Дайжест
8 июн 2016

Баландлаб-баландлаб кетаётган байроғимиз

Ўзбек телеканалларидан кўриб билдикки, спортда ҳам ютуқларимизнинг сон-саноғи йўқ экан. Телеканалларнинг бу соҳага эътибори ҳам зўр. Ахир спортимиз эришаётган ютуқлар, бунинг асосий сабабчиси ким экани, кимнинг ғамхўрлиги ва эътибори натижаси эканини одамларга етказмасак, халқ билмай қолиши мумкин-да.

Бир йигитча каратэ билан 7 йилдан бери шуғулланар экан. Халқаро тоифадаги спорт устасиман, деди камтарлик билан. Ўтган йили президентимиз Қашқадарёга ташриф буюрганида ёш спортчи сифатида сўзга чиқиб, кейинги мусобақада албатта олтин медаль оламан, деб ваъда берган экан.

Ўзбек сўзида турадиган халқ. Бу йигитча ҳам шундан кейин яқинда Истанбулдаги мусобақада «Ўзбекистон байроғини баланд кўтариб», сўзининг устидан чиқибди.

«Биз Ўзбекистон ёшлари ҳеч кимдан кам эмасмиз, биз ҳеч кимдан бўлмаймиз ҳам», деди ғурур билан. Сал бўлмаса, кўзларига ёш олиши ҳам мумкин эди. Лекин иродаси кучли экан. Ўзини тутди. Ахир телевизорда ҳар нарсага кўзига ёш оладиган йигит бўлиб кўринишни истамади-да.

Ҳатто биттаси президентнинг «Ҳеч нарса мамлакатни спортчалик тез дунёга  танита олмайди», деган сўзларини ҳаётининг шиорига айлантириб олибди. Енгил атлетикачи қиз. Осиё рекордини икки марта янгилаган. Спортда эришган муваффақияти учун Зулфия мукофотини олган.

«Бундан эътибор фақатгина бизнинг мамлакатда мавжуд», деди у ҳам ғурур билан. Лекин нега жаҳон майдонларида фақат қоп-қора, қоп-қора қизлар биринчи ўринни олади, сен уларнинг соясида ҳам кўринмайсан-ку, деб ҳеч ким айтмади. Қизча уялмасин дейишди шекилли.

Энг эътиборли жиҳати, ҳамма спортчи йигит-қизларимиз фақат Ўзбекистон байроғини баланд кўтаришга ишқибоз. «Спорт» телеканалини бир кўринг, қайси гапирса, дарров байроқдан келади. «Агар байроқни юксалтира берсаларинг, бундай баланд кўтараверсаларинг, кўринмай кетади-ку», деб истиҳола ҳам қилиб қўяди одам.

Мана, қўшни Тожикистонда ҳам байроқни баланд кўтаришга ишқибоз бир одам бор. «Миллат пешвоси». Байроқни фақат баланд кўтариб юришдан бошқа ишлари ҳам бор унинг. Шунинг учун байроқни дунёда энг баланд қилиб кўтариб туришга мослаб битта иморат солган. Флагшток дейди билганлар. Шунчалар баландки байроғи, қараган одам маданиятлироқ бўлса, шапкаси тушиб кетади, бундайроқ одам бўлса, қарагандан кейин дўпписини ердан қидиришига тўғри келади.

Биз ҳам шу жиҳатига эътибор беришимиз керакка ўхшайди. Спортчиларимизнинг қўлини ҳар доим байроқ билан банд қилиб қўймай, ўша Тожикистондагидан ҳам баландроқ битта флагшток қурсак, ёмон бўлмасди. Спортчиларимизнинг қўли толмасин дейман-да. Қўли толса, ютқазиб қўйса бирорта мусобақада, кейин ўзимиз уялиб қоламиз-да!

Eltuz.com

Тағин ўқинг
23 март 2020
Коронавирус чиққани ортидан туалет қоғози таламон бўлди. Рассом Кирпидан пандемия мавзуига оид янги карикатура. Eltuz.com
13 сентябр 2019
Жамоатчилик босими нима дегани? Буни машҳур рус рассоми Вячеслав Зайцев айтиб берган эди. Зайцев кичкиналигида барча совет болалари қора ...
13 феврал 2020
Анвар Обиджоннинг 1983 йил ёзилган «Эй, ёруғ дунё!» китоби мазмуни баъзи жиҳатлари билан шу бугунги Ўзбекистонда юз берган воқеаларга ...
20 август 2021
Жорий йилнинг 5 августида Олий суднинг судлов ҳайъати Ўзбекистон фуқароси Давид Багманянни руҳий носоғлом деб топиш тўғрисида аввал қабул ...
Блоглар
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...
10 октябр 2024
Юксалиш мактабининг гендер айирмачиликка асосланган бошқаруви ҳақидаги мақолага ўқувчилар икки хил муносабат билдирди. Бир сурув ...