Кўзқараш
8 май 2015

Умида Ниёзова: “Одамлар Ўзбекистонда талаб қилишни унутишган”

Сиз айта оласизми “Ўзбек-немис инсон ҳуқуқлари форуми” (Uzbek-German Forum – UGF)га рахбарлигингиз ҳақида?

– 2008 йили мен Ўзбекистонда тўрт ой қамоқда бўлганимдан сўнг Берлинга келдим. Мени, жамоатчилик тартибига таҳдид солувчи ахборотлар тарқатиш, «диний экстремистик» материаллар контрабандаси каби қўрқимнчли жиноятларда айблашди. Айбловлар мутлақо абсурд эди.

Мен Ўзбекистонга қайтмасликка, Германияда қолиб ҳуқуқ ҳимоячилик фаолиятини давом эттиришга қарор қилдим. Менинг Берлин Эркин Университетида сўзлаган нутқимдан кейин олдимга бир нечта талабалар келишди, менинг ишимга ёрдам беришларини таклиф этишди. Бироз муддат, 2009 йилнинг ёзида, биз ташкилот тузишга қарор қилдик, бу ташкилот Ўзбекистонда инсон ҳуқуқлари вазиятини яхшилашга қаратилганди.

Сиз UGFни 2009 йилнинг ёзида ташкил этдингиз, шу вақт ичида эришган энг катта ютуғингиз нимадан иборат бўлди? Ва шу давр давомида энг катта тўсиқ нимадан иборат бўлди?

– Мен, пахта теримидаги мажбурий меҳнатни тугатиш сари бизнинг астойдил ҳаракатларимизғ сезиларли натижасини берганини айтган бўлар эдим. 2012 йили мактаб ёшидаги, 16 ёшгача бўлган болаларни пахта теримига жалб этмаслик ҳақида сиёсий қарор қабул қилинди.

Албатта, бу соҳада фақат биргина бизнинг ташкилотимиз иш олиб боргани йўқ, бир қанча ўнлаб ташкилотлар ҳам болалар меҳнатини тўхтатилишини талаб қилишди.

Таъкидлаш жоизки, пахтачилик соҳасидаги мажбурлаш ва товламачилик тизими принципиал жиҳатдан ўзгаргани йўқ, болалар меҳнати ўрни катта ёшдаги аҳоли қатламидан тўлдирилди. Шунга қарамай, бу жуда муҳим, болаларни ортиқ пахта теримига ҳайдашмайди. Охир оқибат, болалардан фарқли, катта ёшдагилар ўзларининг эксплатация қилинишларига қарши тура олишлари керак.

Самарали ҳуқуқ ҳимоя фаолиятига тўсиқлар талайгина. Бу ўзбек ёшларининг демократия, эркинлик, инсон ҳуқуқларига қизиқишлари йўқлиги, ҳукумат олдидаги қўрқуви, ҳар қандай танқиднинг одамларни ўз ҳавфсизликларини ўйлашга мажбурлаши ҳолларидир.

Афсуски, Ўзбекистондаги одамлар ҳукуматдан бирор нарсани талаб қилишни мутлақо унутишган.

Агар одамларнинг ўзлари уларнинг ҳуқуқлари ҳурмат қилинишини исташмас экак бир неча ўнлаб ҳуқуқ ҳимоячилари ҳеч нарса қила олишмайди.

Оддий бир мисол, ўтган йили пахта даласида, Урганчлик коллеж талабаси, 16 ёшли Эркабой Йўлдошев пахта даласида ўлди.

Унинг онаси бу Озодлик радиосига фарёд чекиб йиғлаб гапирди, бироқ бир неча кун ўтиб, ХМТ халқаро кузатувчилари у билан телефон орқали боғланишганида, у учрашишдан бош тортди.

16 ёшли ўғлини йўқотган она ҳуқуқ ҳимоячилари билан учрашишни ва юз берган воқеа ҳақида гапиришни ҳам истамади. Бундай мисоллар жуда кўп. Ахир ҳуқуқ ҳимоячиларининг ягона «қуроли» – бу очиқлик.

Стратегия «Name and Shame» бошқа мамлакатларда ҳам яхши ишлайди. Бироқ бунинг учун, журналистлар ёки ҳуқуқ ҳимоячилари билан учрашишдан бош тортмасликлари керак.

Сизнинг ташкилотингиз вазифаси, маҳаллий ҳуқуқ ҳимоя гуруҳларини кучайтириб, Ўзбекистонда инсон ҳуқуқларининг бузилишига барҳам бериш. Бугунги ҳуқуқ ҳимоя гуруҳлари аҳволига қандай баҳо берасиз, улар яқин орада ўзгаришлари мумкинми? Уларга ЕИ ёрдам берадими?

– Авторитар мамлакатда ҳукуматни танқид қилиш – етарли даражада ҳавфли бир иш. Ўзбекистонда қолган ва ўз муҳим фаолиятларини давом эттираётган ҳуқуқ ҳимоячилари бармоқ билан санарли.

Уларга муносабат ҳам бир ҳил – душман каби. Бунинг исботига, ҳуқуқ ҳимоячилари билан террорчиликка қарши кураш бўлими ходимлари шуғулланишаётгани фактини келтириш мумкин.

Мана шундан келиб чиқиб, бир томонда бир ҳовуч мард одамлар, на моддий воситалари, на очиқлик, на жамоатчилик қўлловидан маҳрум.

Бошқа томондан ҳукуматнинг бор кучишлатар тизими, беҳисоб заҳиралари ва қўғирчоқ судлари билан. Кўпчилик фаол фуқаролар кетишга, бошқалари кучишлатар тизимлари билан ҳамкорлик қилишга мажбур бўлишмоқда. Ҳар қандай ҳолатда ҳам, Ўзбекистонда авторитар хокимият тизими сақлаб қолинаркан, уларнинг иши ҳавфли бўлиб қолаверади.

Биз уларга қандай ёрдам беришга уринаяпмиз? Биринчидан, Европа сиёсатчилари ва дипломатлари билан барча учрашувларда мен ҳамиша Ўзбекистонда қолаётган ҳуқуқ ҳимоячиларининг ҳавфсизлиги масаласини кўтараяпман.

Уларга тоқат қилишаётгани, уларни ҳибсга олишмаётгани, ҳукуматнинг қатағонлар ортидан ғарб мамлакатлари норозилиги кучайиши мумкинлигини англаётганини билдиради. Агар ҳуқуқ ҳимоячилари бўлмаса, демак олинадиган ахборотлар ҳам янада камаяди, одамларнинг аҳволи янада ёмонлашади.

Биз, ғарб дипломатлари бу ҳақда яққолроқ тушунчага эга бўлишлари учун интиламиз.

ЕИ ва бошқа институтлар Сизнинг ташкилотингиз ишини қандай қабул қилади, улар Сизга ёрдам берадими? Ва халқаро ҳамжамият Ўзбекистондаги инсон ҳуқуқлари ҳимоясига ёрдам бериш учун нима қилиши керак?

– Европа Иттифоқи Марказий Осиёдаги авторитар мамлакатлар билан юмшоқ диалог йўлини танлаган. Бу айниқса Германияга тааллуқли. Уларнинг аргументи, санкциялар қўллаш ва ҳеч нарса ҳақида гапирмасликдан кўра, яхшиси диалог олиб борган ва инсон ҳуқуқлари муаммоси ҳақида гапирган маъқул, деганидир

Шу боис, Германиянинг Ўзбекистонга нисбатан танқидий чиқишларини кутиш қийин. Менинг фикримча бу стратегия ўзини оқламайди.

Дунёда Ўзбекистондаги каби репрессив режимлар унча кўп қолгани йўқ. Шунинг учун, европа сиёсатчилари Каримов режимини анча кескинроқ ва энг муҳими ошкора танқид қилишлари мумкин эди.

Бироқ барибир, ҳалқаро майдонларда Ўзбекистон ҳисоб бериши керак бўлган пайтда, мулозимларнинг ғарб давлатлари ва ҳуқуқ ҳимоя ташкилотлари танқид тўлқинига дош бериши борган сари қийинроқ кечаётганини кўрамиз. Сўнгги мисол – «давлат» ҳуқуқ ҳимоячиси Акмал Саидовнинг руҳий жазавага тушгани бўлди.

Ҳалқаро ҳамжамият биринчи галда Ўзбекистондав инсон эрки ва ҳуқуқлари учун ишлаётган ўзбек фуқаролик фаоллари ва мустақил журналистларни маънавий ва моддий қўллаб қувватлаши лозим.

Ўзбек ҳукумати – ахборот йўқ бўлса муаммо ҳам йўқ, тамойилида ишлайди. Шунинг учун Хьюман Райтс Вотч ва бошқа самарали ташкилотлар ёпилди, шунинг учун Озодлик ва ВВС мухбирлик бўлимлари ёпилди. Яъни гувоҳлар бўлмаса, ахборот енгил манипуляция қилинади.

Фойдали бўлар эди, агар Евроиттифоқ ўзбек мулозимлари билан ўзининг «Инсон ҳуқуқлари бўйича диалог»лари ҳақида кўпроқ маълумот берса. «Диалог» қай йўсинда бораётгани, муаммоларнинг нақадар жиддий муҳокама этилганини тушуниш учун, бундай мажлис баёнларини кўриш қизиқ бўлар эди.

ЕИдаги одамлар Ўзбекистондаги ҳуқуқ ҳимоя вазияти ҳақида қанчалик хабардор? Европада жамоатчилик фикрининг шаклланиши учун UGF нималар қилмоқда?

– Менинг кузатишларимга кўра, Германиядаги оддий одамлар Ўзбекистон каби мамлакат ҳақида заиф тасаввурга эга. Бизнинг мамлакатимиздаги инсон ҳуқуқлари аҳволи ҳақида эса янада камроқ билишади.

Бироқ ғарб журналистлари ва фуқаролик фаоллари Ўзбекистон – мутлақ авторитар режим эканлигини яхши билишади.

Кичик бир ташкилот бўлсакда, биз ғарб аудиториясини Ўзбекистондаги инсон ҳуқуқлари муаммоларига қаратиш учун анча иш қилаяпмиз.

Мен жуда ҳам истар эдим, Ўзбекистонда демокрактиясиз инсон ҳуқуқларини ҳурмат қилмасдан мамлакатни ривожлантириб бўлмаслигини тушунган одамлар кўп бўлишини.

Uznews.net

Тағин ўқинг
30 апрел 2022
Жорий ойда Ўзбекистон ҳисоб палатаси, коррупцияга қарши кураш қўмитаси, монополияга қарши қўмита, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Мудофаа вазирлиги, ҳарбий ...
3 ноябр 2015
Малоҳат Эшонқулова мустақил журналист Қашқадарёнинг қонун ҳимоячилари ўзларининг ғайриқонуний ишлари билан ҳамиша машҳур! Бу гал ҳам шундай бўлди! Вилоятнинг ...
15 май 2018
Тошкентлик туркшунос олим Андрей Кубатинга ўтган йилнинг декабрида Ҳарбий суд томонидан берилган 11 йиллик муддат, яқинда беш йилга туширилди. ...
20 декабр 2023
Мана бу тарихий суратни эслайсизми? «Ҳудудгазтаъминот»нинг кишанланган Тошкент вилоят бўлими бошлиғи Музаффар Алиев. Унинг қўлига кишан солишни кимсан ўша ...
Блоглар
17 март 2024
Рассом Туз бир мавзу муҳокамасини бошласа ағдар тўнтарини чиқариб барча қирраларини ўрганади. Танганинг ағиниям¸ бағиниям¸ ...
14 феврал 2024
«Ёшлар» телеканалида содир бўлаётган коррупция олдида «Спорт» телеканали директори Зоҳид Каримов қўй оғзидан чўп ололмайдиган ...
13 феврал 2024
Тармоқнинг ўзбек сегменти ўзбек давлат рамзларига нафратни парваришламоқда. Ижтимоий тармоқларда маҳалла раиси ва фаолларнинг давлат ...