Кундалик
22 декабр 2015

Швед болалари: “Муҳаммад Бекжонга озодлик!”

Амнести тадбирлари доирасида Швеция мактабларида Муҳаммад Бекжон озодлигига бағишланган инсталляциялар ўрнатилди.

“Гимназиямизнинг қоронғу бир бурчагида панжаралар ўрнатдик, панжара ортига эса дунёдаги сиёсий маҳкумларнинг рамзий сувратларини илдик”, – дейди 14 яшар Қундуз Шерикбоева, Швециядаги гимназия талабаси.

Унинг сўзларига кўра, унинг синфдошлари гуруҳларга бўлиниб, диктаторлик режими жабрдийдалари маҳкумликда қолаётган ҳукуматларга мактублар ёзишлари, фуқаролардан уларни йиғишлари, флеш-моблар ўтказишлари лозим.

“Қизим ўспиринликка қадам қўяркан, дунёқарашлари ҳам анча ўзгариб қолди. Уни айниқса Ўзбекистоннинг бугунги сиёсати, ноҳақ қамалганлар ва турмалардаги қийноқлар кўпроқ қизиқтирмоқда. Мавлуд байрами таътилида ҳам у, инсон ҳуқуқлари акцияларида иштирок этмоқда.” – дейди унинг онаси, Гўзал Шерикбоева.

Қизининг ўзбек сиёсатига қизиқишлари бежиз эмас, Гўзалнинг ўзи ҳам кўпдан “Эрк” Демократик партиясига аъзоси, сўнгги ўн йил мобайнида партиянинг Швецияда бўлиб ўтган акцияларида қатнашган.

Қундуз Швецияда туғилди, ўзбек тилида ҳам унча яхши гапира олмайди. Бироқ унинг ҳайратига сабаб, ўз тарихий ватанида содир бўлаётган ноҳақликлардир.

“Менинг туғилган ватаним Швеция, бироқ тарихий ватанимиз Ўзбекистонда бугун диктатура ҳукмрон, биз мазлум ўзбек жамиятига ёрдам қўлини чўзишимиз лозим”, – дейди Гимназияда ҳуқуқ фанидан таҳсил олаётган ва тенгқурларини Муҳаммад Бекжон озодлигига бағишланган ижтимоий акцияларда иштирок этишга чорлаётган Қундуз.

Унинг швед ўсмирларидан иборат гуруҳи ўзбек турмаси мулозимларига швед фуқаролари номидан ёзилган мактублар ва откриткалар йиғишмоқда, айни пайтда бу мактублар почта орқали Ўзбекистонга жўнатилади.

Қундуз эндиликда ўз олдига ҳуқуқшунос бўлишни мақсад қилган, мамлакат ҳуррияти йўлида курашиб, энг узоқ йиллар турмада қолиб келаётган журналист Муҳаммад Бекжон ҳаёти, ижоди ва кураши Қундуз учун бир улуғ ўрнак каби кўринмоқда.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
1 декабр 2023
Кузакнинг охирги ойидамиз. Аномал қиш «атмен» Декабрда ҳаво ҳарорати 22 даража иссиқ бўлади.  Ўткан йилдаги каби совуқдан қалтираш йўқ. ...
28 май 2021
Ҳақиқий уруш йўқ,  Тинчлик ҳам йўқ ҳақиқий, Йиғилар сохта дурур, ясамадир кулгулар. Гар самимий бир инсон кўриб қолсам, мен ...
17 апрел 2018
Ўзбекистон президентининг диний-маърифий соҳа фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги фармонида соҳа ривожининг устувор йўналишлари хусусида тўхталиб ўтилган. Фармондан иқтибос: ...
2 май 2023
Хаж ва умра зиëратига борган камида икки ўзбек келиннинг ўғирлаб кетилгани ва қизи хамрохлигида борган 40 яшар ногирон ўзбек ...
Блоглар
21 апрел 2024
Картинани кеча уйимга олиб келдим. Бир кеча термилиб ётмоқчи эдим. Лекин имкон бўлмади. Доимгидек ҳаёт ...
6 апрел 2024
Бугунги кунда рус пропагандаси фақат рус телеканаллари орқали бериляпти деган одам қаттиқ янглишади, чунки пропаганда ...
28 март 2024
Россия гумондорларини қийнагани ИШИД версиясини йўққа чиқармайди.  Бу ерда бир эски сийқа трюк ишлатилади. Спецслужбада бу ...