчеҳра Исоқулова устидан очилган жиноят ишини кўриб чиқиб уни айбли деб топди ...
15 ноябр 2023
Элтуз порталига ёғилаётган шикоятлар оқимини ёритишда давом этамиз ва навбатдаги бешта мактубни ўқиймиз. Улар Ўзбекистоннинг Тошкент, Сирдарё, Андижон вилоятларидан ...
12 май 2017
11 май куни БМТ инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари Зейд Раад Аль-Хусейннинг ташрифи якунланди. Ташрифнинг бош натижаси 15 йиллик ...
23 ноябр 2022
Швецияда 2013 йилдан бери Россия фойдасига жосуслик қилган ўрис эр хотин қамоққа олинди. 1990 йиллар охирида Швецияга кўчиб келган ...
Блоглар
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...
10 октябр 2024
Юксалиш мактабининг гендер айирмачиликка асосланган бошқаруви ҳақидаги мақолага ўқувчилар икки хил муносабат билдирди. Бир сурув ...